loader
Foto

Усмон мусҳафи Санкт-Петербургдан Грознийга тақдим этилади

650-йил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куёви, халифа Усмон розияллоҳу анҳу буйруғи билан тайёрланган ва кийик терисига битилган ноёб куфий ёзуви стандартлаштирилган Қуръон матнини акс эттиради. Дунёда атиги олтита шундай Қуръон нусхаси мавжуд бўлиб, улардан биттаси Тошкентда сақланади.

Чеченистон мутийси Салоҳ-Ҳожи Межиевга топширилиши режалаштирилган улкан антиквар фолиант 1905 йилда юқорида айтиб ўтилган қўлёзма факсимилесининг 50 та ноёб нусхаларидан биридир. Арабшунос С.И.Писарев ташаббуси билан дунё юзини кўрган бу факсимиле ўз вақтида Россия Империясидан дипломатик совға бўлиб хизмат қилган.

«Совғалар бу менинг бизнесим, лекин Қуръон борасида – сотиш ахлоққа тўғри келмаган бўлмаган бўларди», – деди музейга совға ташаббусчиси Семен Флери.

Эслатиб ўтамизки, Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Ахматович Қодиров аввалроқ Грозний марказида режалаштирилган «Қуръон музейи» оригинал биноси қурилиши ҳақида маълум қилган эди.