loader
Foto

Жамолиддин Афғоний – ислом модернизми асосчиси, масон ва жосус

У Ислом модернизмининг асосчиларидан бири, шунингдек, Ҳиндистонда пан-Исломизм ва ҳинду-мусулмон бирлигининг тарафдори эди. У, шунингдек, издоши Мирза Ризо Керманий (1986 йил 10 август куни омма олдида осиб қатл қилинган) билан биргаликда Афғоний фикрига кўра, хорижий давлатларга, айниқса, Британия империясига ҳаддан ташқари кўп ён бераётгани учун Форс шоҳи Насриддинни ўлдириш мақсадида муваффақиятли фитна иштирокчиси бўлган.

Насабига қараганда, Афғоний ўзини келиб чиқиши афғонлардан деб ҳисоблаган. Унинг асл миллати ва диний келиб чиқиши баҳс-мунозаралар предмети саналади. Айрим фикрларга ва унинг ўзи ҳикоя қилишига қараганда, Афғонистонда, Қобул яқинидаги Асадободда туғилган. Никки Кедди (америкалик шарқшунос, эроншунос) тарафдори бўлган ва бир қатор замонавий тадқиқотчилар ҳам қўшиладиган вариантга кўра, у бошқа бир Асадободда – Эроннинг Ҳамадон шаҳри яқинида шиалар оиласида туғилган. Иккинчи назария тарафдорлари унинг афғонистонлик экани ҳақидаги даъвосини сунний мусулмонлар орасида обрў қозониш ва/ёки форс ҳукмдори Шоҳ Насриддин томонидан таъқиб қилинмаслик истаги деб қарашади. Унинг асосий рақибларидан бири Шайх Абулхуда уни сохта-афғон деб атади.

Бошланғич таълимни уйда олган, сўнгра отаси билан таҳсил олишни давом эттириш учун Казвин ва Теҳронга йўл олган, келгусида ёшлик пайтда шиалар учун муқаддас шаҳар бўлмиш Нажафда (ўша пайтлар – Усмонийлар империясининг бир қисми) ўқиган. Бу даврда шиа тикланишининг мафкурачиси Аҳмад Аҳсоий унга таъсир қилган деб ҳисобланади. Афғоний томонидан қабул қилинган бошқа номлар: ал-Кобулий, Асадабодий, Саййид Кунар ва Ҳусайн эди. Афғонистонда нашр этилган асарларида ар-Румий ("римлик" ёки "анатолиялик") насабдан ҳам фойдаланган.

17-18 ёшларида, 1855-1856 йилларда Афғоний Британия Ҳиндистонида бўлган, у ерда бир неча йил давомида диний илмлар олган. 1859 йил британ жосуси Афғонийнинг потенциал рус агенти эканлиги ҳақида хабар қилган. Британ вакилларининг хабар қилишича, у Марказий Осиёлик нўғой-турклар анъанавий кийимини кийган, форс, араб ва турк тилларида бемалол гаплашган. Ҳиндистон бўйлаб биринчи саёхатдан кейин у Маккани зиёрат қилишга қарор қилади. Унинг илк ҳужжатлари 1865 йилнинг кузида қайд қилинган бўлиб, уларда «муқаддас жой»ни тарк этаёгани ва тахминан шу йилнинг декабрида Теҳронга келади. 1866 йил баҳорда Эрондан Машҳад ва Ҳирот орқали Афғонистонга боради. Бу воқеалар саналарида ҳам қарама-қаршиликлар бор, чунки Афғоний ўз хотираномаларида Афғонистонда давлат хизматига 1863 йилгача қабул қилинганини ёзади, бироқ расмий ҳужжатларда унинг бу ерга фақат 1866 йил келгани ёзилган. Афғонистонда у Истанбулдан келганини айтади.

У Қандаҳор, Ғазна ва Қобулда бўлган. Кейинчалик қирол Дўст Муҳаммад Хоннинг, сўнгра Муҳаммад Аъзамнинг маслаҳатчиси бўлган. Бу даврда у қиролни инглизларга қаршилик кўрсатиш ва ёрдам сураб русларга мурожаат қилишга чақирган. Бироқ ўзи Муҳаммад Аъзамни қандайдир ислоҳотчилик ҳаракатларига даъват қилмаган ва рағбатлантирмаган. Ҳиндистон ва Афғонистон Британия мустамлака ҳукуматлари хабарларида айтилишича, у Афғонистонда ўзга юртлик бўлган, дарий тилида эронча акцент билан гапирган ва мусулмонча турмуш тарзидан кўра кўпроқ Европа тарзига амал қилган, рамазон ойида рўза тутмаган ва бошқа ислом талабларига риоя қилмаган. 1868 йил Қобул тахтини Шералихон эгаллагач, Афғонистон мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.

У Қоҳирага бориб, бу ерда ал-Азҳар университети талабаси, келажакдаги содиқ шогирди ва издоши – Муҳаммад Абдо билан учрашган. Қоҳирада 1868 йил 7 июлда «Шарқ юлдузи» инглиз-масон ложасига кириб, кейинчалик содиқ шогирдини ҳам у ерга киритган. Унинг аъзолик рақами 1355 бўлиб, кейинчалик Уста бўлади. Шунингдек, у атеизмда айбловлар туфали Шотландия Буюк ложасидан чиқарилади.

Замонавий эзотерика бўйича мутахассис ва тарихчи Пол Джонсоннинг Блаватскаяга бағишланган «Устанинг ошкор қилиниши» асарида билдирган фикрига кўра, у ёзадиган Уста ёки Серапис Бей ҳақиқатда мавжуд одам бўлган ва «Луксор биродарлиги» ордени етакчиси Жамолиддин Афғоний эди. Кейинчалик унинг етакчисига айланган «Шарқ юлдузи» ложаси билан унинг асочиси, Блаватская билан яқин алоқада бўлган Британининг Қоҳирадаги консули Рафаэль Борг таништирган. Афғонийнинг дўсти, Джеймс Сануа исмли Қоҳиралик яҳудиий-италян актер Блаватская таълимотининг издоши эди.

Джоселин Годвин, яна бир тарихчи ва оккультизм бўйича мутахассис, ўзининг "Теософик маърифат" асарида шундай хулосага келади: «Агар «Луксор биродарлиги»ни Блаватская Мисрда уларни билган ва улар билан ишлаган эзотериклар ва сеҳргарлар гуруҳига ҳавола сифатида талқин қилсак, унда биз Сануа ва Жамалоддинни унинг аъзолари деб ҳисоблашимиз керак».

Афғоний ва Блаватская яқинлиги ҳақида шу ҳам далолат берадики, 1860-йилар бошларида у Ўрта Осиё ва Кавказда бўлган, Блаватская эса - Тбилисида. У 1879 йил Мисрни тарк этганидан кейин Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида қўним топади, ўшанда Бомбейга Теософия жамияти асосчилари келади. Сўнгра у Ҳиндистонни тарк этиб, 1884 йил Парижга келгунга қадар маълум вақт Мисрда бўлади. Кейинги йили у Лондонга, кейин эса Россияга бориб, у ерда Блаватскаянинг ношири Михаил Катков билан ҳамкорлик қилган. Катков консерватив рус журналисти, Александр III даврида нуфузли рус миллатчилиги тарафдори нуфузли бўлиб, «Русский вестник» адабий журналини ва «Московские Ведомости» газетасини чоп эттирган.

1871 йил Афғоний Мисрда ўзининг сиёсий ислоҳотлар ғояларини тарғиб қила бошлайди. Унинг ғоялари радикал саналиб, 1879 йилда сургун қилинади. Сўнгра навбатдаги саёҳатга йўл олиб, Истанбул, Лондон, Париж, Москву, Санкт-Петербург ва Мюнхенга боради. 1884 йил Парижда Муҳаммад Абдо билан биргаликда «Ал-Урва ал-Вусқа» («Узилмас алоқа» ) нмида араб газетасини чиқара бошлайди; баъзида «Энг кучли алоқа» деб ҳам таржима қилинадиган номи (араб. العروة الوثقى) Қуръондан – «Бақара» сурасининг 2-оятидан олинган. Газета исломнинг асл тамойиллари ва идеалларига қайтиш ва Ислом халқлари бирлиги учун чақирди. Бу ислом ҳамжамиятига Европа кучларига қарши ўзининг собиқ кучини қайта тиклашга имкон беришини таъкидлади.

Шу йили газета суриялик ёш талаба Рашид Ридонинг қўлига тушиб колади ва унга кучли таъсир кўрсатади, келгусида у «ислом модернизми»нинг учинчи арконга айланади.

Шоҳ Насриддин Афғонийни Форсга келиш ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳатлар беришга чақиради, лекин тез орада шоҳга ёқмай қолади ва Теҳрон яқинидаги зиёратгоҳларда бошпана излашга мажбур бўлади. Қадамжоларга келган зиёратчилар орасида етти ой воизлик қилгач, 1891 йилда ҳибсга олиниб, Усмоний Месопотамия чегарасига олиб борилган в Форсдан чиқариб юборилган. Афғоний ўз ҳомийларининг кўпчилиги билан уришиб қолган бўлса-да, у европаликларга ён бериш ва ишлаб топилган пулларини совуриш орқали Исломни заифлаштиришда айблаган "шоҳга нисбатан энг қаттиқ нафратни ҳис қилган", дейилади. Бу Шоҳга қарши ташвиқот 1891 йил Британия компаниясига тамаки монополияси тақдим этилишига қарши ва 1905 кейинги конституциявий инқилоб учун муваффақиятли норозиликнинг «бошни айлантирадиган асослари» бири эди, деб ишонилади.

Кейинчалик Султон Абдулҳамид II томонидан 1892 йилда Истанбулга таклиф этилган. У Буюк Британия элчихонасининг дипломатик иммунитети билан бу ерга келди, бу эса кўплаб саволлар туғдирди, бироқ шунга қарамай Султон уни уй-жой ва маош билан таъминлади. Абдулҳамид II нинг мақсади ал-Афғонийдан пан-Исломизмни тарғиб қилиш учун фойдаланиш эди. 1895 йилда Истанбулда бўлган пайти у форс асири Мирза Ризо Керманийни зиёрат қилди ва улар биргаликда шоҳсга суиқасд уюштиришни режалаштирди. Кермани кейинчалик Эронга қайтиб, 1896 йил 1 майда масжидга ташриф буюрган Шоҳ Насриддинни тўппонча билан отиб ўлдирди. Керманий 1897 йилнинг августида осиб ўлдирилган, Афғонийнинг ўзи шу йили томоқ саратонидан вафот этиб, Истанбулда дафн этилган.

Кўплаб ислом уламолари Афғонийни бидъатда айблаганига қарамай, у динни ҳимоя қилиш бўйича асалар ҳам ёзган. Хусусан, 1881  йилда "Ал-Радда Ал-даҳрий" ("Атеистларга раддия") номли баҳс-мунозаралар тўпламни нашр этиб, унда пан-Ислом бирлигини Ғарб империализмига қарши ҳимоя қилган. Тўпламда Ислом фикрининг дастлабки қисмларидан бири киритилган бўлиб, Дарвиннинг "Турларнинг келиб чиқиши тўғрисида" ги асари билан баҳслашган; бироқ, унинг баъзи далиллари эволюцияни нотўғри таърифлаган ва бу Дарвинни нотўғри тушунганлиги ҳақидаги танқидга сабаб бўлган. «Хатират Жамоладин ал-Афғоний» номли кейинги асарида эволюциянинг асосланган эканини эътироф этиб, Ислом дунёси аллақачон билган ва ундан фойдаланган, деб таъкидлайди. У абиогенез ва ҳайвонлар эволюциясини қабул қилган бўлса-да, инсон зоти эволюция маҳсули эканлиги ҳақидаги назарияни рад этиб, инсоннинг руҳи борлигини таъкидлайди.

Абу Муслим таржимаси