loader
Foto

Қирғизистон бош муфтийси Тўқтўмушев ишдан кетди

Муфтиятда Тўқтўмушевнинг кетиши сабабларини билмасликлари, аммо «тез орада ҳамма нарса маълум бўлиши»ни айтишди.

Муфтий Мақсатбек ҳожи Тўқтўмушев 8 февралда «АКИпресс»га берган интервьюда «президент номи ортига яшириниб», уни ноқонуний равишда лавозимидан олиб ташлашмоқчи эканликларини айтган эди. Собиқ муфтийнинг сўзларига кўра, «манфаатдор шахслар» республика мусулмонлари қурултойидан икки ой олдин унга «туҳмат қилиб, устидан мағзава ағдарган».

Муфтий ўтган ҳафта Келдибек Аскаралиев айтиб ўтган маълумотни қисман тасдиқлаганди. У матбуот анжуманида уламолар кенгаши аъзолари муфтийни ишдан олиш билан таҳдид солаётгани ҳақида маълум қилган эди – шунда Мақсатбек ҳожи Тўқтўмушев қурултой сайловида иштирок этолмасди. Аскаралиевнинг айтишича, Давлат дин ишлари қўмитаси собиқ раҳбари Зайирбек Эргешов, Конституцион кенгаш аъзоси, «Садир Жапаровнинг ёрдамчиси» Арзибек Бурканов, шунингдек, уламолар кенгаши раҳбари Абибилла Кадирбердиев босим кўрсатган. Ҳаракат фаолининг сўзларига кўра, Тўқтўмушевнинг ўрнига улар Султон Ғофуров деган кимсани қўйишмоқчи.

Муфтийнинг ўзи ундаги маълумотларга кўра «улар томонидан шундай ният бўлган»ини айтди.

«Ҳатто ният эмас, улар ҳаракат қилишни бошлаган эди. Менга телефон орқали қўнғироқ қилиб, муфтий ариза ёзиши ва лавозимини тарк этиши кераклигини, унинг ўрнига эса Султон Ғофуровни қўйишларини айтишди. Менга маслаҳатчим қўнғироқ қилди, бу гапларни у орқали етказишди. [Булар] Султон Ғофуров, Раҳматуллоҳ Эгембердиев [собиқ муфтий], президент маслаҳатчиси Арзимат Буркановга таяниб», — деб хулоса қилади Тўқтўмушев.

Мақсатбек ҳожи Тўқтўмушев қандайдир «Арзимат Бурканов» ҳақида гапиради, лекин афтидан, у Арзибек Буркановни назарда тутган. Аскаралиев ҳам, Тўқтўмушев ҳам Буркановни Жапаровнинг «маслаҳатчиси» ёки «ёрдамчиси» деб айтган, лекин расман унинг маслаҳатчилари орасида Бурканов йўқ, уларнинг тайинланиши ҳақида буруқ ҳам давлат раҳбарининг сайтида йўқ. Бунда Арзибек Бурканов 2013 йилда кўчмас мулк билан боғлиқ Қамчи Қўлбаевнинг иши бўйича гувоҳ бўлгани маълум. Садир Жапаров ҳам билвосита тилга олинган. Бурканов ҳақида маълум бўлишича, у собиқ президент Қурманбек Бакиевнинг «Ак жол» партиясидан Жогорку Кенеш депутати бўлган, 2015 йилда «Қирғизистон» партиясига аъзо бўлган. Расман октябр воқеаларидан кейин Бурканов ҳеч қандай лавозимга эга бўлмади.

Шундан сўнг муфий президент Садир Жапаров билан учрашув сўрашга мажбур бўлди, у муфтиатнинг ишларига аралашмаслигини айтди, аммо ҳамма нарсага "ойдинлик" беришни сўради.

ГКНБ айблови

ГКНБ 9 февралда мусулмонлар диний идорасида аниқланган молиявий қоидабузарликлар ҳақида хабар қилди. Тергов маълумотларига кўра, муфтият раҳбарияти ҳаж зиёратига борувчилар киритган 100 млн сўмдан ортиқ маблағларни кредит сифатида тақдим этган.

Шунингдек, мусулмонлар диний идораси раҳбарияти махсус хизмат ходимларига далилларни яшириш ва терговни тўхтатиш учун 100 минг доллар таклиф қилгани хабар қилинди.

Махсус хизмат вакилларининг маълумотларига кўра, 9 февралда муфтият бош бухгалтери қўмита ходимларига пора бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган ва ГНКБ изоляторига жойлаштирилган. Ушбу ҳолат ЕРППП да қайд қилинган ва «Жуда катта миқдорда пора бериш» моддаси бўйича судгача ишлар бошланган.

Тўқтўмушев позицияси

Ҳаж зиёратига борувчилардан олинган маблағлар қандай тақсимланиши ҳақида Тўқтўмушев ўша АКИpress га берган интервьюда ҳикоя қилган эди. У гўёки президент маслаҳатчиси Арзибек Бурканов билан учрашганини айтди.

Бурканов Тўқтўмушевга нисбатан текширилмаган маълумотлар туфайли даъволар юзага келганини айтди – гўёки 100 нафар зиёратчи улар ҳаж учун пул тўлагани ҳақида ариза ёзган экан. Коронавирус пандемияси туфайли ҳаж бекор қилинди, лекин тўланган пуллар ҳаммага ҳам қайтарилмади.

«Биз маълумотлар базаси бўйича текшириб чиқдик, уларнинг биронтаси рўйхатда йўқ. Ҳаммаси фейк исмлар», — деди Тўқтўмушев ва мусулмонлар диний идорасига ариза уламолар кенгаши раҳбари Абибилла Кадирбердиевдан келиб тушганини айтди. Уламолар кенгаши пулларни «кимдир ўғирлагани» ёки «сайловларда фойдаланилгани» учун қайтаришмаяпти деб ҳисоблашган.

«Лекин биздан сўрашмади, аниқлаштиришмади, гарчи иккинчи томон фикрини ҳам сўраш керак бўлсада. Уларнинг режалари бошқа эди. Аллоҳ билади. Улар муфтийни алмаштириб, ўзининг одамини қўймоқчи бўлишган. Бунақаси кетмайди, ҳаммаси қонун бўйича бўлиши керак. Биз шариат ва давлат қонунларини ҳурмат қилишимиз лозим», — деб эсатади муфтий Тўқтўмушев.

Ҳаж учун тўланган пуллар мусулмонлар диний идорасида қолганини у тасдиқлади. Бироқ, унинг сўзларига кўра, у ердан «бир сўм ҳам ишлатилмаган, бир сўм ҳам ўғирланмаган».

Ҳозир Марказий тафтиш комиссияси молиявий фаолиятни текширяпти ва бу пуллар бўйича ҳисобот тайёрлаяпти. Зиёратчилар маблағларнинг бир қисмини қайтариб олганини ҳисобга олган ҳолда, ҳисобрақамида 10 миллион доллардан ортиқ пул бор.

Муфтийнинг айтишича, ҳозир ҳаж сафари шаффоф ташкил қилиняпти. Тўқтўмушев мухолифларга «энди аввалги каби бўлмайди» деб айтди.

"2014-йилдан бошлаб Ҳажни ташкил қилишда ҳамма нарса электрон усулда, давлат хавфсизлик қўмитаси, ички ишлар вазирлиги ва ҳукумат вакилларини ўз ичига олган қатъий идоралараро комиссия томонидан белгиланади. Олдинлари виза сотишда бўлгани каби, тартибсизликлар энди бўлмайди. Энди ҳамма нарса банк ўтказмалари орқали, ҳамма нарса Internet орқали, жонли навбат орқали. Ҳамма нарса кўриниб турибди", - дейди у.

Бундан ташқари, собиқ муфтий ўқитувчи Салима Медерова томонидан айбланди. Яқинда ўтказилган матбуот анжуманида унинг иддао қилишича, Тўқтўмушев «Ихсан хайрия» хайрия жамғармасидан ер участкаси сотиб олаётганда унга кафил сифатида иштирок этган.

Тўқтўмушев Медерова билан танишлигини тасдиқлади, аммо унга «бир сўм ҳам қарз эмас»лигини. Унинг сўзларига кўра, Медерова ва жамғарма вакиллари баҳсни ҳал қилиш учун унинг олдига келишган.

"Бизнинг вазифамиз урушаётган томонларни муросага келтириш, маънавий-ахлоқий даъват қилишдир. Мен томонларни ярашишга чақирдим ва Қўчқорбек Жуманазаровга [фонд вакилларидан бири] агар шундай қилмаган бўлса, пулни ёки участкани қайтариб беришини айтдим. Агар бу ишни қилмасангиз, судга боринг. Шу билан бизнинг ваколатларимиз тугайди. Биз суд ёки ҳуқуқ-тартибот органи эмасмиз", - деб хулоса қилди Тўқтўмушев.

Муфтий Тўқтўмушев ким?

Мақсат Тўқтўмушев Қирғизистон муфтийси лавозимини 2014 илдан бери эгаллаб келган. У 1973 йилда, Ўш вилоятинин Қора-Кулжа қишлоғида туғилган, 1995 йил Скрябин номидаги Қишлоқ хўжалик институтини  «зоомуҳандис» ихтисослиги бўйича якунлаган.

Шундан сўнг у Покистонга диний таълим олиш учун борган, у ерда 2003 йилгача ал-Арабия университетида таҳсил олган, ҳанафийлик мазҳабни ўрганган - Тўқтўмушев нафақат араб тилини, балки урду тилини ҳам билади.

Қайтгач, 2005 йилдан 2013 йилгача "Абдуллоҳ ибн Масъуд" мадрасасида дарс бериб, яна бир таълим олди: 2010 йилда Тўқтўмушев Ислом иқтисодиёти ва банк иши бўйича диплом олди. Шу билан бирга 2008 йилдан 2010 йилгача Бишкекнинг 7-микрорайонидаги масжидда Имом хатиб бўлиб, 2010 йилдан 2013 йилгача Бишкек қозиси вазифасини бажарган.

2013 йилнинг июл ойидан 2014 йилнинг январ ойигача Тўқтўмушев Қирғизистон муфтийси муовини бўлган, шундан сўнг у мусулмонлар идораси раҳбари лавозимига сайланган. 2017 йил у қайта сайланган. Қирғизистон муфтийсининг етти фарзанди бор: беш ўғил ва икки қиз.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР