loader
Foto

БАА Марс орбитасига космик аппарат олиб чиқди. Уни 80% муслималар ташкил топган жамоа ишлаб чиқди

Зонднинг орбитага чиқарилиши Москва вақти билан 18:42 да бўлиб ўтди. Қурилма тезликни соатига 18 минг километргача пасайтирди. БААнинг ўзи бу миссиянинг энг қийин қисми эканини таъкидлади ва бу босқичда зондни йўқотиш эҳтимолини 50% деб тахмин қилди. "Бу Коинотнинг араблар бутун тарихида эриша олган энг узоқ нуқтаси эди. <…>  «Бизнинг мақсадимиз барча арабларга дунёнинг қолган давлатлари билан рақобатлаша олишимизга умид беришдир» деди БАА вице-президенти шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум: "мақсадимиз барча арабларга дунёнинг қолган давлатлари билан рақобатлаша олишимизга умид боғлашдир.

«ал-Амал» зондининг асосий вазифалари сайёрадаги ҳозирги об-ҳаво ва унинг қадимий иқлими ўртасидаги алоқани топиш ҳамда кун давомида об-ҳаво шароити қандай ўзгариши ҳақида батафсил тасаввурга эга бўлиш учун Марс атмосферасини ўрганишдан иборат бўлади. Зонд орбитада икки йил ишлаши режалаштирилган.

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати сўнгги йилларда мамлакат иқтисодиётида юқори технологияларнинг улушини ошириш ва нефт экспортига қарамликни камайтириш сиёсатининг бир қисми сифатида космик тадқиқотлар учун фаол сармоя киритишни бошлади. 2006 йилда мамлакат космик дастурини ишлаб чиқиш учун Дубайда ҳукумат ташкилоти бўлган Амирликлар илғор фан ва технологиялар институти (кейинчалик Муҳаммад бин Рашид Крсмик марказига айлантирилган) ташкил этилди. 2009 йилда Бойқўнғир космодромидан БААда қурилган биринчи сунъий йўлдош учирилди ва 2019 йилда мамлакатдан биринчи космонавт халқаро космик станцияга йўл олди.

Марсга миссия 2014 йил эълон қилинган – ўшанда мамлакатда БАА Космик агентлиги ташкил қилинган бўлиб, унинг стратегик вазифалари сифатида миллий космик секторни яратиш ва уни жаҳон миқёсига олиб чиқиш, шунингдек, ёшларни бу соҳада таълим олишга ундаш учун мўлжалланган космос ва инновацияларни кенг оммалаштириш эълон қилинди.

 «Ал-Амал» лойиҳасининг умумий қиймати 200 миллион долларни ташкил қилади. Ҳукуматнинг асосий шарти аппарат айнан Муҳаммад бин Рашид Космий марказида ишлаб чиқилиши ва бошқа мамлакатдан сотиб олинмаслиги бўлган.

Миссияни амалга оширишга ёрдам бериш учун АҚШнинг бир қанча университетлари билан шартномалар имзоланди - бу БААлик олимларга Америка тажрибасини тезда қабул қилиш ва тайёр инфратузилмадан фойдаланиш имконини берди. Лойиҳада жами БААдан 150 нафар олим ва муҳандис ҳамда АҚШ университетларидан 200 нафар ҳамкасблари иштирок этишди.

Бунда жамоанинг араб қисми 80%га аёллардан иборат бўлиб, уларни БАА космик агентлиги раҳбари ва ўриндошлик бўйича мамлакат ҳукуматидаги юқори технологиялар вазирлигининг раиси 33 ёшли Сара Ал-Амирий бошқарди. У жамоанинг барча ходимлари ўз тажрибаси ва лойиҳага қўшган ҳиссаси туфайли унга кирганини таъкидлади.

Зонд 2020 йил 19 июлда Япония ҳудудидан ўрта синф H-IIA ракета ташувчиси ёрдамида учирилди - тўлиқ масъулиятни Япония томони ўз зиммасига олди. Бу Ер ва Марс икки йилда бир марта минимал масофада бўлганда космик дарча деб аталадиган вақтда содир бўлди. Тахминан шу билан бир вақтда атрофида, АҚШ ("Персеверанс") ва Хитой ("Тяньвень-1") ўз аппаратларин учирди. Хитой зонди 10 феврал куни тушдан кейин Марс орбитасига кирди, америкалик зонд эса яқин кунларда кириши кутилмоқда.

Марсга миссия жунатилиши 2021 йилда нишонланадиган Бирлашган Араб Амирликлари мустақиллигининг 50 йиллигига тўғри келишига бағишланди.