loader
Foto

Владикавказда «Магнит» супермаркетида портлаш рўй берди

Минтақа раҳбари ва ҳукумати атбуот хизматида ТАССга хабар қилишларича, бир киши, афтидан, супермаркет қўриқлаш хизмати ходими жабрланган. «Интерфакс» манбасининг хабар қилишича, у ҳалок бўлган. Магазинда портлаш рўй берган вақт фақат у бўлган, қўшимча қилади агентлик суҳбатдоши.

 «Интерфакс» манбасининг хбар қилишича, магазинда газ портлаган. LifeShot телеграм-канали манбаси ҳам портлашга шундай сабабни келтириб ўтган.

Baza маълумотларига кўра, портлаш соат 7:28 да рўй берган. Портлаш тўлқини оқибатида яқин атрофдаги уйларнинг ойналари синиб кетган, деб ёзади «Интерфакс».

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР