loader
Foto

Туркманистон президенти ўз ўғлини Бош вазир ўринбосари этиб тайинлади

Бунгача давлат раҳбари бош вазир ўринбосарлари сонини кўпайтирганди. Қарорга кўра, лавозим «вазирлар маҳкамаси ва Давлат хавфсизлик кенгашининг ишини янада такомиллаштириш, шунингдек, давлат мулки устидан назоратни кучайтириш, жумладан, молиявий воситалар ва улар бўйича рухсат берилган операциялар билан қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши» мақсадида жорий қилинган, хабар қилади портал.

Президент шунингдек, маълум қилдики, янги бош вазир ўринбосарининг мажбуриятлари қаторига рақамлаштириш ва инновацион технологияларини давлат ва жамоат тизимига, шунингдек, соғлиқни сақлаш, талим, молия ва иқтисодиётга жорий қилиш киради.

Аввалроқ, 2020 йил 7 февралдан бошлаб кичик Бердимухамедов Туркманистон саноат ва қурилиш ишлаб чиқариши вазири эди. Унинг ўрнига бу пайтгача мазкур вазирликда вазир ўринбосари бўлиб ишлаган Баймурат Аннамаммедов тайинланди.

Катта Бердимухамедов 63 ёшда, у Туркманистон президенти лавозимини 2007 йилдан бери эгаллаб турибди. Бунгача республикага 1991 йилдан бошлаб Сапармурат Ниязов раҳбарлик қилган.