Қизнинг исми Нур ат-Тае, у Мосулнинг ИШИД томонидан ишғол қилиниш пайтида тиббий хизмат кўрсатишдан фойдалана олмаганлиги сабабли кўриш қобилиятини йўқотган. Бу ёш қиз учун қаттиқ зарба бўлди. Унинг ҳикоя қилишича: «Менда кўз босими билан боғлиқ муаммолар бор эди, зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилиши талаб қилинган. Лекин ўша пайт, Мосул ИШИД қўлида бўлган даврда, ҳеч кимнинг шаҳарни тарк этишига рухсат берилмасди, шифокорлар эса деярли йўқ эди. Биз ҳатто кўчага ҳам чиқа олмасдик ва мен аста-секинлик билан кўриш қобилиятимни йўқота бошладим».
Икки миллион киши яшаган Мосул 2004 йилда ИШИД томонидан босиб олинган эди. ИШИДчилар қўшни Сурия чегараларигача халифат эълон қилганди. Улар шаҳарни уч йил давомида ўз қўлида ушлаб турган.
Ҳукумат ҳеч қандай кўнгилочарликларга рухсат бермасди, қиз телевизор кўра олмасди, шу сабабли у радиога боғланиб қолди. 2016 йил у умуман кўр бўлиб қолди. ИШИД гуруҳлари Мосулни тарки этганидан кейин Нур маҳаллий радиостанцияга ишга кирди. Радиостанция директори Гадир Аҳмад ҳикоя қилади: «Унинг ҳолатини ҳисобга олиб, биз Нурда умид рамзини кўрдик. У бошловчи бўлишни орзу қиларди, шу сабабли у ариза берганида шу рамзни ифодалашга келган эди».