loader
Foto

Қозоғистонда қурилаётган энг катта масжид конструкцияси қулаб тушди

«19 февраль куни бошжид масжид қурилиши кетаётган объектда монтаж қилинган металл-конструкция кулаши рўй берди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган, воқеа рўй берган пайт қурилиш бригадалари аъзолари тушликда бўлган. Аввалроқ масжиднинг қулаб тушган металл конструксияси ҳақидаги видеолавҳа ижтимоий тармоқлар ва интернет мессенжерларида тарқатилган эди. Қулаш пайти конструкция иккита кранга тегиб кетди ва уларга зарар етказди.

Ҳозир бу ҳолат бўйича тергов қилинади. Комиссия қулашда айбдорларни қидирмоқда. Барча ҳолатлар аниқлаштирилгунга қадар масжид вақтинчалик тўхтатилади.

Бош масжид қурилиши 2019 йилнинг баҳорида бошланган. Биринчи ғишт шахсан биринчи Президент Нурсултон Назарбоев томонидан қўйилганди.