loader
Foto

Эронда мультфильм қаҳрамонларига ҳижоб кийгазишади

Оятуллоҳ Хаменеи ўз қарорини ижтимоий тармоқда қўйилган саволга жавобан эълон қилди. Обуначи мультфильм қаҳрамонларининг умумий қоидаларга бўйсуниши кераклиги масаласи билан қизиқди. Хаменеи қуйидагича жавоби беришни лозим топди:

 – Умуман олганда, бундай гипотетик вазиятда ҳижоб кийиш ўз-ўзидан талаб этилмайди. Бироқ ҳижобсиз бўлишини оқибатларсиз қолдириши мумкин эмас. Шу сабабли ҳижоб кийиш талабига анимацион фильмларда ҳам риоя қилиш керак.

 Ҳозирча Эронда мультфильмлар намойиши учун ким жавобгар эканлиги маълум эмас. Эҳтимол, шунчаки персонажларга рўмол қўшимча чизиб «ўралади».