loader
Foto

Ўзбекистонда гомосексуализм декриминализация қилинмади

Ўзгарган ягона нарса – амалдаги жиноят кодексида "Бесоқолбозлик" моддаси 120-рақам остида бўлса, янги кодекс лойиҳаси, у бошқа боб - "Оила, ёшлар ва ахлоққа қарши жиноятлар" бобига кўчиб ўтди, ва янги рақам олди — энди бу 154-модда. Талқин аввалгидек колди, бошқа нарсалар қатори, у ЛГБТ ташкилотлари вакиллари "камситувчи" деб ҳисобланадиган «бесоқолбозлик» атамасини қўллайди.

Жиноят кодексининг янги лойиҳаси муҳокамаси 9 мартгача давом этади. Ўзбекистонга ушбу моддани бекор қилишга даъват билан кўплаб инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик ташкилоти (IPHR), Association for Human Rights in Central Asia (AHRCA), Amnesty International, Freedom House, Норвегия Хельсинки қўмитаси ва бошқалар мурожаат қилди.

Ўзбекистон ҳукумати, ўз навбатида, гомосексуализм Исломга, мамлакатнинг анъанавий қадриятларига ва маданий нормаларига зид эканини, жамоатчилик эса Республика Жиноят кодексининг 120-моддаси қоидаларини бекор қилишга тайёр эмаслигини бир неча бор таъкидлаган.