loader
Foto

Клерикализмнинг интеллектуал заволи

Клирикализмни танқид қилиш доим ўринли ва адолатли бўлиб, одатда сиёсий танқидга асосланса ҳам клерикализмнинг бошқа бир муҳим қора тарафи назардан четда қолади. Клерикализмнинг асосий «қора туйнуги» бу унинг умумий интеллектуал таназзул – термодинамика иккинчи қонунининг иззатталаб клерикалнинг интеллектуал даражасига метафизик таъсиридир. Бунга энг ёрқин мисол ҳаттоки энг машҳури ҳам эмас – ўрта асрларда насроний клерикалларнинг «ясси Ер»идир. Энг намуна бўладиган мисол бундан юз йил олдин Саудияда рўй берган. Саудия Арабистонида радио илк бор пайдо бўлганида ушбу мамлакатнинг ҳурмат-эҳтиромга сазовор ҳамма олимлари унинг атрофига тўпланиб олиб, бу «жодугарлик қутиси»дан «шайтон»ни қувиш учун соатлаб муқаддас Қуръон ўқиганлар. Улар ичида одам бўлмаган қутида инсон овози қаердан пайдо бўлганига бошқа бир изоҳ топа олмасди. Улар учун бу тоза жодугарликка ошкора мисол эди.

Ҳар қандай клерикализм – у гўёки ифодалайдиган диндан қатъи назар – бу маданият, трансцендентал ҳақиқатни излаб топишга экзистенциал «даъват» эмас. «Маданият» феномени экзистенцияси (ҳар қандай маданият – этник маданиятларнинг энг ибтидоий туридан тортиб математика бўйича Абель мукофоти совриндорлари ва физика бўйича Нобель мукофоти совриндорлари жамоавий ғайришуурий микродунёси маданиятигача) бу пантеистик Худога даъво қилиш – ўз тарихини мавжуд бўлиши мумкин бўлган барча билимлар компедиуми сифатида тасаввур қилишга уринишдир. Бу ердан театр маданияти «аксиомалари» олинади: театрнинг узоқ тарихида ҳамма нарса бўлган. Бундан рангли фильмнинг профессионал кинотанқидчилар ўртасида сўровда «кино тарихида энг яхши фильм» номи учун ғолиб чиқа олмаслиги келиб чиқади. Бунга «ҳамма янги нарса бу яхшигина эсдан чиққан эски нарса» каби халқ асотирларининг илдизлари ҳам бориб тақалади. Биз фан-техника тараққиёти деб атайдиган нарсанинг келажакдаги ўлими илдизи ҳам худди шу ерда сезиларсиз- ҳозирча сезиларсиз ухлаб ётибди.

Клерикализм маданияти нуқтаи назаридан бу жуда ҳам қўрқинчли шаклларга эга бўлади, чунки клерикализм таарихий сабабларга кўра физика ёки математика каби фундаментал фанлардан кўра этник назмий фольклорга анча яқинроқдир. Лекин шуни қайд этиш жоизки, клерикализм интеллектуал таназзулининг даҳшатли даражаси билан контраст физика ва математикани алдамаслиги лозим. Ҳар қандай академик фан ҳам маданият ҳисобланади, шу сабабли барибир термодинамика иккинчи қонунининг метафизик таъсири остида «коинотнинг иссиқлик ўлими»га олиб келади.

Ҳақиқий ислом – Борлиқ онтологияси, Заковат эпистемологияси ва Ҳақиқат гноселогияси трансцендентал «туб»ига эришишнинг ягона калитидир. Бу шак-шубҳасиз, чунки ислом бу Борлиқни Яратувчи – Ундан бошқа илоҳ бўлмаган Аллоҳни ўрганиш ҳақида ягона фандир. Бунинг устига, ислом нафақат Борлиқни яратиш актори сифатида Худо ҳақида фан, балки катта ҳарфдан Ҳақиқатнинг ўзи ҳақида «a priori» элиминация қилинадиган ва онтологик бўладиган ҳақиқатлик кванторлари учун трансцендент ва элиминация қилинмайдиган ҳақиқатлик квантори сифатида Худо ҳақида фандир.

Лекин исломни бундай тушуниш – максимал даражада чуқур ва ягона тўғри тушуниш – Чингисхон босқини даврида отларнинг дукур-дукури остида ҳалок бўлди. Бунга қўшимча равишда аста-секинлик билан исломнинг биринчи пассионар турткиси сўниб борарди – буларнинг барчаси маданиятга бронзалана бошлади. Янги билимлар кашф қилишга экзистенциал «даъват» кашф қилинган билимни ёд олиш клерикал маданиятига айланди, демак ҳалок бўлди.

Чингизхон босқинидан аввалги уламолар билан кейинги уламолар ўртасида муҳим аҳамиятли битта фарқ бор. Аввалгилар ўз даврларининг энг катта куфр интеллектуаллари билан бўлган баҳсларда қозонган доимий зафарлари билан машҳур эди. Кейингилари эса, четдаги бир қишлоқдаги фолбин кампирлар билан бахс қилишга устадирлар. Замонавий клерикалларга физика бўйича нобел лауреати ёки математика бўйича абел лауреатларини бахсга чорлашга жасорат етишмаяпти.

Имоми Ғаззолий ва Ибн Рушд баҳслари матнини ўқиш мумкин. Бугун социум тарафидан маъбуд даражасига кўтариб қўйилган физика деб аталувчи илм - имоми Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ асарлари қаърининг чорак қисмига етди, холос.

Физика Борлиқнинг барча даражасидаги тотал детерминизмимидан то микро сатҳдаги эпистемологик индетерминизм йўлини босиб ўтди. Ғаззолий эса, Борлиқнинг барча қатламидаги онтологик индетерминизмгача етиб борган.

Бу имоми Ғаззолийнинг интеллектуал масштабининг буюклигидир. Замонавий уламо эса, юқорида зикр қилинган сўзларнинг маъносини ҳам тушунмайди.

Минг йил олдин уламоларимиз ўз давридаги мавжуд илм-фаннинг барча соҳасида пешво эдилар. Аксар замонавий уламоларнинг билим даражаси Пекин ёки Сеул мактабларининг юқори синф ўқувчисидек ҳам эмас.

Аллоҳ таоло Исломни клерикализм институтига алоқаси бўлмаган одамлар қўли билан қувватлаб турибди. Клерикалларни тайёрлайдиган расмий ўқув даргоҳларининг дипломларига эга бўлганларгина Ислом ҳақида сўзласин, деган қараш сингдирилмоқда. Ҳақиқат эса, бундай буюртма қилинган сиёсий стереотипнинг аксидадир. Инсон Исломни ўрганиш борасида клерикалларнинг анъаналарида қанчалик чуқур кетар экан интеллектуал фикрлаш имкониятидан шунчалик узоқлашиб бораверади...

Клерикал Ислом бу фракталдир – ойналарнинг бир-бирини бениҳоя акс этиш силсиласидир.

Бунда аввалги уламоларнинг фикрлари акс бўлиб хизмат қилади, яъни уламонинг оят ҳақидаги фикри, сўнг бошқа бир уламонинг аввалги уламонинг фикри ҳақидаги фикри, сўнг учинчи уламонинг биринчи ва иккинчи уламоларнинг фикрлари ҳақидаги фикрлари ва ҳоказо. Бу кўзгу театрида шахсий интеллектга ўрин йўқ бўлиб, таъқиқланган.

Мусулмоннинг шахсий интеллект масаласи эса, клерикаллар айблаши мумкин бўлган унинг ЭГО масаласи эмас. Бу доим ўзгариб турган воқеликдаги рефлексия масаласидир. Айнан мана шу рефлексия клерикализмда энди мавжуд эмас. Бу Ислом учун жуда хавфлидир.

Клерикаллар учун муқаддас китоб Қуръонил ҳаким эмас, балки энг аввал битилган тафсир китоблари бўлиб қолди. Вақт ўтган сайин бу икки тушунча ҳақида фарқ ҳам улканлашиб бормоқда. Қуръони карим эса ҳеч қачон эскирмайди. Тафсир эса, тезда эскириб қолиши мумкин. Клерикаллар эса буни тушунишмайди...

Абдуллоҳ Муслимнинг "Интеллектуальный закат клерикализма" мақоласидан

Абу Муслим таржимаси

Манба: poistine. org