loader
Foto

Рим Папаси ва Шарққа сиёсий саёҳат

Папанинг Нажафга ташрифи ва оятуллоҳ билан учрашуви ҳеч қандай ўхшаши бўлмаган ҳодисадир. Клериклар ва клубнинг ғолибона юришлари. Сиз ҳали ҳам қарининг қизил поябзали остида ернинг гумвуллашини эшитмаяпсизми?

Кейин Папа жанубдаги Саддам томонидан ялтироқ ва янги бинога айлантирилган Ур харобаларини зиёрат қилиш ниятида. Ироқни босиб олгач, америкаликлар бу ерда ўз базасини жойлаштирди. Ҳозирги ташриф учун тепалик Голливуд манзараси ҳолатига келтирилган.

Ғарбликлар фикрига кўра, қуйи Евфратдаги ушбу Урда Иброҳим алайҳиссалом туғилган экан. Усмонийлар анъанасида Иброҳим алайҳиссалом туғилган жойи Жанубий Туркиядаги юқори Евфратдаги Урфа ҳисобланади. Ур харобаларидан фарқли ўлароқ, Урфа улкан зиёратгоҳга эга бўлган катта шаҳардир.

Папа ташрифи жадвалига Мосул, кейин Эрбил ва насронийлар кичик шаҳарчаси Каракош киради. Папа Эрбилдаги стадионда месса хизматини ўтайди ва учиб кетади.

Курдистонга бундай катта эътибор Ироқ насронийларининг катта қисми айнан шу ерга қочиб келгани, сўнгра бу ерда улар ИШИД томонидан атайлаб агрессив ҳужумларга дучор қилингани  билан изоҳланади.

Папа Франциск дунё оммавий ахборот воситалари еру-осмони ёниб турган ҳарбий ҳудуд сифатида тасвирланадиган мамлакатларга сафар қилишни яхши кўради.

Чунончи, у МАР зўр бериб "фуқаролар уруши" ҳудуди деб аталган пайт, 2015 йилда бу мамлакатга ташриф буюрган. МАРда Папа кўчаларни айланиб юрган, дастурдан четга чиққан, мушриклар ва ҳукуматга мусулмонларни ва уларни яширган католикларни ўлдириш тўхтатиш ҳақида насиҳат қилди.

Ироққа Папа Иоанн Павел II ҳали Саддам даврида, 1999 йил келиш ниятида бўлган. Лекин унга турли усуллар билан бу ишни қилишга халал беришган, қолаверса, у ҳозирги Пападан анча фарқ қиларди.

Оммавий ахборот воситалари ҳар бир нарсани одатий тарзида бузиб кўрсатишга тайёрланган. Папа насронийларнинг бахтсизликлари мусулмонлардан эканига эътибор қаратади, дейд улар. Эмишки, давлатда 1,5 миллион насроний бўлган ва мана энди 200 минг қолган.

Камдан-кам ҳолларда бирон-бир жамоа АҚШ босқини бошланиши билан Ироқ насронийлари каби, мусулмонлар билан бирлигини намойиш қилмади.

Черковлар атрофида мусулмонлар туну-кун навбатчилик қилиши ва террористик ҳужумлар уюштирилган жойларда насронийлардан гулдасталар, бирдамликнинг кўзга яққол ташланадиган шаклларидан бири ҳисобланади, холос.

Ироқ насронийлари, албатта, мамлакатдан кетишнинг барча усулларидан фойдаландилар. Боз устига, епископлар ва руҳонийлар мусулмонларга ўз деноминацияларига мансублик сертификатларини беришга тайёр эдилар, чунки Ғарб мусулмонлардан кўра Шарқ насронийларини тезроқ қабул қилади.

USAID Шарқ насронийларига – Афғонистон, Эрон, Ироқ, Ливанда – яшил йўлак тақдим этиш бўйича кўп йиллар иш олиб борди, ҳамма жойда деярли битта схема бўйича ҳаракат қилинди.

Яна бир кам ўрганилган ҳодиса ҳам бор: Шарқ насронийлари уларни ўз ватанида — айниқса Ироқда яхши нарсалар кутмаётган мусулмонлардан кўра қайтишга мойилроқдир.

Ушбу ташрифнинг аҳамиятини ортиқча баҳолаш ва уни бошқа нарсалар билан солиштириш қийин.