Ташқи борлиқларнинг бир бутун бўлиб, бир-бири билан боғлиқ ҳолда туриши, бошқача айтганда, бутун борлиқнинг скелети сирлари ўлчовларда яширингандир. Бу скелетларни тутиб турувчи сўнгсиз куч магнит таранглигида кўринади. Ҳамонки, бу икки тушунча биз учун сирлилигини йўқотмаган экан, коинот ҳақидаги жамики илмларимиз тахминлардан нарига ўтолмайди.
Қуръони каримда бу мавзуларга оид оятлар жуда кўп. Мен бу бўлимда тушуниш осон бўлган 4 оятнигина шарҳлайман. Ана унда сиз бугунги коинот илмлари Қуръони каримдан нақадар орқадалигини кўриб, унинг мўжизаларига ҳайронлар қоласиз.
А) Чексиз ўлчовлар
Илмда энг қийин идрок этиладиган мавзу ўлчовлардир. Йўналишга оид бошланғич ўлчовларни осон идрок этиш мумкин. Биринчи ўлчов узунликдир: қаршимизда чўзилиб ётган томон биринчи ўлчовдир. Унга тик бўлган айни текисликдаги ўлчов, яъни эн - иккинчи ўлчовдир. Бу текисликка юқоридан қуйига тик бўлган ўлчов (бўй, эн, узунлик) бирликда бир маконни, бир жойни билдиради. Аммо аҳвол шундайки, иш шу билан битмайди. Агар биз тақвим ёки соат нуқтаи назаридан қарасак, тўртинчи ўлчовга дуч келамиз. Коинотда бундан бошқа яна бир талай ўлчовлар бор. Улар назарий жиҳатдан "н" ҳарфи билан ифодаланади. Чексиз ўлчовлар... Бу ўлчовларнинг бир қанчаси бир жойга жамланса, ўзига хос маконлар яратади.
Моддий олам эса тўрт ўлчовдан яралувчи макондир.
Бу асосий физикавий илмдан сўнг Қуръони каримнинг мўжизавий таърифини кузатайлик. ("Саф", 37-сура, 5-оят): "У, осмонлар, ер ва орасидагиларнинг Рабби, кунчиқарларнинг ҳам Раббидир".
Бу оятдан чиқадиган биринчи маъно: кунчиқар (машориқ) тушунчаси осмонлар, ер ва орасидагилар тушунчасидан фарқли экан. Агар шундай бўлмаса эди, оят фақат: "У осмонлар, ер ва орасидагиларнинг Рабби" тарзида бўларди. Лекин оят борлиқларни иккига айирган:
1)..осмонлар, ер ва орасидагилар;
2) кунчиқарлар.
Бу айрилиш коинот физикасига оид чин ҳақиқатнинг ифодасидир. Зеро, осмон, ер ва орасидагилар Илоҳий куч томонидан яратилган яратиқлардир. Кунчиқарлар эса бизнинг тушунчамиздаги маънода яратилган яратиқ васфига эга эмас, математик бир системадир. Чунки кунчиқарлар бугунги физика атамаси билан айтадиган бўлсак, ўлчовлардир. Аллоҳ бу шарофатли оятида оламларда ўзи яратган икки фарқли система ҳақида гапирган. Булардан бири еру осмон ва улар орасидаги физик борлиқлар, иккинчиси эса кунчиқарлар (ўлчовлар) атамаси билан англатиш мумкин бўлган математик система ҳақиқатларидир. Буниси бизнинг тушунчамизда яратиқ (махлуқ) бўлолмайди, фақат Ҳақ Таолонинг олқишига сазовор бўлган илоҳий ирода тартибларидир.
Бу оятдан ва бошқа бир қатор оятлардан биламизки, Аллоҳ борлиқларни ва ўлчовларни алоҳида-алоҳида яратган. Кунчиқарлар (машориқ) калимасининг томонлар, йўналишлар, ўлчовлардан бошқа маъноси йўқ.
Арабчада кўплик, умуман, жуда кўпни ифода қилади. Маълум сонлар кўплик ифодаси бўлмайди ва кўпликда билдирилмайди. Зотан, осмондан уч ўлчовли макон бор бўлганлигидан, бу ердаги "машориқ" - "кунчиқарлар" атамасида ўлчов системасини ифода этади.
Қуръони каримнинг маҳшар билан алоқадор жуда кўп оятида "жаннат" атамасининг "моддий макон" атамасидан фарқли эканлиги, айрича бир маконнинг олами эканлиги билдирилган. Демак, Қуръони карим чексиз ўлчовлар системаси ичида маконлар ҳақиқатини тақдим этгандир.
Моддий оламда бор борлиқнинг мавжудлик ҳоли деганда биз 4 ўлчовга геометрик мослашувни ва бир канал танлаш ҳолини тушунамиз. Бу мослашув Аллоҳнинг Рабблик (Егамлик) сифатининг сиридир. Шу боис, оят борлиқларни ва ўлчовларни таърифларкан, Рабб сифатини қўллагандир.
Оятнинг тафсири мана бундайдир:
Ердаги, осмондаги ва улар орасидаги жамики борлиқларни Рабблик сифатим билан бир—бирига қандай мослаган бўлсам, мен чексиз ўлчовлар (машориқ)нинг ҳам шундай Раббидирман.
Қуръони каримда бир қанча жойда кунчиқарлар ва кунботарлар атамаси келади. Булар ҳам бир маънода ўлчов ифодасидир. Фақат кунботарлар атамаси билан биргаликда кунчиқарлар атамаси ҳам келгандагина ерни ва системаларнинг ҳаракатларини ифода қилади. Лекин бу ердаги оят билан турли илмий мўжизалар бир-бирига алоқасиз ҳикматлардир.
1. Моддий яратиқларнинг, асосан, ҳаммаси оятнинг илк жумласида бутун ҳолида берилган. Оятнинг тўла жумласида ўлчовлар системасининг бўлак бир борлиқлар дастаси эканлиги уқтирилганлиги энг жиддий илм мўжизасидир. Ҳа, борлиқларга синч, скелет бўлган ўлчовлар макони, жамики борлиқлардан бўлак қилиб таърифланиши бизнинг асримиз учун энг катта физик мўжизадир. Бугунги даврда Броглейдан тортиб Жордан, Феми, Хилбертгача ҳаммалари бутун борлиқларни алоҳида, ўлчовларни алоҳида - айри-айрича ўрганиш тарафдоридирлар. Ҳатто ўлчовларнинг ва маконларнинг фарқлари бошқа борлиқларнинг ҳам қанчадан-қанча фарқлиликларини кўрсатиб бериши аниқланди. 4-ўлчов, вақт оз таъсир қиладиган маконларда айни ўша борлиқнинг умри ўзгаради. Қисқа масофада сўнгги маълум бўлган воқеалар кенгаяди, ўз хусусиятлари ва бўлакчалари юзага чиқади.
2. Коинот геометриясининг асос қусурларини яширган ўлчовлар (машриқ) Аллоҳнинг Рабблик сифати билан уйғунлашганини ифода қилади, яъни ҳамма коинот маконлари Рабб тажаллиси деган тушунча ичида қонуннинг ўзгарувчанлиги ҳикматини ташиётир. Дунё ва фазонинг қандай физик низомлари бор бўлса, йўналишларнинг, улардан бунёд маконларнинг ҳам шундай махсус формулалари бор.
3. Фотиҳада амр этилган "оламларнинг Раббига ҳамд" сири, бу оятда очилиб кетган, яъни оламлар бир томондан фақат ер, осмонлар ва уларнинг ораларидаги борлиқлардангина иборат эмас. Оламлар атамаси билан алоқадор бўлган, масалан, чексиз йўналишлар ва булар билан боғлиқ маконлар бор. Чексиз йўналишлар, Рабб сифатининг сири билан ўзлари бунёд этган маконларга, оламларга, яъни коинотларга чексизлик ато этадилар. Бу чексизлик осмон, ер ва улар орасидагиларнинг нарёғида бошқа олам борлигининг рамзидир.
Мана, биз Машориқ сири деганда бошқа оламларни тушунсак, унда инсоннинг сўнгсизлик сирларига яқинлашувига имкон берамиз ва Тангри гўзаллигини маконларда томоша қиламиз.
Оят, шундай қилиб, инсонларга чексиз йўналиш ва маконларда Аллоҳ илмига яқинлашиш йўлини очиб беради. Илм, бу тушунчага яқин келиши биланоқ коинотни англаб олади. Акс ҳолда, барча галактикаларни ўрганса, илмни тагига етиш чорасини, таянч нуқтасини тополмайди. Моддий коинотда борлиқларнинг хусусиятлари макон ва замон тушунчаси ичида чегараланган (жойлашган)дир. Айни шу борлиқлар чексиз маконларда бўлакча гўзалликга бурканади. Борлиқлар ҳақиқати шулардан иборат.
Б) Коинотдаги магнит таранглиги
Коинотнинг баъзи жиҳатларини яхшироқ билиб олайлик: Фазо қадим-қадимлардан бери чексиз-чегарасиз бўшлиқлар аро кўзимизга кўринувчи саноқли юлдузлардан ташкил топган дейиларди. Энди моддий олам ҳақида фақат ўша билимларимиз билан иш кўрсак, кифоялансак, бу-ақлимизни ялқовлаштириб қўяди. Миллиардларча сайёрадан бунёд бўлган миллиардларча галактикалар ва улар орасида саноқсиз нуртараткичлар (нур манбалари) шундай жойлашганки, фазода бўш қолган бирон нуқта кўролмайсиз. Ё бирон сайёра, ё бирон янги юлдуз, ё бир қора туйнук ва булар орасида ҳар қайсиси бир мавжудот бўлган сон-саноқсиз фазо нур тараткичлари...
Ёлғиз моддий олам ҳақида ўйлаганимизда, бир синч каби яратилган ўлчовлар ва маконлардан кейин жамики бу кўркам ва муҳтаҳшам манзара тўсатдан қандай вужудга келди, деймиз.
Ақлларни лол қилувчи бу илмий мўжиза, бу ҳайратомуз сирга 42-сура, 5-оят да дуч келамиз: "Устларидаги само (осмон)лар ёрилгусидир".
Микрофазода, яъни атомлар ва квантлар дунёсидан биламизки, ҳар бир квантнинг дунёга келиши катта магнит таранглиги борлигини билдиради. Сал қўполроқ бўлсада, бир мисол: бир толадан оқим ўтганда магнит таранглигини кўрамиз - компас миллари ўйнаб кетади. Демак, маконларда илоҳ қудратининг раҳм сифатини кўрсатувчи қўрқинчли бир магнит таранглиги бор. Оятнинг кейинги жумлаларини ўқинг:
“Малойикалар Раббларини ҳамд ва тасбиҳ этаётган бўлурлар, ердагиларга мағфират тилайдилар, билингки, Аллоҳ ғафури раҳимдир”.
Илоҳий ғоя маконларда жилвасини кўрсатганда саноқсиз борлиқлар бу ўлчовалар қафасида қолиб тизилиб туради.
Бу физикавий ҳукм ёлғиз моддий олам учун эмас, жамики оламлар (коинотлар) учун ҳам тегишлидир. Малойикалар (фаришталар) ҳақидаги гап бу ҳақиқатни таъкидлаб турибди. Давримизнинг энг машҳур олимлари Мартин Райл ва Аллан Сантейг бўлинувчи зарралар назариясида таянч сифатида шу магнит таранглигини ҳимоя қиладилар. Қуръони каримнинг улуғвор мўжизаси бу оятнинг биринчи сатрини шу тариқа коинот физикаси нуқтаи назаридан қонун ҳолида олимларга билдиради. Лекин фазонинг, оламларнинг магнитик таранглиги ҳақидаги бу фикр ҳали жуда янги. Ҳеч кимса бу сирни бундан ХВ аср муқаддам Қуръони карим шарҳлаб кетганининг фарқига етмади.
Рамзлар ҳақидаги бўлимимизда "ҳо, мим" ли суралар коинот физакасига оид сирларни билдиришни айтган эдик. Бу ерда "ҳо, мим" бир бошқа мўжиза хусусиятига ҳам эга эканлигини кўрсатаётир. "Оламларнинг магнитик таранглиги" деб ишлатган ифодамиз бизнинг шахсий идрокимиз асосида танлаган таъбиримиздир. Аслида бу, Қудрати Илоҳийнинг шиддатидирки, уни биз ўзимизча тасаввур қилолмаймиз. Мана, физика олимлари учун янги сўқмоқ очиш хусусиятига эга бўлган бу оятнинг мўжизаси... Келажак физикларга улуғ сирларни бераётир.
Энди бу оятнинг ҳукми остида физикадан ўзимиз билган асос воқеаларнинг сабабларини кўздан кечирайлик:
А) Квантнинг мавжудлиги
Квант - энергиянинг энг кичик миқдори бўлган тўлқин постулати (исботсиз ҳам қабул қиланаверадиган дастлабки қоида) учун энг замонавий таъбирдир.
Квант - чиқарилиши ва ютилиши мумкин бўлган энг оз, бўлинмас энергия миқдори бўлиб, таъсирнинг энг кичик маконда геометрик бир координат танлаш ҳодисасидир, бошқача айтганда, бир сантиметрнинг миллиарддан бири қадар кичик бир маконга катта таъсир билан кира олиш қудратидир. Ҳозиргача ҳам бу, қандай юз беришини илм-фан шарҳлаб бера олмаган. Лекин 42-сура, 5-оятдан буни тушуниш мумкин:
Шиддатли магнитик таранглик таъсирида осмонлар ёрилгувсидир.
Б) Интер актсион (ўзаро таъсир) кучи
Атом мағзининг заррачалари орасида шундайлари борки, улар биз билган гравитатсия (жозиба) туфайли ўзидан юз минг барабар катта тортиш кучига эга. Изоҳи бугунги кунимиз учун имконсиз бўлган юқоридаги оят коинотнинг ҳар нуқтасида даҳшатли бир магнит таранглигини борлигини билдиради.
В) Гироскопик ҳаракатнинг силтаниш кучи
Айланувчи жисмлар қўрқинчли силтаниш кучига эга эканлигини ва шу сабабли гравитатсиядан (жозибадан) ўз борлиқларини сақлаб қолишларини биламиз. Хўш, айланувчи жисм бу силтаниш кучининг манбаини қаердан олади? Бу - аёндан ҳам аён: коинотдаги магнитик тарангликдан олади. Шунинг учун ҳам оятнинг охирги жумласида "билингки" деб жамики олимларга танбеҳ берилгандир.
Замонамиз олимлари тушунтириб беролмаган жозибанинг ҳам сабаби шу очиқ - равшан оят орқали билдирилгандир: борлиқлар ичларида шу магнитик тарангликни сақлашлари сабабли жозиба кучига эгадир.
Жамики бу тафсирлардан чиқадиган хулоса:
Физиклар амалиётидаги тушунчалардан фарқланувчи формулаларда кўрганимиз интер актсия, жозиба, гироскопик таъсирланиш ва ниҳоят, квантнинг ўзига канал ва спин (ҳаракатланиш учун қулай муҳлат) танлаши ҳодисларининг асос сабаби, коинотдаги магнит таранглигидир. Шарофатли оят бизга бу магнитик таранглик фазонинг исталган нуқтасида мавжуд эканлигини кўрсатади. Фазода жамики гравитатсия таъсирларидан узоқ бир нуқта белгиласак, ўша жойда бир квант таъсир каналига кирса, яна бир рақсга ўхшаш титроқ ва магнитик таъсир кузатилади. Фазонинг баъзи бир нуқталаридан таъсирланган жамланиш ерларида кўрилган шиддатли магнитик таранглик бир натижа, холос (қора туйнук), йўқса фазонинг ҳар нуқтаси магнитик тарангликнинг кескин ва давомли таъсир майдонидир. Зотан, бўлунувчи зарралар назарияси ҳам бу ҳақиқатни абадий ўзгармас ҳол деб ҳисоблашга мажбурдир.
Бу магнитик таранглик бошқа бир томондан моддий борлиқларга мажбурий бир қодар (қисмат), бир дастур ҳозирлайди.
Хоҳ гравитатсия, хоҳ гироскопик ҳаракат бўлсин, ўз низомини, физик хусусиятини коинотнинг ҳар нуқтасига ҳоким бўлган шу тарангликдан олади. Бир дақиқага ҳам бу тарангликнинг йўқ қилиш мумкин бўлса эди, ҳар жозиба, ҳар айланма ҳаракат моддий борлиқларни бир нуқтага бириктириб қўйган бўлар эди. Сўнгги йилларда бу бўлинувчи зарралар назариясига қаттиқ ёпишиб олган баъзи олимлар моддий оламларнинг плазма (қаттиқ урилиш натижасида ионланган, яъни зарядланган зарра) динамикасидан (ўсиш суръатидан) сўз очмоқдалар. Аслида бу қараш магнит таранглигининг бошқача таърифи, холос.
В) Бўлинувчи зарралар (Биг Банг)
Сўзимизни 21-сура, 30-оят билан бошламоқчимиз.
“У кофир бўлганлар кўрмадилармики, осмонлар ва ер бириккан ҳолда эди, биз уларни бир—биридан узиб юбордик...”
Энди коинотнинг яратилиши борасида энг замонавий астрофизиканинг асос назарияларига эътибор беринг.
Осмон физикларининг коинот мавзуидаги рағбат кўрсатган назариялари бўлинувчи зарраларга оиддир. Бу назария асосида чексиз бир қувват (енергия) манбаининг атрофга таъсир кўрсатиши ва бунинг натижасида чексиз масофада моддий олам вужудга келиши тўғрисидаги фикр ётади, яъни ХИХ аср физиклари уқтирганидек, олам (коинот) улкан янги юлдузларнинг совиган мағизлари эмас.
Мана энди юқорида шарҳи келтирилган оятни назардан қочирмай ўйласак, олам тушунчасига катта ўлчовлар асосида яқинлашган бўламиз.
Моддий олам олдин масофа узра ўрам-ўрам самолар, китоб варақлари каби, ёпиқ бир система ҳолида бўлганлигини тасаввур қилиш мумкин. Кейин илоҳий куч катта бир магнит таранглиги билан чексиз ўлчовларга беҳисоб шакллар берганини ҳам сезамиз. Оятнинг таъбири жуда мароқлидир: "Осмонлар ва ер бириккан ҳолда эди, биз уларни бир—биридан узиб юбордик", - деб буюради. Бу аснода ер, бу бўлинувчи зарралар (парчалар) назариясининг маркази бўлдимикин ёки у маконлардан бошқа биридами? Қандай яратилди? Биз билмаймиз.
Ояти карима, хусусан, самоларнинг, масофаларнинг магнитик таранглик билан (олдинги бўлимда бу оятнинг шарҳлагандим) чексиз уфқларда очилганини изоҳлаб бераётир.
Юқорида айтганимиздай, аввал бир китобни варақлари сингари ёпиқ турган моддий олам бунёд бўлган, сўнгра варақлар магнитик таранглик билан бир-биридан айирилган, "Осмонлар ва ернинг бир—биридан узилиши", - деган ибора физикадаги парчаланган зарралар ҳодисаси қандай ташкил қилинишини ифода этаётир. Илм-фан юлдузларнинг вужудга келишларига оид тадқиқлардан сўнг коинотда магнитик тарангликнинг иккиёқлама таъсири ҳукм суришини аниқлаган. Магнитик таранглик моддий шаклланиш саҳифаларини очади, яъни нейтрондан мағизга, атом ва молекулаларга қараб йўналган куч таъсирида суръат билан кўплаб зарралар шаклланади. Шу тариқа масофалар, чексиз узоқликда маконлар ташкил топади. Бир янги юлдуз бу парчаланган (бўлинган) зарралардан бир зарра ҳисобланади. Сўнгра ундаги улкан қувват моддий ташаккулларни табақа-табақа фазонинг кенг маконларига сочиб юборади. Кўпинча унинг устидаги самолар узиб-ёриб юборилади, қават-қават очилиб турган бир ғунча сингари макон саҳифалари очилади.
Макондаги бир модда уюми куч таъсирида магнитик система ичида ўрнини топади. Албатта, бунгача у самоларнинг ёрилиш ҳодисасини, унинг иссиқлиги кетмасдан бурун қувват йиғиш жараёнларини бошидан кечиради. Зарралар доирасида бу кучли энергия йиғиш босқичидаги магнитик тарангликлар ҳам, унинг устида маконларнинг, самоларнинг ёрилиши (бир-биридан узилиши) ҳам том маънода физик ҳақиқатлардир, шу ондан эътиборан ернинг совиши ва бугунги ҳолга келиши баҳс мавзуи бўлди. Зарралар назариясига кўра коинот ҳамда самоларнинг ундан узила бошлаган нуқтаси, албатта, мажҳулдир. Бу нуқта қайсидир бир сайёра ёки бизнинг еримиз бўлиши мумкин. Оят ҳар бир масалага кенг тўхтала бермайди ёки ундаги бирор ишорани биз фаҳмламаётган бўлишимиз ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Фақат бир сайёранинг тупроқ тутмас сатҳига боқиб, унга оид бирор вақт ўлчовини ҳам айтолмаймиз. Зеро, янги зарралар назариясига кўра, юлдузларнинг совиши жуда кўп шарт-шароитларга тобеъдир.
Баъзи ислом олимлари, моддий оламнинг яратилиш нуқтаси деб ер ёки унинг атрофини қабул қиладилар. Лекин гап бунда эмас. Гап Қуръони каримнинг бўлинувчи зарралар сирини магнит таранглиги унсурлари доирасида нақадар аниқ ифодалаганидадир.
Модда ва модда ташқарисидаги таъбирларни англамоқ учун кўплик ва бирлик таъбирларни яхши фарқлаб олмоқ зарурдир.
Қуръони карим таърифлари ичида кўплик тушунчасига умуман Аллоҳнинг яратувчилик асносини (сифатини) кўрсатиши киради.
Кўплик, бирлик (ваҳдат)нинг марказидан узоқлашганда:
а) бир-биридан фарқ қилувчи борлиқлар ташкил топади. Зеро, бирликдаги бир хилликлар кўплик йўналишида макондан сачраганда янги кўринишлар касб этади;
б) кўплик ва фарқлар вужудга келганда заифлик ва фонийлик (ўткинчилик) қонунлари ҳам вужудга келади. Шу сабабли бир қанча борлиқлар ўзларини сақлаш учун беихтиёр бирлик сирларига яқинлашиш билан таъминланадилар. Ўсимликларнинг бир-бирига айнан ўхшашлиги, атом мағизларидаги квант хусусиятлари каби;
в) кўплик марказдан ташқарига, доира юзига яқинлашганда миқдордаги ортиш ва шу нисбатдаги фарқланишлар чексиз масофаларни қамрайди. Лекин марказ таъсири доимо уларни бир куч доирасида ҳаракат қилдиради.
Мана шу уч асосий унсур - осмонларнинг ёрилиши марказдан ташқарига қараб сочилишлар сирида ҳам қўл келади. Зотан, моддий оламдаги бўлинувчи зарралар назарияси ҳам бу уч модданинг ҳукмини ҳақ деб ҳисобламоқда.
Лекин Қуръони каримнинг коинот физикасига оид тўрт асосий ҳукми: ўлчовлар, магнит таранглиги, коинот саҳифалари ва бўлиниш - парчаланиш қонунлари бирга тадқиқ қилинганда бўлинувчи зарралар назарияси номаълумлик (мавҳумлик)дан қутилиб тушунарли ҳолга келиб қолади.
Бошқа коинотлар учун бир нуқтадан ёйилиш (таралиш) тўғрисидаги гап баҳс мавзуи бўлолмайди, чунки бу коинотларнинг макони уч ўлчовли эмаски, бу марказий нуқта қатъий бўлса.
Шунинг учун ҳам Қуръони карим магнит таранглиги билан коинот саҳифаларини англатиб бошқаларининг кўплик унсурларини саҳифа намунаси билан изоҳлаганлар. Бу бўлимда биз учун муҳим нуқта: моддий олам яратилишини нуқсонли андозада изоҳлашга уринган бўлинувчи зарралар назариянинг ҳам комил бир шаклда ХВ аср муқаддам Қуръони каримда билдирилганлигидир.
Қуръони карим моддий оламдаги бу кўплик инъикосини тамалда магнитик таранглик формуласи ҳолида изоҳлаб бергандир.
Г) Коинот саҳифалари
Ажабо, бир-биридан фарқланувчи маконни, оламларни, чексиз ўлчовларни биз ўз илмимиз доирасида қандай идрок қила оламиз? Бу саволнинг жавобини на бугунги илм-фан, на келажакнинг илми бера олгай. Ҳолбуки, Қуръони карим англаш қийин бўлган бу саволга жуда очиқ-ойдин жавоб бергандир.
21-сура, 104-оят: “У кунда биз самони китоб саҳифаларидай ўраймиз, аввал қандай яратган бўлсак, ўша ҳолга қайтарамиз, бу бизнинг ваъдамиздир, албатта, шундай қилажакмиз”.
Чексиз ўлчовларни ва бир-биридан фарқланувчи маконлар физикасининг бир оз бўлса-да билганлар учун бунчалик шоҳона физик таъриф лол қолдирарли бўлмаслиги мумкин эмас.
Бу таърифдан кўринадики, оламлар Лавҳи Махфуз китобининг саҳифаларига ўхшайди. У китобнинг ҳар саҳифаси бир турли маконнинг ифодасидир. Масалан, моддий олам у китобда бир ёки бир неча саҳифадир. Етти қават осмонлар у китобда етти саҳифали бир жузъдир.
Жаннат маконлари ҳам китобда бир бошқа жузъдир. Қават-қават маконларнинг қават-қават сирлари ичида Аллоҳ қиёмат кунини, маҳшарни ёдимизга муҳрлар экан, бир бошқа оламга кўчиб ўтишимизни китобнинг маълум бир саҳифасининг ўралишига ўхшатади ва чинакам ҳайратланарли таърифни шундан кейин беради. Турли маконларнинг яратилишини ҳам бамисоли бир китобнинг саҳифаларига ўхшатгандир.
Енди идрок кучмизни қийнаб бу маконларга яқинлашишга уриниб кўрайлик. Чексиз оламлар китобининг дастлабки жузъи моддий оламлардир. Маълумки, тўртинчи ўлчов вақтнинг олдинги уч ўлчов билан шерикликда қурган маконлари моддий оламлардир. Буларнинг ичида бир саҳифа эса бизнинг моддий маконимиздир, тўртинчи ўлчов вақтнинг кучли таъсирига учраган бошқа бир макондир. Бу макон бутун галактикамизни қоплайдими ёки қуёш тизимимизни ташаккул этадими - ҳали тузукроқ билингани йўқ. Зеро, вақт ўлчовини таъсири галактикамизнинг ҳар нуқтасида бир хилми, бир хил эмасми - билмаймиз. Биз тадқиқ этган астрофизика китобларида галлатикамизнинг ҳар нуқтасида вақтнинг оқиш суръати бир хил эмас, деган фикр бор; ундай бўлса галактикамизда фарқли маконлар ҳам бўлиши мукин, деган фикрни қабул қилишимиз керак.
Қуръони каримнинг хилма-хил суралардаги қиёмат таърифидан биламизки, галатикамиз кўп жиҳатдан бир-биридан фарқли, лекин ҳаммаси ҳам моддий бўлган маконлардан таркиб топган. Аллоҳ уларни "китоб саҳифаларидай ўрайман, аввал қандай яратган бўлсам..." - деб буюради.
Вақт бирлиги таъсмир қилмайдиган бошқа бир макондан, масалан, жаннат саҳифаларидан таркиб топган оламда тажалли беришимиз шу тариқа яна ҳам қулай кўчади. Жаннат маконининг хусусиятлари юзлаб оятда шарҳланган. Кўпинча у макон ҳақидаги тушунчамиз фақат мисол шаклида тушунилиши мумкин. Масалан, Эрика - ҳаддан ташқари ўзгача бир макон мавъқеи (координати) дир. У ерда пайдо бўлган инсон учун масофа тушунчаси бўлмайди. Чунки Эрика маконида биринчи ўлчов йўқдир. Бу мавзудаги оятлардан билиб оламизки, Эрика маконида энг узоқ, энг яқин деган тушунчалар ўрнида чексизликлар сайри бор.
Шундай қилиб, бу оят коинотнинг сўнгсиз оламларини ва маконларини бир китоб саҳифаларига ўхшатиб, макон ва замон ҳақидаги тушунчаларимизни кенгайтиради. Коинот ўлчовларини ва маконларини айрим-айрим саҳифаларда кўргандан кейингина энг илғор аспюфизика илмини эгаллаш мумкин. Зотан, инсонга шундай фарқли маконларда пайдо бўлиш хусусияти ато бўлган.
Оламларнинг саҳифалари мисолидаги муҳим ҳикмат яратилмишлар фарқли саҳифаларда бор бўла олиши сиридадир.
Жаннатда ердаги баъзи меваларнинг бор бўлиши ҳикмати шундан келиб чиққан. Лекин фарқли саҳифаларда бу борлиқлар гарчи асосий хусусиятларини сақлаб қолса-айни чоғда фарқли унсурларини ҳам намоён этади. Чунончи, гул моддий оламнинг илк саҳифаси бўлмиш бизнинг дунёда қисқа вақт ичида сўлади. Оламнинг яна бир саҳифаси бўлмиш жаннатда эса у ҳеч сўлмайди. Бу жиҳатдан шундай хулоса чиқариш мумкинки, бир қанча яратилмишлар коинотнинг бошқа саҳифаларида асл моҳиятларини сақлаб қоладилар. Аммо моддий оламда уларнинг умри чекланган ва қисқа бўлади. Моддий олам маконларида асосий таъсир кўрсатадиган унсур-замон ва масофадир; бу дунёдаги янглиш хукмларимизнинг жами замон ва масофадаги одатланишларимиздан пайдо бўлади. Шу боисдан Аллоҳ маҳшар ходисасини исботлаш учун зеҳнларда унга яқин ҳолатларни муҳрлаш мақсадида олам саҳифалари мисолини келтиради. Маҳшарда - биз айтмоқчи бўлган ҳодиса - бу, инсоннинг бошқа бир маконга интиқолидир (кўчиб ўтишидир). Бу интиқол эса, оламнинг маълум бир саҳифасининг очилиши демакдир. Биз буни, яъни моддий маконимизда ўлчовларнинг қай тахлит ўралишини (буралиб очилишини) албатта кўрамиз. Зеро, Қуръони каримннинг Омма жузъида бир қатор суралардаги таърифлар бу макон фалокатини (қиёмат қойимини) эслатгандир. Бундай фалокатга дучор бўлган макон сахифасининг ортидаги очилган янги бир макон саҳифасига интиқол бўламиз. Чексиз ўлчовлар оламдаги магнит таранглиги ҳали маълум бўлмаган бир замонда Қуръони карим бугуннинг ва эртанинг физикасини баён қилиб қўйгандир.
Холуқ Нурбоқий
“Қуръони каримнинг илмий мўжизалари” китобидан