loader
Foto

Нигериянинг насроний руҳонийлари ҳукуматнинг мактабларда ҳижоб масаласидаги позициясига рози эмас

Аввалроқ бу мактаблар жанжал туфайли ёпилганди – раҳбарият ҳижобли қизларни дарсга қатнашига рухсат бермай қўйганди. Расмийлар мактабларни қайта очишни ва мусулмон талабаларни камситмасликни сўраган. Гап грантлар ёрдамида молиялаштириладиган ва насроний миссионерлик ташкилотлари томонидан очилган мактаблар ҳақида бормоқда. Квара насроний руҳонийлари ҳукуматнинг қарорини рад этиб, диндорларни «мактабларни қўлга олиб, илоҳий аралашув умидида ибодат ва рўза кунини ўтказишга чақирди».

Руҳоний Виктор Дада «насроний миссионерлик мактабларида ҳижобдан фойдаланишни қоралаган» ва мактабларни эгаларига қайтаришни «талаб қилган».