Бушра сиёсатдаги фаолиятини 19 ёшида бошлаган. Ўшанда у Кук округидан комиссарлар кенгашига ўз номзодини қўйганди. Сайловда ҳижобли қизнинг иштироки барча маҳаллий газеталар сарлавҳаларидан ўрин олганди. Ўшанда у сайловда ғалаба қозонмади, лекин бир неча йил ўтгач, барибир давлат лавозимини эгаллашга муваффақ бўлди.
«Қанчадан қанча одам менинг йўлимни ўзлари учун катализатор сифатида кўрди», дейди муслима. Унинг сўзларига кўра, этник ва диний озчиликларнинг кўплаб вакиллари унинг муваффақиятидан илҳомланиб, сиёсий майдонда муносиб натижаларга эришмоқда.