loader
Foto

Копролалия

Турли маълумотларга кўра, Туретта синдромига чалинган беморларда копролалия қуйидагича намоён бўлади: 10 % ҳолатларда [1],  4 дан 60 %гача [2], 30 дан 50 %гача[3]. Аксарият манбаларга кўра — >30 % Туретта синдромига чалинган беморлар[4]. Камроқ ҳолатларда копролалия инсульт ёки энцефалитдан кейин мия органик шикастланишида, шунингдек, неврологик касалликларда, хореонейроакантоцитозда (Левин- Критчли синдроми) ва Лёша-Нихен синдромида учрайди. У нейролептиклардан узоқ муддат фойдаланишнинг камдан-кам учрайдиган асорати ("психотик сўкиниш аломати") сифатида юзага келади, бунда копролалия кўзнинг пароксисмал қисилиши, юзни буриштириш ва артикуляциянинг бузилиши билан бирикади. (Омма олдида ўз рақиби ёки кимгадир куч ишлатиш билан дўқ-пўписа қилиш, бориб уриб келиши, "қўйиб юборинглар мени" деган мазмунда омманинг диққат эътиборини тортиш ҳам психиканинг шиккастланганидан дарак. Бу касалликнинг жиддий тус олаётганининг, ақлсизликнинг аломатидир. Шариатда оқиллик ва балоғатлик масаласи жуда муҳим...)

Агар беморлар копролалияга мойил бўлса ва унга қарши туришга ҳаракат қилсалар, у хаёлдан кетмайдиган бўлиб қолади. Копролалия шахс фаолиятининг пасайишини, тажовуз ва ҳиссиётларни назорат қила олмаслигини кўрсатади.

Копропраксия - тақиқланган ёки одобсиз имо-ишораларга импулсив интилиш ва копрография – сўкинишларни ёзишга интилиш, диндорларда - бласфемия (мияга ўрнашиб қоладиган куфр) копролалияга яқин тушунчалар ҳисобланади.

Копролалия контекстдан ташқари фойдаланилганда маданий табу ёки мақбул ижтимоий фойдаланиш учун умуман яроқсиз бўлган сўз (валади зино, ҳароми ва ҳк) ва ибораларни ўз ичига олади. Бу атама контекстуал сўкинишни таърифлаш учун фойдаланилади. У одатда ижтимоий ёки эмоционал контекстдан ташқари ифодаланади ва одатий суҳбатдан кўра бошқача оҳангда ёки баланд овозда айтилиши мумкин. Битта сўздан иборат ёки мураккаб иборалар бўлиши мумкин. Копролалияга чалинган одам сўзни баланд овозда айтмасдан, хаёлан такрорлаши ҳам мумкин; бу субвокализациялар жуда ёқимсиз бўлиши мумкин.

Копролалия Туретта синдромининг эпизодик характеристикаси бўлиши мумкин, гарчи Туретта синдроми ташхиси учун талаб қилинмаса ҳам. Туретта синдромида компульсив сўкиниш назорат қилинмайдиган ва бу сўзларни айтаётган одам учун номақбул бўлиши мумкин. Бундай сўзлардан энг кўп хафа бўладиганлар даврасида ирқий ёки этник ҳақорат каби беихтиёр ғазаб портлаши, айниқса ёқимсиз бўлиши мумкин. Копролалия билан айтилган иборалар у кишининг фикрларини акс эттириши шарт эмас.

Туретта синдроми билан оғриган кар беморларнинг имо-ишора тилида сўкиниш ҳоллари кузатилган, бу копролалия фақат кўп сўкинишниг қисқа ва тўсатдан овозли янграши натижаси эмаслигини кўрсатади.

Ўйин-кулги саноати кўпинча Туретта синдромига чалинган одамларни копролалия омманинг Туретта синдромига чалинган одамларни тушунмаслиги ва стигматизацияга хизмат қиладиган ягона ҳийласи сифатида таърифлайди. Туретта копролалия белгилари шунингдек, радио ва телевизион ток-шоуларнинг предмети ҳисобланади. Сўнгги йилларда интернет ривожланиши билан лайф қилиб, ҳаммани онасидан сўкиб, ҳароми, валади зино, дейиш ҳам касалликнинг мураккаб турига киради.

(Шариатда оқиллик ва балоғатлик масаласи жуда муҳим )



---------------



1. Singer H. S. Tourette's syndrome: from behaviour to biology (англ.) // The Lancet : journal. — Elsevier, 2005. — Vol. 4, no. 3. — P. 149—159. — doi:10.1016/S1474-4422(05)01012-4.

2. Goldenberg J. N., Brown S. B., Weiner W. J. Coprolalia in younger patients with Gilles de la Tourette syndrome (англ.) // Movement Disorders : journal. — 1994. — Vol. 9, no. 6. — P. 622—625. — doi:10.1002/mds.870090607. — PMID 7845402.

3. Психиатрия / Под ред. Н. Г. Незнанова, Ю. А. Александровского, Л. М. Барденштейна, В. Д. Вида, В. Н. Краснова, Ю. В. Попова. — М.: «ГЭОТАР-Медиа», 2009. — 512 с. — (Клинические рекомендации). — ISBN 978-5-9704-1297-8.

4. Goldenberg J. N., Brown S. B., Weiner W. J. Coprolalia in younger patients with Gilles de la Tourette syndrome (англ.) // Movement Disorders : journal. — 1994. — Vol. 9, no. 6. — P. 622—625. — doi:10.1002/mds.870090607. — PMID 7845402.



Абу Муслим тайёрлади