Жаноб Биргалин айбловларни асоссиз деб атади ва унинг фикрига кўра, нуфузига путур етказадиган мурожаатга ҳуқуқий баҳо беришга эришмоқчи. Мурожаат матни Таштемирово қишлоғи масжиди имом-хатиби Назир Сабитовнинг сайтида эълон қилинди.
Мурожаат муаллифларининг фикрига кўра, «барча фитналар» 2019 йил Бошқирдистон мусулмонлар диний идораси идорасига (БМДИ) янги раҳбар – Айнур Биргалин тайинланганидан кейин бошланди. Ёш муфтий, имомларнинг таъкидлашича, «Республика аҳолиси, масжидлари ва мусулмон жамоаларини ваҳҳобийлаштириш бўйича очиқ сиёсат олиб бормоқда». «Биргалин жамоасида», деб ёзади мурожаат муаллифлари, «катталарга, маҳаллий халқнинг урф-одатлари ва анъаналарига ҳурмат йўқ». Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Бошқирдистонда қандайдир салафий-ваҳҳобий ташкилотлар томонидан «ваҳҳобийлик мафкурасини фаол тарғиб қилиш» ва «анъанавий ислом имомларига қарши ахборот уруши» бормоқда.
Муфтий сиёсатига норозилик, дейлади мурожаатда, Абзелил райони имом-хатибарининг бир қисми БМДИ таркибидан чиқишига сабабчи бўлди. Хат муаллифларининг таъкидлашича, улар Талғат Тожуддин раҳбарлиги остида Россия мусулмонлар диний идорасига (РМДИ) киришга қарор қилган, чунки РМДИ «анъанавий исломни, диний раҳбарларнинг кўплаб авлодлари томонидан қўлланилган маҳаллий халқларнинг урф-одатларини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш сиёсатини олиб боради».
Имомлар Владимир Путиндан Айнур Биргалинни лавозимидан олиб ташлаш ва унинг муовини Фидан Газизовга нисбатан «чоралар кўриш»ни сўрашган. Мурожаат муаллифларидан бири, Абзелил райони Озерное қишлоғи масжид имом-хатиби Айрат Азаматов "Ъ" нашрига ҳикоя қилишича, БМДИ билан низо бошқарма томонидан Абзелил райони имом-мухтасиби (куратор) этиб маҳаллий имомлар номзодлари бўйича таклифларни эътиборга олмасдан «ўз одами»ни қўйганидан кейин бошланди.
Жаноб Азаматовнинг фикрича, ваҳҳобийлик аломатлари шунда намоён бўладики, БМДИ вакиллари дафн маросими бу пайтгача Абзелил райони имомлари ўтказиб келган анъанавий тарздан бошқача ўтказишни талаб қилмоқда. Улар биз қилаётган ишлар – бидъат, Қуръонда бундай ёзилмаган деб айтишмоқда, - дейди у. Жаноб Азаматовнинг таъкидлашича, «бу ягона ҳолат эмас». БМДИ раиси Айнур Биргалин айбловларни асоссиз деб айтди. «БМДИ устави биз тарғиб қилаётган анъанавий исломга амал қилишни белгилаб қўйган. Бизнинг ваҳҳобийликка ҳеч қандай алоқамиз йўқ ва биз бу оқимни қоралаймиз. Биз тинчлик ва хотиржамлик тарафдоримиз, биз ҳар доим бегона диний ва сиёсий арбобларнинг мафкураси ва ҳар қандай ўзгача фикрсиз ҳолда ислом анъаналарини ҳурмат қиламиз»,- деди у "Ъ"га. Айнур Биргалиннинг сўзларига кўра, мурожаат муаллифлари «аҳоли орасида обрў-эътиборга эга эмас».
Айтишларича, улар жуда кўп ва халқ улар томонида. Аслида уларнинг ортида ҳеч ким йўқ. Улар жума намозини ўтказмайди, ҳатто масжидларига борадиган йўллар ҳам ҳеч қачон қордан тозаланмайди", - дейди у. Шунингдек, у мактубни веб-сайтида эълон қилган имом-хатиб Назир Сабитов «ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Россия Президентини танқид қилиб, кейин президентга мурожаатларни ёзади». Жаноб Биргалиннинг айтишича, у имомларнинг мурожаатига «ҳуқуқий баҳо бериш» ва мурожаат матнини унинг обрў-эътиборига путур етказиш маъносида лингвистик экспертизага бериш ниятида.