loader
Foto

Байден: хорижий ҳарбийлар Афғонистонни тарк этмайди

Американинг юқори мартабали ушбу расмийси Доха келишувида кенг қамровли музокаралар  олиб борилмагани ва уларни қайта кўриб чиқилиш кераклигини қўшимча қилди.

Тахминан бир йил олдин Дохада АҚШнинг собиқ президенти ва Толибон ўртасида имзоланган битимга кўра, Қўшма Штатлар Толибон позицияларига ҳужум қилишдан тийилишга ва барча чет эл қўшинлари 1 май куни Афғонитстонни тарк этишга ваъда берган эди.

Толибон гуруҳи агар чет эл қўшинлари белгиланган санага қадар Афғонистонни тарк этмаса, босқинчиларнинг жони омон қолмайди ва бу гуруҳ  уруш ва душманликни давом эттиради дея огоҳлантирди.  

Ҳозирда, 2500 америкалик ҳарбийлар ва НАТО ташкилотининг 7 минг ҳарбийлари Афғонистонда жойлашган ва 20 йилдан бери жойлашган бўлса ҳам ушбу мамлакатда нотинчлик, барқарорсизлик, терроризм ва урушни кенгайтиришдан бошқа натижа бергани йўқ.