Уларнинг яшаш учун кураши - униши, ўсиши, улғайиши ва ривожланиши асосан баҳордан бошланади. Баҳор инсоннинг йил бўйи соғ бўлиши учун ҳам илк босқич ҳисобланади. Шу боис Абу Али ибн Сино "Баҳор - инсон умрининг энг яхши ва энг шифобахш фаслидир", деб бежиз айтмаган.
Шу билан бирга баҳор об-ҳавоси инсон танасиниш, ҳамма қис-мига: юрак-қон томйр, асаб, ошқозон-ичак, нафас, оёқ-қўл, умуртқа тизимларига, жигар, буйрак ва бошқа аъзоларга ўз таьсирини ўтказиши кузатилади. Бундан ташқари баҳор инсон организмидаги ҳар хил сурункали касалликларни қўзғатиши исботланган. Чунки инсон организми қиш фаслидан баҳор фаслига ўтиш даврида ҳар хил витаминларга, мйнерал моддаларга, микро ва макроэлементларга муҳтож бўлиб чиқади. Об-ҳавонинг кескин ўзгариши (куннинг бир исиб, бир совуб кетиши) асаб тизимига катга таъсир кўрсатади. Бундай вақтда уйқусизлик кучаяди, асабийлашиб, қон босими кўтарилиб, бош оғриғи пайдо бўлиб, нафас олиш қийинлашади. Бундай беморлар ҳавонинг ўзгариши биланоқ қон босимини тушурувчи, асабни тинчлантирувчи дорилардан шифокор назоратида ичиб олишлари лозим. Бундай фаслий чарчаш, дармонсизланиш, айрим ўткир ва сурункали касалликларнинг пайдо бўлиши халқимизда "илик узилди вақти" ёки "инсоннинг қуввати дарахтларга ўтади" деган иборалар билан таърифланади. Шунинг учун ҳар бир одам ва оила йил давомида соғ бўлиш учун баҳордан бошлаб бир қанча тадбирларни амалга оширишлари керак:
1. Эрта баҳорда униб чиққан жағ-жағ, отқулоқ, ялпиз, баргизўт, гулқоқи, йўнгичқа, газанда ўт, исмалоқ ва бошқаларни истеъмол қилиши керак.
2. Шифобахш гиёҳлардан ҳамда экиладиган ошкўклардан кўкпиёз, барра саримсоқ, кашнич, петрушка, шивит, райҳон, жамбил ва бошқалардан турли миллий таомлар - чучвара, манти, нон, сомса, суюқ овқатлар истеъмол қилинса, кони фойда.
3. Эрта баҳорда ўзи униб чиқадиган ёввойи гиёҳларни маълум бир муддат ичида (15 кундан 30 кунгача) истеъмол қилиш таомларнинг (қуввати, сифати, мазаси, фойдали моддаларга бойлиги) шифобахшлигини кучайтиради, инсоннинг қонини, ички аъзоларини тозалаб, зарур озуқалар билан таъминлайди.
4. Турли хил дон маҳсулотларини (буғдой, арпа ва бошқа) ўстириб, улардан ҳар хил салатлар тайёрлаб истеъмол қилиш тавсия этилади.
5. Янаги баҳоргача бир қанча касалликлардан фориғ бўлиш учун, қонларни тозалаш ва юзларни тиниқлаштириш учун токнинг дастлабки баргларига қийма солиб, шафтолининг тўкилган гулларидан 9 ёки 11 дона чучвара тугиб тановул қилиш тавсия этилади.
6. Тез-тез ўзгарувчан баҳор ҳавосига қараб енгил-елпи кийинган киши шамоллаб қолиши мумкин. Шунинг учун бундай шароитда кийиладиган кийим енгил, иссиқ ва мавсумга боп бўлиши керак. Айниқса, бошни, баданни, оёқни совқотишдан, шамолдан сақлаш муҳим аҳамиятга эга.
7. Организмнинг об-ҳаво ўзгаришига тезда жавоб бериши, мослашиши учун киши ёшлигидан ўзини яхши чиниқтириши зарур (ҳаво, сув, қуёш ванналари, бадантарбия, спорт ва б.).
8. Шифокор маслаҳати билан чиниқтирилган, даволанган ва яхшй парвариш қилинган бола ёшлигидан дуркун ўсиб, организми шамоллаш каби хасталикларга чидамли бўлишини унутманг.
9. Баҳорда оғзи кўкатларга теккан сигир, қўй, эчки, бия, туяларнинг сутлари сервитамин бўлиб, уни ичган кишининг баҳор шароитига тез мослашишини эсда сақланг.
10. Қишин-ёзин кўкат, мева-сабзавотларга сут ва сут маҳсулотларига бепарво бўлганларнинг дармони шундай қурийдики, улар ҳатто кўрпа-ёстиқ қилиб ётиб оладилар. Шифокорлар бу хил беморларнинг организмига дори-дармон, витамин ва глюкоза юборишига мажбур бўладилар.
Баҳор шабадаси кўкракка тегар экан, киши ўзини бардам ҳис қилади, дили шодланиб, тўйиб нафас олади. Донишмандлар "Дори-дармон истеъмол қилганингдан кўра соф ҳавода бўлганинг маъқул", деганлар. Бу фаслда организмда оксидланиш жараёни табиий ривож топади. Ҳужайралар эркин, дуркун ўсиб, одам кўклам нафасидан, табиат уйғонишидан баҳра олади. Мовий осмон ва ям-яшил майсалар асабни тинчлантиради, кўнгилга осойишталик бағишлайди. Март ойи баҳор, ёз, куз, қиш фаслларининг она бошисидир.
Сафар Муҳаммад