loader
Foto

АҚШни модернизация қилишга икки триллион доллар сарфланади

Америка инфратузилмасини модернизация қилиш сўнгги ўн йилликларда энг кўламлиси бўлади. Байденнинг режаларига кўра, бу АҚШ га глобал етакчи бўлишга ёрдам беради.

Байден ўз режасини Пенсильвания штати Питтсбург шаҳрида эълон қилди — унинг 2019 йил сайловолди кампанияси айнан шу ерда бошланганди. Президент ўз режасини «Америкага бир авлод давомида бир марта бўладиган инвестиция» деб атади ва уни Иккинчи жаҳон урушидан кейинг даврда иш ўринларига энг йирик қўйилма деб баҳолади, деб хабар қилади The Associated Press.

Бу режа – юқорини айланиб чиқишга уриниш эмас. Бу бир авлоднинг ҳаёти давомида бир марта бўладиган инвестициялардир. Бундай инвестициялар космик курашдаги иштирокдан бери амалга оширилмаган эди. Ҳозир эса ҳаракат қилишимиз керак. Ишончим комилки, агар биз бу ишни ҳозир қилсак, 50 йилдан кейин одамлар ортга қараб «Бу Америка келажакни ютган вақт эди» деб айтишади.  

Байденнинг фикрига кўра, бу инвестициялар Қўшма Штатларга биотехнологиялар ва экологик тоза энергия манбалари билан боғлиқ энг истиқболли тармоқларда етакчи бўлишга имкон беради. Якуний ҳисобда, ҳисоблайди у, АҚШга Хитой билан глобал рақобатда ғолиб чиқиш имкони яратилади.

Байденнинг икки триллион долларга баҳоланган режасидаги барча харажатлар тўрт йирик тоифага бўлинган — транспорт инфратузилмасини яхшилаш, турмуш сифатини ошириш, бизнеснинг унумдорлик даражасини ошириш ҳамда беморлар ва қарияларни қўллаб-қувватлаш ижтимоий дастури.

Транспорт инфратузилмасига 621 миллиард доллар сарфланади. Шундан 174 миллиард доллари электр транспортини ривожлантиришга, 115 миллиард доллари – йўллар ва кўприкларни модернизация қилишга, 80 миллиард доллари – темир йўлларга, 42 миллиард доллари – аэропорт ва денгиз портларини модернизация қилишга йўналтирилади.

Маиший инфратузилмани яхшилашга 650 миллиард доллар сарфлаш кўзда тутилган. Жумладан – сув таъминоти тизимини янгилашга 111 миллиард доллар, юқори тезликдаги интернет ва электр тармоқларини ривожлантиришга 100 миллиард доллардан, мактаблар қурилиши ва модификациясига 137 миллиард доллар.

Бизнес унумдорлигини оширишга 580 миллиард доллар ажратилади. Шундан 180 миллиард доллар - илмий-тадқиқот ва ишланмаларга, 100 миллиард доллар - мутахассисларни қайта тайёрлаш дастурларига, яна 300 миллиард доллар эса кичик бизнесни ривожлантириш учун сарфланади.

Кексалар ва имконияти чекланган инсонлар учун ёрдам ва мослашув дастурларига 400 миллиард доллар сарфланиши режалаштирилган.

Бу пуллар кейинги саккиз йил давомида — Байденнинг биринчи муддати ва агарда қайта сайланадиган бўлса, иккинчи муддатида сарфланади, деб тахмин қилинади (аввалроқ президент иккинчи муддатга номзодини қўйишни режалаштираётгани тасдиқланганди).

Режа корпорацияларга солиқларни ошириш ёрдамида таъминланади. Республикачилар бунга қарши чиқишди.

Байденнинг фикрига кўра, режани амалга оширишга АҚШ четдан катта  қарз олмайди ва давлат қарзларини оширмайди.

Бу пулларни солиқларни, биринчи навбатда, корпорациялар фойда солиғини оширган ҳолда олишдан умид қимоқда. 2017 йил Дональд Трамп маъмурияти даврида бу солиқ 35% дан 21% гача пасайтирилганди. Байден уни яна 28%гача кўтаришни режалаштирган. АҚШ президенти корпорацияларни «бу борада шикоят қилмаслик»ка чақирди, чунки солиқ аввалги ўн йилликлар билан таққослагана барибир паст бўлиб қолади.

Бундан ташқари, президент маъмурияти корпорацияларнинг хорижий фойда солиғи ошириш таклифини иритди. Режани эълон қилар екан, Байден солиқларни оширишдан ташқари, йирик корпорациялар улардан узоқлашадиган қонунчиликда бўшлиқлар бўлмаслигини таъминлашини таъкидлади.

Шу билан бирга, яқин келажакда режага сезиларли ўзгаришлар киритилиши мумкин. Ҳозирги кўринишда у Конгрессдаги демократик партиянинг барча аъзолари томонидан ҳам қўллаб-қувватланмаяпти - уларнинг баъзилари, хусусан, глобал иқлим ўзгариши таҳдидлари фонида зарарли тармоқлардан қочиш кўзда тутилган ҳаракатлар етарли эмас, деб ҳисоблашади. Бошқалар режага солиқ қонунчлигида кўпроқ ўзгаришлар киритишни истайди, айримлар режа етарли даражада эмас ва харажатлар ошириш керак, деб ҳисоблайди.

Бироқ, режа конгресс томонидан қабул қилиниши ва қонун мақомига эга бўлиши учун Байденга деярли барча демократларнинг овозлари керак бўлади. The Washington Post таъкидлашича, республикачилардан кимдир президентнинг солиқларни ошириш бўйича режасини қўллаб-қувватлаши эҳтимоли деярли йўқ. Хусусан, Сенатдаги республикачилар озчилиги етакчиси Митч Макконнел Байденнинг ваъдаларини ундан мақсад солиқларни ошириш бўлган «троя оти» деб атади, Вайомингдан сайланган сенатор Джон Барассо эса уни «маблағларни социалистларча назоратсиз сарфлаш» деб тавсифлади. Собиқ президент Дональд Трамп бу таклифни «тарихда кимдир ўзига етказган энг катта иқтисодий жароҳатлардан бири» сифатида таърифлади.

Байден маъмурият республикачилар билан уларнинг қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашига ишонтириш учун «адолатли музокаралар» олиб боришига ваъда берди, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам қонун лойиҳаси қабул қилинишига шаъма қилди – бунинг учун демократларда етарли овозлар бор.

Абу Муслим таржимаси