loader
Foto

Туркия ва Хитой ўртасида барча масалалар бўйича самимий келишув бор

Туркия ўзини Хитой томонидан Евроосиё маконида амалга оширилаётган "Бир камар – бир йўл" стратегик дастурининг фаол иштирокчиси деб билади. Икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми қарийб 20 миллиард долларни ташкил этади.

Анқарада вазирлар учрашуви якунлари бўйича Хитой ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, президент Эрдўғаннинг айтишича: "Туркия юқори даражали турк-хитой алмашинувларини кенгайтириш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд ҳамкорлик механизмларини самарали фойдаланиш, “Марказий йўлак” лойиҳасини ва “Битта камар – битта йўл” ташаббусини амалга ошириш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, алоқа, қурилиш ва инвестиция каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, икки томонлама савдо янада мувозанатли ривожлантириш учун ҳаракат ва маҳаллий валюта ҳисоб-китобларни рағбатлантиришдан умид қилади”.

Эътиборлиси, Хитой ташқи ишлар вазири ташрифи сўнг Истанбулда йилига 5 миллионга яқин гаджет ишлаб чиқариши лозим бўлган Xiaomi смартфон фабрикасининг ишга туширилиши билан бир вақтга тўғри келди. "Туркия смартфон ишлаб чиқарувчилар учун минтақавий марказ бўлиш сари қатъий қадамлар билан ҳаракат қилмоқда", - деди Эрдўған.

Xiaomi дан ташқари Хитойнинг яна иккита смартфон бренди - Oppo ва Tecno Mobile ҳам Туркияда ишлаб чиқаришнинг бошланишини эълон қилди.

Музокараларда кўтарилган иккинчи катта мавзу Хитой коронавирус вакцинасини Туркияга етказиб бериш бўлди. Бу мамлакат Хитойдан 100 миллион дозагача дори сотиб олишни режалаштирмоқда. Хитой вазири “COVID-19 пандемиясига қарши курашда Туркияга ёрдам беришга ва икки мамлакат ўртасидаги эмлаш ҳамкорлигининг ижобий энергиясини тўлиқ чиқаришга тайёрлигини билдирди”.

Бундан ташқари, турк манбаларининг айтишича, учрашув давомида Хитойдаги уйғурларнинг аҳволи масаласи кўтарилган. Бироқ Чавушўғлу хитойлик ҳамкасбига “уйғур турклари ҳақидаги ҳис-туйғуларимизни ва фикрларимиз етказилди” мазмунида қисқача твитдан бошқа расмий баёнотлар йўқ. Туркия матбуоти норасмий каналларга таяниб хабар қилишича, суҳбат Шинжондаги уйғурларнинг бошқа Хитой фуқаролари билан "тенг" ҳуқуқларига риоя қилиш ҳақида бўлган.

Ўз навбатида, Хитой Туркиянинг 2017 йилда имзоланган экстрадиция шартномасини ратификация қилишини ва бу ХХРда жиноят ишлари юритилиши лозим бўлган Туркияда яшовчи ўша уйғур сиёсий муҳожирларининг ҳаётини анча мураккаблаштириши мумкинлигини таъкидламоқда. Хитой дунёдаги энг қудратли иқтисодиётдир. Туркия ва бошқа мусулмон давлатлари у билан нефт таъминотидан тортиб, Хитой сармоясини жалб қилишгача бўлган турли соҳаларда яқиндан ҳамкорлик қилади. Пандемия авж олиши билан улар Хитойдан дори-дармон ва технологиялар импортига ҳам қарам бўлиб қолди.

Шуниси диққатга сазоворки, ҳеч бир мусулмон мамлакати уйғурлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро кампанияга қўшилмаган ва бу туркий халқ вакилларининг ХХРдаги аҳволига баҳо берувчи баёнот бермаган.

Бу, айниқса, АҚШнинг айрим Хитой расмийларига нисбатан эълон қилинган санкциялар ва Канада парламенти қуйи палатаси томонидан уйғурлар геноциди бўйича резолюция қабул қилиниши фонида ёрқин намоён бўлмоқда.

Ахборот кампанияси ҳам асосан Ғарбда кенгаймоқда ва мусулмон давлатлари оммавий ахборот воситаларида кўп қўллаб-қувватланмаяпти. Буни икки хил изоҳлаш мумкин: асосан Ғарб манбаларидан маълум бўлган Шинжонда вазият Хитойга ташқи сиёсий босимни ошириш учун исломга яқин доиралари таъсир агентларидан фойдаланган ҳолда сунъий равишда бўрттириб кўрсатилмоқда; ёки - мусулмон мамлакатлар муҳим мавқега эга иқтисодий гиганти билан муносабатларни ривожлантиришни биринчи ўринга қўйиб, ўз манфаатлари йўлида уйғурлар муаммоси ҳақида сукут сақлашга тайёр.

Бу қаторда Туркия ҳам мустасно эмас ва уйғурларнинг аҳволи Ғарб оммавий ахборот воситалари тасвирлаганидек ҳақиқатан ҳам оғирми ёки улар билан боғлиқ вазият ҳали ҳам турк расмийларига "уйғурлар муаммоси"га эътибор қаратмасликка имкон берадими, деб тахмин қилиш мумкин.

Абу Муслим таржимаси