Тадбир 6-8 апрель кунлари бўлиб ўтади. Саммит мавзуси – аёллар 21-асрда кўтарилаётган куч сифатида. Қатнашчилар орасида Нобел тинчлик мукофоти совриндори Таваккул Карман, Судан инқилоби рамзи Мона Диаб, Facebook сунъий интеллект жамоаси мусулмон муҳандиси Айша Юсуфий, биринчи афғон робототехника жамоаси раҳбари Ангел Ал Нимер ва бошқалар бор.
"ICYF 2004 йилда Туркия томонидан бошқарилган ташаббуслар туфайли 56 мамлакатдаги 600 миллион ёшлар манфаатларида асос солинган. Ташкилот ёшларнинг иқтисодий тараққиёт, таълим, ислом маданияти ва мероси ҳақида хабардорлигини ошириш устида ишлайди», - деди ICYF президенти Таха Айхан ва қўшимча қилди: «Ушбу саммитда биз спортдан тортиб санъатгача, сиёсатдан тортиб илм-фангача – барча соҳаларда юқори натижаларга эришган ёш хотин-қизларни тўплаймиз».