Европа фатволар ва тадқиқотлар Кенгашининг қарорлар ва фатволар тўплами 2013 йил «ALRAYANINSTITUTION PUBLISHERS» нашриёти томонидан араб тилида нашр қилинган бўлиб, янги шароитларда ислом кўрсатмаларини бажариш борасида ҳам, номусулмонлар муҳитида яшаш борасида ҳам мусулмонлар ҳаётининг турли жабҳаларини қамраб оладиган ҳужжатлардан иборат.
“Қарорлар “ қисми Европа фатволар ва тадқиқотлар Кенгашининг Европада ва шунга ўхшаш шароитларда яшайдиган мусулмонларнинг долзарб муаммолари бўйича позициясини ифодалайди.
“Европа фатволар ва тадқиқотлар Кенгаши қарорлари”нинг рус тилига таржимаси ислом ва дин тадқиқотлари соҳасидаги мутахассислар учун мўлжалланган, ушбу босқичда таржимани оммавий тарқатиш кўзда тутилмаган.
Мазкур иш таржимоннинг "Дин фалсафаси ва диншунослик" мутахассислиги бўйича фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертациясини тайёрлашдаги босқичлардан биридир.