"Америкада ҳеч ким ўз эътиқоди учун қўрқувда яшамаслиги керак. Менинг маъмуриятим барча фуқароларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш йўлида тинимсиз хизмат қилади", - деди президент.
Шунингдек, Байден президентлигининг илк кунидан мусулмон мамлакатларга белгиланган виза тақиқларини бекор қилганига урғу берган.
"Мен мусулмонларнинг ҳуқуқларини таъминлаш йўлида Хитойда уйғурлар, Мянмада роҳинжаликлар ва дунёнинг бошқа мамлакатларидаги Ислом аҳли ҳимояси учун курашни давом эттираман", дейилади табрикда.