Имон келтирганларга хитоб: ҳалолни харом қилмаслик, динда ҳаддан ошмаслик, буни Аллоҳ хуш кўрмайди. Ҳалол пок нарсани еишга ва тақвога амр. Беҳуда қасам учун жазоланмайди, қасд билан берилган қасам эса риоя қилиниши керак, бўлмаса мискинларни тўйдириш ва кийинтириш орқали каффорат тўланади.
123-бет
Хамр, қимор, бутлар ва қимор чўплари шайтоннинг ифлос ишиданлиги ва уларнинг маън қилиниш амри ва бу амрнинг ҳикматли сабаблари.
Аллоҳ ва пайғамбар (с.а.в)га итоат қилиш ва хазир бўлиш.
Имон, тақво, яхши амаллар, эҳсоннинг аҳамияти. Аллоҳ муҳсинларга муҳаббатлидир.
Эҳромда ов қилиш ҳаромлиги ва каффорати.
124-бет
Денгиз ови ва таоми ҳалол. Эҳромда қуруқлик ови ҳаром.
Оят таржимаси: «Аллоҳ Каъбани–Байтул Ҳаромни, ҳаром ойни, ҳадийни ва осиладиган белгиларни одамлар учун асос қилиб қўйди.»
Аллоҳ барча нарсани билувчи, азоби шиддатли, ва у мағфиратли, раҳмли. Пайғамбар (с.а.в.) етказиб қўяверади, Аллоҳ эса одамлар яшираётган ва ошкор қилаётган нарсаларни билади.
Оят таржимаси: "Сен: «Агар нопокнинг кўплиги сени ажаблантирса ҳам, пок билан нопок тенг бўла олмас, эй ақл эгалари, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки нажот топсангиз», деб айт."
Имон келтирганларга хитоб: ҳар хил нарсаларни сўрайвермаслик, йўқса бу динда қийинчиликлар туғдиради. Аллоҳ эса ҳалим зот, буни истамайди. Олдинги қавмлардан ибрат олиш, улар сўраб, жавоб олиб куфр келтирар эдилар.
Арабларнинг жоҳилия давридаги иримларига Аллоҳнинг дахли йўқлиги.
125-бет
Имонга келмаган араблар ота боболари қолдирган ботил эътиқодлар, удумларга эргашишлари.
Имон келтирганларга хитоб: ўз йўлларида қолишлари, жоҳил динсизларнинг адашуви мўминларга зарар қилмайди. Барча Аллоҳга қайтади ва ҳар кимнинг ўз қилган иши хабари берилади.
Имон келтирганларга амр: ўлим яқинлашганда васият қилиш, васиятга ўз яқинларидан адолатли мўминлардан гувоҳ тайинлаш, сафарда бўлганда бегоналар ичидан адолатли мўмин гувоҳларни топиш учун уларни намозда топиш. Гувоҳлари фосиқ бўлса бошқа гувоҳларни тайинлаш ва уларни қасам ичтириш тафсилотлари. Тақво қилиш, фосиқларни Аллоҳ ҳидоятига солмайди.
126-бет
Қиёматда Аллоҳ пайғамбарларни сўроқ қилиши.
Исо (а.с.)нинг Таврот ва Инжил илмлари, мўжизалари, бани Исроилнинг куфри.
Ҳаворийларнинг мўмин ва мусулмон бўлганликларининг эътирофлари.
Ҳаворийлар осмондан дастурҳон мўжизасини сўрайдилар. Исо (а.с.) тақво қилишга чақиради. Улар ҳам бадан, ҳам руҳий озуқа бўладиган мўжизани сўрайверадилар.
127-бет
Исо (а.с.) дуолари, Аллоҳнинг ижобати ва бундан кеин куфр келтирмасликлари ҳақида ваъид.
Аллоҳ билан Исо (а.с.) суҳбати. Исо (а.с.) фақат Аллоҳ буюрган нарсага чақирган, ўзлари ва оналари Марямни илоҳ қилиб олишга ҳеч қачон чақирмаганлар. Исо (а.с.) Аллоҳнинг Ўзини гувоҳ қилиб фақат тавҳидга даъват қилганлигини ёдга олади, адашган қавмларини ҳукмини Аллоҳга топшириш.
Оят таржимаси: "Аллоҳ: «Бу кун ростгўйларга ростгўйликлари манфаат берадиган кун. Уларга остидан сувлар оқиб турган жаннатлар бор, унда абадий-боқий бўлурлар. Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар Аллоҳдан рози бўлди. Бу эса улуғ ютуқдир» деди. Осмонлару ер ва улардаги нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. Ва У зот ҳар бир нарсага қодирдир."
АНЪОМ СУРАСИ
128-бет
Бутун борлиқни йўқдан бор қилган барча нарсадан хабардор, барча нарсанинг борилиги таъминлаб турган Якка Аллоҳдир, одамлар эса Унга куфр келтирадилар, Ундан шубҳаланадилар, Унинг оётларидан юз ўгирадилар, масхаралайдилар! Шунча ақлий, инсофли далилларга қарамай ундай одамлар "осмондан тушган фариштани кўрсак ишонамиз" деишади. Осмондан фаришта тушиб одамларга кўринганда кеч бўлади, у вақта уларнинг имонга келишларидан фойда йўқ чунки бу дунё тамом бўлганлигини англатади.
129-бет
Пайғамбар фаришта бўлганда ҳам у эркак кўринишида одамларга келган бўлар ва имон шартлари эса янада оғирроқ бўлар эди. Тарихда пайғамбарларни ва уларнинг хабарларини камситувчи одамлар бўлган ва уларнинг барчасини ҳалокат тутган.
Аллоҳ элчиси Муҳаммад (сав)га нима деб ва қандай даъват қилишни ўргатди: Ягона яратувчи Аллоҳдир, У ҳақиқий дўст валийдир, Унгагина ширк келтирмай ибодат қилинади, осиё бўлиб қолишдан Ундангина қўрқилади.
Оятлар таржимаси: "Агар Аллоҳ сени зарарига оладиган бўлса, унинг ўзидан бошқа кушойиш берадиган йўқ. Агар у сени яхшиликка оладиган бўлса, бас, у ҳар бир нарсага қодирдир. У бандалари устидан ғолибдур. У ҳикмат эгаси ва ҳар бир нарсадан хабардордир."
130-бет
Аллоҳ элчиси Муҳаммад (сав)га нима деб ва қандай даъват қилишни ўргатди: Пайғамбарлик рисолати ва тавҳид.
Аллоҳ китоб берганлар Муҳаммад (с.а.в.)ни пайғамбар эканликларини ўз фарзандларини танигандек биладилар. Ўзига зиён етказувчи, золим одамларгина ҳақиқатдан юз ўгирадилар.
Қиёматда ширк келтирганлардан "худоларинг қани?" деб сўралади. Улар ширкларидан тонадилар. Ўзларини алдаб юрганликлари кўриниб қолади.
Оятлар ҳусусида ҳақиқатни билиш учун эмас бахслашиш учун эшитадиганлар бор. Шунинг учун уларга фаҳм йўли ёпиқ: қалбларида парда, қулоқларида тўсиқ бор. Бу оятларни "эскилар афсонаси" деб бошқаларни қайтармоқчи бўладилар. Ўзлари сезмаган ҳолда ҳалокатга кириб кетяптилар. Дўзахга рўпара бўлганда "дунёга яна қайтганимизда оятларни ёлғонга чиқармаган мўмин бўлардик" дейдилар..
131-бет
Уларнинг бу даъволари ёлғондир. Уларга яна имкон берилса барибир имон келтирмасдилар. Уларинг ичлаини Аллоҳ билади. Улар "қайта тирилмасмиз" дейдилар.
Фақат Қиёмат бўлгандагина ҳақиқатни очиқ тан оладилар. Бу дунё ҳаёти асида ўйин кулгудир. Тақводорларга дорул охират / охират диёри/ховлиси афзалроқдир. Ақл юргазишга амр.
Кофирлар жабридан озорланган пайғамбаримиз (с.а.в.)га Аллоҳ чуқур ҳикматли далда сўзларни айтади.
132-бет
Кофирлар билан қандай бахслашишни ўргатувчи оятлар.
Оят таржимаси: "Ер юзидаги юрувчи ҳар бир жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз. Сўнгра Роббиларига жамланурлар."
"Қиёмат яқин келиб қолса, азобин яқинлашса барча илоҳларингизни унутиб Аллоҳга илтижо қилиб қоласизлар/ку, унда нега хозир ширк келтирасизлар?!" маъносида хитоб.
Тарихдан ўгит: ҳақиқатни инкор қилган кофирларга жазо оғир бўлиши учун ҳаёт мухлати ва дунё имкониятлари кенг қилиб берилади, сўнг бирданига бошларига зиён ва балолар ёғдирилади. Бу вақтда тавбалари қабул қилинишига умид йўқ.
133-бет
Кофирлар билан қандай бахслашишни ўргатувчи оятлар.
Оят таржимаси: «Биз Пайғамбарларни фақат башорат берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юборамиз. Ким иймон келтириб, амали солиҳ қилса, уларга хавфу хатар йўқ ва улар ранжимаслар.»
Оятларни ёлғонга чиқариш фосиқликдир, уларни азоб тутади.
Оят таржимаси: «Сен: «Сизларга, ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор, демайман. Ғайбни биламан ҳам, демайман. Ва яна сизларга, мен фариштаман, ҳам демайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос», деб айт. Сен: «Кўр билан кўзи ўткир тенг бўла оладими? Ўйлаб кўрмайсизларми?» деб айт.»
Роббилари хузурида тўпланишдан қўрқадиганлар, эрта/ю кеч уларга дуо қиладиганларга тақводорлик мақомига чиқишлари учун қандай даъват қилинади. Уларнинг валийлари ва шафоатчилари Аллоҳдир. Уларни камбағал деб пайғамбар (с.а.в.) хузуридан хайдашдан маън қилинди, чунки уларни бундай хайдаш зулмдир. Бу кишиларнинг ризқи пайғамбар (с.а.в.) зиммасида эмас.
134-бет
Одамларнинг бой ва камбағал бўлишлари бир бирлари билан синалишлари учундир.
Имон келтирганларга нима деб кўнгилларини кўтаришни Аллоҳ пайғамбарига (с.а.в) ўргатади.
Оятларнинг муфассал бўлишидан ҳикмат мужрим (жиноятчилар) жиноятлари ҳаммага очиқ ойдин бўлиши учундир.
Аллоҳ пайғамбарга (с.а.в.) кофирларнинг ширкка чақириқларига ва "қиёмат қачон?" деган саволларга нима деб жавоб қайтаришни ўргатади.
Оят таржимаси: «Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, Уларни унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. У ердаги, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни биладир. Битта япроқ узилиб тушмайдики, магар уни ҳам биладир. Ер тубидаги бир дона дон борми, ҳўлу қуруқ борми, барчаси очиқ китобда бордир.».
135-бет
Инсоннинг ухлаб туриши унинг вафоти ва қайта тирилиши каби эканлиги.
Инсонни ўлимдан Аллоҳнинг Ўзи асраб туради, вақти ажали келиши билан
Аллоҳнинг элчи ўлим фаришталари жонни олади ва инсон Яратганнинг ҳукми олдига боради. Бу Аллоҳнинг инсон устидан ғолиб эканлигидандир.
Денгиз ва қуруқлик офатларидан, ғамлардан фақат Аллоҳ қутқаради. Одамлар била туриб унга ширк келтирадилар.
Одамлар тушуниши умидида Аллоҳдан ўтган қавмлар ҳалокати тарихини етказиш. Аллоҳ оятларини қандай тасарруф қилишга эътиборга тарғиб.
Ҳақни инкор қилганларга нима деишлик ва қандай ўзини тутишилик ҳақида ўгитлар.
Муҳим қоида, оятнинг таржимаси: "Оятлармизни (истеҳзо қилишга) шунғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шунғигунларича улардан юз ўгир. Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг, золим қавмлар билан ўтирма!"
136-бет
Тақводорлар кофирларга фақат эслатадилар, кофирлар юки тақводорлада эмас. Ўз динини ўйин қилувчиларни тарк этишга буйруқ. Уларга фақат Қуръон билан огоҳлантирилади, чунки динни ўйин қилиб куфр келтирганларга дўст ва бойлик ёрдам бермайди, оғир жазо оладилар.
Сен: «Аллоҳни қўйиб на фойда, на зарар бера олмайдиган нарсаларга ибодат қиламизми? Худди оғайнилари, бу ёққа кел, деб ҳидоятга чақириб турган бўлса ҳам, шайтон адаштириб, ер юзида ҳайрон бўлиб қолганга ўхшаб, Аллоҳ бизни ҳидоятга солгандан кейин орқамизга қайтамизми?» деб айт. Сен: «Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти ҳақиқий ҳидоятдир. Оламларнинг Роббига таслим бўлишга амр қилинганмиз», деб айт.
Намозни қоим қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг! У сизлар ҳузурига тўпланадиган зотдир.
У осмонлару ерни ҳақ ила яратган зотдир. «Бўл», деган куни бўладир. Унинг гапи ҳақдир. Дуд чалинадиган куни мулк Уникидир. У ғайбни ҳам, шоҳидни ҳам билувчи зотдир. Ва У ҳакийм ва хабардор Зотдир.
137-бет
Иброҳим (ас) отаси Озар билан суҳбати. Иброҳим (ас)га Ер ва Осмон мулклари кўрсатилиши. Иброҳим (ас) ширк аҳлидан ажралиб, якка Аллоҳга юзланиши, ўз қавми билан баҳси.
138-бет
“Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар. Ана ўшаларга хотиржамлик, омонлик бор. Улар ҳидоят топганлардир.” Иброҳим (ас)дан пайғамбар авлодлар чиқиши мукофот эканлиги. Бу сулола Нуҳ (ас) ҳидоят қилинганидек. Пайғамбарлар исмлари билан келтирилиб, улар бутун инсонлар оламидан устун эканлиги. Улардан солиҳ авлодлар чиққан. Улар ҳидоятда бўлган, уларни Аллоҳ танлаб олган, уларга эргашишга буйруқ. Агар ширк келтиришганида барча яхшиликлари зое бўлар эди. Уларга пайғамбарлик, ҳукм, Китоб берилган, уларга куфр келтирганлар устидан куфр келтирмайдиганлар қавми вакил қилинган.
139-бет
Қуръонда Таврот саҳифаларида маҳфий қилиб қўйилган хабарлар бор. Бу Қуръоннинг Аллоҳдан нозил бўлганига далил. Бу китоб шаҳарлар онаси бўлмиш Маккада нозил бўлиб, унинг атрофдагиларни огоҳлантириш учунлиги. Пайғамбарликни даъво қилувчи ёлғончилар энг катта золимлардир, қаттиқ азобга тортиладилар, уларнинг даъволари йўқ бўлиб кетади.
140-бет
Ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чиқарувчи Аллоҳ турганда, одамлар қаёққа қараб кетияптилар? Субҳ тундан чиқарилиши, ой, қуёш харакатлари вақт ўлчамлари эканлиги, юлдузлар саёҳатчилар учун йўл топишига осон қилингани. Инсоният бир жондан яратилганлиги. Англайдиганлар учун оят-белгилар батафсил қилиб қўйилган. Табиат васфи, имон келтирганлар учун ойт-белгилар. Одамлар эса жинларни Аллоҳга шерик қилдилар, билимсизликдан Аллоҳнинг фарзандлари бор дейдилар. Аллоҳ яратувчидир ва барча нарсани билади.
141-бет
Барча нарсанинг яратувчиси, барча нарсага вакил бўлган Зот – фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга амр. “Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У латиф ва хабардор зотдир.”
“Сизга Роббингиздан «кўз очувчи»лар келди. Кимки кўрса, ўзига яхши. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зарар. Мен сизларга қўриқчи эмасман.”
“Шундай қилиб, дарс олгансан, дейишлари учун ва билган қавмларга баён қилишинг учун оятларни тасарруф қилурмиз.”
“Сенга Роббингдан ваҳий қилинган нарсага эргаш. Ундан бошқа ибодатга сазовор зот йўқ. Мушриклардан юз ўгир.”
“Агар Аллоҳ хоҳласа, ширк келтирмас эдилар. Биз сени уларга қўриқчи қилганимиз йўқ. Ва сен уларга вакил ҳам эмассан.”
“Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангиз. Бас, билмасдан, зулм ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Шундай қилиб, ҳар бир умматга амалини зийнатлаб қўйдик. Сўнгра эса, қайтиб борадиган жойлари Роббиларигадир. Бас, у қилиб юрган ишларининг хабарини берур.”
Мўжиза сўровчилар учун аслида мўжиза имонларига сабаб бўлмаслиги мумкинлиги. Бундайларнинг қалблари ва кўзлари буриб қўйилган ва довдирага ҳолда залолатларида қолиб кетган “худди аввал имон келтирмагандек” бўлиб қоладилар.
Жамшид Муслимов