loader
Foto

Эрон толибонга Афғонистонда ислом амирлигини қуришга имкон бермайди

Эронлик вазирнинг фикрига кўра, ҳеч бир ҳолатда ҳам Афғонистонга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларига, Толибон ҳокимият тепасида бўлган даврга қайтишга йўл қўйилмаслиги керак. Зариф Толибоннинг ислом амирлигини тиклаш режалари, аслида, ҳеч қандай асосга эга эмаслигини, айниқса, бу ғоя бўйича келишув йўқлигини таъкидлади. 1990-йиллардаги Афғонистон ҳеч қачон қайтмайди, чунки Эрон ва минтақадаги бошқа давлатлар Толибонга бу режаларни амалга оширишга йўл қўймайди.

Дипломат АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишини мамлакатнинг узоқ муддатли иқтисодий ривожланиш йўлидаги ижобий қадам деб ҳисоблайди. Бироқ америка ҳарбийларининг чиқиб кетиши кескинликнинг ўсиши учун сабаб бўлмаслиги керак. «Толибон ҳаракати Афғонистон ҳукумати билан жиддий музокаралар бошлаши лозим», – деди вазир Зариф...