loader
Foto

Қуръон мавзулари: ўн биринчи оқшом, ўн биринчи жуз...

Ҳарбий юришдан ёлғон баҳона билан изн сўрайдиганларнинг ошкор қилиниши.

Ҳақиқий узр соҳибларини Аллоҳ кечиради. Уловлари йўқ бўлиб, ғамгинликда кўз ёши тўкадиганлар (ҳарбий юришга чиқа олмаганлари сабабли) ҳам гуноҳкор эмаслар.

“Бой-бадавлат бўлиб туриб сендан изн сўрайдиганларни айблашга йўл бор. Улар хотин-халажлар билан бирга бўлишга рози бўлдилар. Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр босди. Бас, улар билмаслар”.



202-бет

Ҳарбий юришдан мусулмонлар қайтиб келганда мунофиқлар ёлғон қасам ичиб узрларини айтадилар, пайғамбар (с.а.в) рози бўлса ҳам, Аллоҳ рози бўлмас.

Аъробийлар орасида куфр ва нифоқда ашаддийлари борлиги, уларнинг жазоси.

Аъробийлардан чин мўминлар бўлгани, улар Аллоҳнинг раҳмати ва мукофотига лойиқ эканликлари.



203-бет

Муҳожирлар ва ансонлар мартабалари, улар Аллоҳдан, Аллоҳ улардан рози ва уларни жаннатга киритиши хабари.

Мадина ва аъробийлар орасида мунофиқлар ҳақида, улар ёмонликларини яширсалар ҳам Аллоҳнинг хабардорлиги.

Яхшилик ва гуноҳларини аралаштириб юборган одамлар ҳам бор, Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилишга умид борлиги. Уларнинг садақаларини олиш ва ҳақларига дуо қилишга амр.

Яхши амалда бардавом бўлиш.

Аллоҳнинг амрига ҳавола қилинган айбдор кишилар ҳақида. “Уларни ёки азоблайдир ёки тавбаларини қабул қиладир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир.” (тафсирда ҳарбий юришга чиқишдан баҳоналари йўқ эканлигини эътироф этиб хатоларини тан олган уч саҳобий ҳақида эканлиги келади).



204-бет

Мусулмонларга душманлик мақсади билан қурилган масжиднинг фош қилиниши.

Ҳақиқий масжди тақво ва Аллоҳнинг розилигини истаб қурилади.

Аллоҳ йўлида моли ва жони билан жиҳод қилганлар васфи. Уларнинг Аллоҳ билан савдоси энг яхши савдо.



205-бет

“Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!”

Мусулмонлар мунофиқ ва кофирлар ҳақига истиғфор айтишлари дуруст эмаслиги. Иброҳим (а.с) қиссаларидан хабар.

Аллоҳнинг ҳидояти ҳақида, Унинг буюк сифатлари.

Муҳожир ва ансорлар тавбалари қабул бўлгани, Аллоҳ уларга марҳамтли ва меҳрибонлиги.



206-бет

Уч саҳобанинг тавбаси қабул эканлиги.

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар”.

Мадина аҳли ва атрофдаги аъробий мусулмонларга пайғамбар (с.а.в)дан четдан қолмасликларига ва беэътибор бўлмасликларига амр.

Амаллар катта кичиклигига қарамай мукофотланади.

Мўминлардан ҳаммаси эмас балки бир жамоаси ҳарбий сафарга чиқиши.



207-бет

Яқин атрофдаги кофирлар билан курашга Аллоҳ пайғамбари ва мўминларига буюриши.

Сура нозил бўлганда мўминларда имон зиёда бўлиши ва хурсандчилик келтириши.

Аммо қалбларида ифлосликлари борларга оятлар нозил бўлиши ёки йилда бир икки фитна тушиши ҳақиқат очилмайди.

“Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди.” “Бас, юз ўгириб кетсалар, сен: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббисидир», дегин”.



208-бет

Юнус сураси

“Алиф. Лом. Ро. Булар ҳикматли китобнинг оятларидир”.

Пайғамбар оятлар билан келганда уни одамлар сеҳргарликда айблашлари.

Аллоҳ оламни яратгани ҳақида эслатма. Аллоҳга мўминлар ва кофирлар қайтиши.

Аллоҳ қуёш, ой ва барча нарсаларни ҳақ билан яратишда тақво эгалари учун белги борлиги.



209-бет

Аллоҳ билан мулоқотдан умид қилмай дунёга берилган ғофиллар жойлари дўзаҳадлиги. имон келтирганлар ва яхши амаллар қилганлар ҳидояти ҳақида улар жаннатий эканликлари. Жаннатда уларнинг дуолари.

Ажалнинг тезлатилмаслиги ҳикмати.

Иши юришмаганда Аллоҳни эслаб, яхшиланганида Уни унитувчилар ҳақида.

Аввалги пайҳамбарларнинг исёкор қавми ҳақида. “Сўнгра қандай амал қилишингизга назар солишимиз учун уларнинг ортидан сизларни ер юзида ўринбосарлар қилдик”.



210-оят

“Қачонки, уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинганида, Бизга мулоқот бўлишдан умиди йўқлар: «Бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни алмаштир», дедилар. Сен: «Мен ўзимча уни алмаштира олмайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Албатта, мен Роббимга осийлик қилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман», деб айт”.

“Сен: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, уни сизларга тиловат қилмас эдим ва У зот ҳам уни сизларга ўргатмас эди. Батаҳқиқ, мен орангизда ундан олдин ҳам умр кечирдим. Ақл ишлатиб кўрмайсизларми?» деб айт”.

Аллоҳга ёлғон тўқиб бошқа маъбудларга сиғинадиган золим қавм ҳақида.

Одамлар аввали бир уммат бўлиб, кейинчалик тарқоқ бўлиб қолганликлари. Аллоҳнинг сўзи одамларга тушиши. Мушриклар оят-мўжиза сўраб баҳона қилишлари, интизор бўлиб кутишлари ҳақида уларга хитоб.



211-бет

Одамларнинг макри ва Аллоҳнинг “макри” ҳақида огоҳлантириш.

Кемада одамлар балога йўлиқиб Аллоҳга мурожаат қилиб, қутқарилсалар шукр қилишлари ҳақида ваъдалари, қутқарилгач зулм қилишлари хабари.

Тафаккур қилувчилар учун дунёнинг мисоли.

“Аллоҳ тинчлик диёрига даъват қиладир ва Ўзи хоҳлаганларни сироти мустақимга ҳидоят қиладир”.



212-бет

Гўзал амал қиладиганлар ва ёмонлик қиладиганлар фарқи. Уларнинг оқибатда оладиган мукофот ва жазолари. Ширк келтирувчи фосиқларга хитоб. Ҳақ келса ҳам ҳам улар имон келтирмайдилар.

“Сен: «Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантирур? Ёки қулоқ ва кўзларингизнинг эгаси ким, тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқарур? Ишнинг тадбирини ким қиладир?» деб айт. Улар, албатта: «Аллоҳ», дерлар. Бас, сен: «Тақво қилмайсизларми?» деб айт. Бас, мана шу Аллоҳ сизнинг ҳақ Роббингиздир. Ҳақдан сўнг нима бўладир? Магар залолат бўладир. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасиз?”



213-бет

Мушриклар билан Аллоҳ ва унинг ҳидояти ҳақида бахс.

Қуръон фақат Аллоҳдан эканлиги. Агар у одам тарафидан тўқилган бўлса ўхшаш сура тўқиб чиқаришга чақириқ. Қулоқ тутиб имон келтирадиганлари ва юз ўгирадиганлари борлиги.

“Агар улар сени ёлғончи қилсалар, сен: «Менга ўз ишим, сизларга ўз ишингиз, сизлар мен қиладиган ишдан поксизлар, мен сизлар қиладиган ишдан покман», деб айт”.



214-бет

Пайғамбарга назар соладиганлар бор, ҳақиқатга нисбатан кўрлар борлиги. Аллоҳ зулм қилмас, одамлар ўзларига зулм қиладилар, зиён етказадилар. Имон келтирмайдиганлар билан бахс. Уларнинг охир оқибати мангу азоб эканлиги.



215-бет

Зулм қилганлар устидан адолат бўлиши. Аллоҳ ҳақида огоҳ бўлиш.

Қуръоннинг маъвиза, кўнгилдаги касалликка шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат эканлиги. “Сен: «Аллоҳнинг фазли ила ва Унинг раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт. “

Аллоҳга ёлғон тўқийдиганлар ҳақида.

“Қайси ҳолда бўлсанг, Қуръондан нимани тиловат этсанг, ишлардан қай бирини қилсанг, албатта, биз ўшанга киришаётган пайтингларда сизларга гувоҳмиз. На ер юзида ва на осмонларда зарра миқдоридаги, ундан кичикроқ ёки каттароқ нарса Роббингдан махфий бўла олмас, балки очиқ-ойдин китобдадир”.



216-бет

Аллоҳнинг дўстлари авлиёлари ҳақида хабар ва улар учун хушхабар борлиги.

Аллоҳ ўзини танитиб, пайғамбар гаплари хафа қилмаслиги кераклиги айтилади.

Эшитадиганлар учун Аллоҳ ҳақида буюк оят-аломатлар ҳақида.

Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқийдиганлар бу дунё ва охиратдаги ҳолатлари.



217-бет

Нуҳ (а.с)нинг даъватларидан сўнг ўз қавмига мурожаати. Нуҳ (а.с) эргашмаган қавмнинг ҳалокати. Кейинги пайғамбарлар ҳақ имон келтирмайдиган қавмларга рўбарў бўлишлари, тажовузкорларнинг қалби муҳрланиши. Мусо (а.с) ва Ҳорун (а.с)нинг Фиръавнга даъватлари. Фиръавн одамлари пайғамбар ва унинг биродарини сеҳрда ва аждодлари йўлидан қайтаришда айблашлари.



218-бет

Фиръавн сеҳргарларини чақириб Мусо (а.с) қарши қўйиши, уларнинг мағлубиятлари. Фиръавн ер юзидан устунлилигига қарамай Мусо (а.с) ўз қавмини фақат Аллоҳга таваккал қилишга чақиради, қавм бунда ижобий жавоб беради ва фитнадан паноҳ сўрайдилар. Мусо (а.с) ибодат қилишга буюриши ва Аллоҳга илтижо дуоси.



219-бет

Дуонинг ижобати ва собитлик ва билмайдиганлар йўлига эргашмаслик хабари.

Фиръавн ва аҳли сувда ғарқ бўлаётганда имонни эътироф этиши ва бунинг энди кечлиги.

Фиръавннинг жасади бошқаларга ибрат учун қолиши. Бани Исроилга омонлик етиши, ихтилоф қилмай туришлари. Қиёматда барча ихтилофлар хал бўлади.

“Агар сенга нозил қилган нарсамиздан шакда бўлсанг, сендан олдин китобни ўқиганлардан сўра. Батаҳқиқ, сенга Роббингдан ҳақ келди. Бас, ҳеч шубҳа қилгувчилардан бўлма”.

Шакда бўлганлар зиёнкорлиги ва имонга келмасликлари.



220-бет

Юнус (а.с) қавми хабари: қийинчилик келганда имонга келишлари. Нима учун одамларнинг барчаси мўмин бўла олмасликлари сабаби. Мўминлар нажот топишлари.

“Сен: «Эй одамлар, агар менинг динимда шак-шубҳангиз бўлса, бас, (билингки) мен сизлар ибодат қилаётган–Аллоҳдан ўзга нарсаларга ибодат қилмайман. Лекин сизни вафот эттирадиган Аллоҳга ибодат қиламан ва мўминлардан бўлмоғимга амр қилинганман», деб айт. Юзингни динга тўғри тут. Мушриклардан бўлма. Аллоҳдан ўзга–сенга манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган–нарсага илтижо қилма. Бас, агар шундай қилсанг, унда сен золимлардан бўласан”.



221-бет

“Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир. Уни бандаларидан хоҳлаганига етказади. У мағфират қилгувчи ва раҳмли зотдир. Сен: «Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топади. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топади. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», деб айт. Ва сенга ваҳий қилинган нарсага эргаш ва Аллоҳ ҳукм қилгунча сабр қил. У ҳукм қилгувчиларнинг яхшисидир”.

Ҳуд Сураси.

“Алиф. Лом. Ро. (Ушбу) китоб оятлари маҳкам қилинган, сўнгра ҳикматли ва хабардор Зот томонидан муфассал қилингандир”.

Тавҳид ва пайғамбар рисолатидан мақсад.

Истиғфор ва тавбага амр, бунинг мукофоти ёки итоатсизликнинг жазоси. Қайтиш Аллоҳга. Аллоҳ барча яширинч нарсалардан, қалблардан хабардор.

Жамшид Муслимов