loader
Foto

АҚШнинг Диний эркинлик бўйича комиссияси Ўзбекистонни “қора рўйхат”га қайтаришни тавсия қилди

АҚШ ҳукуматига Ўзбекистон бўйича қуйидаги тавсиялар берилган:

Халқаро диний эркинлик тўғрисидаги қонунга (IRFA) мувофиқ диний эркинликнинг жиддий бузилишларига алоқадорлиги ёки уларга йўл қўйгани учун Ўзбекистонни Давлат департаментининг махсус назорат рўйхатига киритиш;

Ўзбекистон Ҳукумати билан биргаликда 1998 йилда қабул қилинган “Дин тўғрисида”ги қонунни ва бошқа тегишли қонун ҳужжатларини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш;

Ҳукуматни диний жамоаларни рўйхатдан ўтказиш талабларини бекор қилишга, диний адабиётларни сақлаш ва тарқатишга рухсат беришга чақириш;

тинч диний фаолияти ёки диний алоқалари учун қамалганлар зудлик билан озод қилинишини юқори даражада талаб қилиш ва Ўзбекистон Ҳукуматига маҳбусларга инсоний муносабатда бўлиш ҳамда қамоқхоналарнинг мустақил мониторингини таъминлаш талабини қўйиш;

АҚШнинг Халқаро тараққиёт департамети (USAID) ва Ўзбекистондаги элчихонасига тинч диний фаолияти билан боғлиқ ҳолда жиноий жавобгарликка тортилган жисмоний шахслар ва диний жамоаларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратиш белгиланган.

Қайд этилишича, 2020 йилда Ўзбекистондаги диний эркинлик шароитлари қуйидагича ижобий тенденция касб этган:

йил давомида Ҳукумат камида саккизта мусулмон бўлмаган диний ташкилотни рўйхатдан ўтказган;

болаларнинг масжидларга боришига амалдаги тақиқни бекор қилган;

Тошкентда жойлашган ибодатхона бузиб ташланишининг олдини олган ва баъзи диний маҳбусларни озод қилган.



Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрида Ўзбекистон диний эркинлик бўйича вазият “алоҳида хавотирга молик” мамлакатлар рўйхатидан, шунингдек, орадан яна икки йил ўтиб, “махсус кузатув остидаги давлатлар” рўйхатидан чиқарилган эди.

Манба: qalampir.uz