Президен Жо Байден икки ҳафта олдин эълон қилган қарорга кўра, АҚШнинг Афғонистонда қолган 3000 аскари шу йилнинг 11-сентябригача у ердан чиқади. Шу билан Американинг бу давлатдаги 20 йиллик ҳарбий миссияси ниҳоясига етади.
Миллер Афғонистонда ҳам АҚШ, ҳам НАТО кучарини бошқаради.
НАТО таркибидаги 7000 ҳарбий ҳам ватанга қайта бошлайди. Иттифоқчилар афғон заминига Америка била кирганини ва у ердан Америка билан чиқишини билдирган.
“Чиқишнинг ўз тартиби бор. Базалар ва ҳарбий воситалари Афғонистон қуролли кучларига топширилади", - дейди Миллер.
Толибон билан 2020-йилнинг февралида имзоланган битимга биноан Америка кучлари Афғонистонни шу йилнинг 1-майигача тарк этиши керак эди. Байден буни кечиктирди.
Толибон, Афғонистон ҳукумати ва бошқа сиёсий кучлар орасидаги тинчлик музокаралари боши берк кўчага кириб қолган, чунки жангарилар вазиятдан норози. Шартлар бажарилмаяпти, дея нолийди Толибон.
Қўшинлар чиқар экан, дея эслатмоқда Миллер, уларинг хавфсизлиги, шунингдек, афғон халқ тинчлиги учун ҳаракатлар тинмайди.
Америка Толибонни музокара столига қайтишча чақириб, барқарорлик йўлида қадам ташлашга ундамоқда. Хуружлар, дўқ-пўписа билан эзгу ниятларга эришиб бўлмайди, агар Толибоннинг мақсади шу бўлса, дейди Миллер.
"Зўравонликка қайтиш, ҳарбий чоралар, уруш - булар Афғонистон ва афғон халқи учун фақат фожиа бўлади", - дейди генерал.
АҚШ кеца, афғон қуролли кучлари вазифани эплай олмайди ва мамлакат яна можаролар уммонида қолади, деган қўрқув кучли.
Америка ҳукумати огоҳлантиришича, Толибон ал-Қоида ва бошқа террорчилар билан ришталарни буткул узишга сўз берган. Афғонистон асло террор ўчоғи бўлмаслиги шарт.
БМТга кўра, Афғоннистонда ал-Қоиданинг камида 500 аъзоси бор ва улар Толибон билан алоқада. Толибон бу хулосани инкор этади ва ал-Қоида билан ҳамкор эмаслигини таъкидлайди.
Афғонистондаги урушда, 2001-йилдан бери шу кунгача 214 минг инсоннинг ёстиғи қуриган. Улар орасида чет эллик ҳарбийлар ва хизматчилар ҳам бор. АҚШ ўтган 20 йил мобайнида бу юртдаги миссия учун, барча ёрдамни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 2,4 триллион доллар сарфланган.