Иш ўринлари яратилиши маҳкумларни қамоқдан муддатидан олдин озод қилиш имконини беради, дея хабар берди маҳкумларни жамиятдан изоляция қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижросини ташкил этиш Бошкармаси бошлиғи Елена Коробкова ТАСС агентлигига.
Унинг сўзларига кўра, қонун озодликдан маҳрум етишга ҳукм қилинган кишиларга нисбатан жазони ўташнинг юмшоқроқ тури - мажбурий меҳнатни қўллаш имконини беради. Ижобий тавсфнома олган маҳкумлар жазони ўташ турининг бир қисмини колонияда ўтаганларидан кейин ўзгартириш учун ариза беришлари мумкин. Коробкованинг қайд этишича, Россиянинг БАМ ўтадиган ҳудудларида бу ҳақида 11 мингдан ортиқ маҳбус мурожаат қилиши мумкин.
ФСИНдаги исми ошкор қилинмаган ТАСС манбаи БАМ да маҳкумлар учун иш ўринлари яратиш таклифи БАМЛаг – 1930-йилларда НКВД ГУЛАГ тизимининг бир қисми бўлган ахлоқ тузатиш-меҳнат лагерига ўхшатишларини тушунолмай ҳайрон қолди. Унинг фикрига кўра, мажбурий меҳнатга ҳукм қилинган шахс билан меҳнат шартномаси тузилади, қонунда эса корхона қурадиган ётоқхонада яшаш учун шарт-шароитлар назарда тутилган.
26 апрель куни «Коммерсант» газетаси ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, ҳукумат Транспорт вазирлиги, ФСИН ва РЖД компаниясига 14 майгача бўлган муддатда маҳкумларни БАМ ва Транссиб инфратузилма объектлари қурилишига жалб қилиш имкониятини ўрганиб чиқишни топширган. Газетанинг таъкидлшича, 2030 йилгача мўлжалланган БАМ қурилиши муҳожирлар етишмаслиги ва ишлар кўлами туфайли кадрлар етишмаслигини бошидан кечирмоқда – қурилишда талаб қилинган 15 минг киши ўрнига атиги 5 минг киши ишлаяпти.