loader
Foto

“Қадр” кечасини қидиришга тарғиб

Гоҳида эса, унинг қайси кечада эканини билдириб, тарғиб қилганлар: “Қадр” кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигидан қидиринглар” (Бухорий ривояти, 2020-ҳадис).

Баъзан эса, бу улуг кечани Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кунларидан қидиришга чорлаганлар: “Қадр” кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг ток, кунларидан қиди-ринглар” (Бухорий ривояти, 2017-ҳадис).

Заифлигидан хавфсираган одамларни эса, қолган етти кунидан ҳам бу кечани қидиришга тарғиб қилганлар: “Қадр” кечасини охирги ўн кунликдан қидиринглар. Агар бирортангиз заифлашиб қолса ёки ожиз бўлса, қолган етти кунидан ғафлатда қолмасин” (Муслим ривояти, 2822-ҳадис).

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур тоқ кунларни ҳам аниқлаштириб, шундай деганлар: “Кнм “Қадр” кечасини қидирса, уни йигирма еттинчи кечадан қидирсин. Уни йигирма еттинчи кечадан қидиринглар” (Аҳмад ривояти, 6474-ҳадис).

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу бу муборак кечанингқайси кунда эканини қасам билан шундай ифодалаган: “Аллоҳга қасамки, мен уни аниқ биламан. Расулуллоҳ бизларга қоим қилишни буюрган кечайигирма еттинчи кечадир” (Муслим ривояти, 1822-ҳадис).

Бу ҳадисларнинг маъноси шуки, “Қадр” кечаси ўша вақтларда йигирма еттинчи кечага тўғри келган. Шунингдек, бу кеча баъзан йигирма бир, баъзан йигирма учинчи кечага тўғри келган вақтлар ҳам бўлган.

“Қадр” кечасининг йигирма биринчида эканига қуйидаги ҳадис далил бўлади: “Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Мен “Қадр” кечасини қидириб, аввалги ўн кунликда эътикоф ўтирдим. Сўнг иккинчи ўн кунликда эътикоф ўтирдим. Менга унинг охирги ўн кунликдалиги айтилди. Сизлардан ким эътикоф ўтиришни яхши кўрса, эътикоф ўтирсин”. Одамлар У зот билан бирга эътикоф ўтирдилар. Расулуллоҳ: “Менга “Қадр” кечасининг тоқ кунларда экани кўрсатилди. Мен у кечанинг тонгида лой ва сувга сажда қилаётган эканман”, дедилар. Рамазоннинг йигирма биринчи кечаси тугаб тонг отгач, Расулуллоҳ намоздан фориғ бўлиб, ташқарига чиқдилар. У зотнинг пешонаси ва бурун чеккаларида лой ва сув бор эди. Ўша кеча “Қадр” кечаси эди” (Бухорий ривояти, 2018-ҳадис. Муслим ривояти, 2828-ҳадис. Ҳадис лафзи Муслимники).

“Қадр” кечасининг йигирма учинчи кечада эканига қуйидаги ҳадис далил бўлади: “Абдуллоҳ ибн Унайс розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай ривоят қилади: “Менга “Қадр” кечаси кўрсатилди, сўнг унуттирилдим. У кечанинг тонгида сув ва лойга сажда қилаётган эдим”. Йигирма учинчи кечаси ёмғир ёғди. Расулуллоҳ бизга имом бўлиб намоз ўқидилар. ортига ўгирилганларида пешона ва бурунларида сув ҳамда лойнинг изи бор эди” (Муслим ривояти, 2832-ҳадис).

Бу ҳадислар “Қадр” кечаси ”Рамазоннинг охирги ўн кунлигига яширинган бўлиб, тоқ кунларда кўчиб юради”, деган олимларнинг гаплари тўғри ва кучли эканига далилдир. Дарҳақиқат, бу ҳам Аллоҳнинг раҳмати ва эҳсонидир. Чунки бандалар кўпроқ амал қилиб оладилар, шунингдек, бу кечаларда дангаса ва рағбатли рўзадорлар ажратиб, аниқлаб олинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини фақат сўз билан тарғиб қилиш билан чекланмадилар, балки “Қадр” кечасини қидиришни амалда ҳам исботлаб, саҳобаларга ўрнак бўладиган даражада ўргатиб қўйдилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматнинг пешқадами ва раҳбари эдилар. Бор кучларини сарфлаб, “Қадр” кечасини қидиришни ўргатиб қўйишлари ва бунда ўрнак ва гўзал намуна бўлишлари табиий ҳол эди, албатта. “Қадр” кечаси - Қуръон нозил бўлган кеча. Унда қилинган амал минг ойлик амалдан яхшироқдир. Аллоҳ таоло бу кечада Руҳ - Жаброил алайҳиссалом ва фаришталар ерга тушиши ҳақида хабар берган. Бу кеча саломатлик ва тинчлик кечасидир. Бу кечада Аллоҳ таоло бандаларини яхшиликларга кўмиб ташлайди, устларидан баракотлар ёғилади,уларни афв этади ва гуноҳ ва маъсият юкларидан халос этади.

Ҳозирда мусулмонларнинг бу кечани кутиб олиш, унинг барокат ва савобларидан баҳраманд бўлишга рағбатлари кучли ва буни амалда исботлашга ҳаракат қилишмоқда. Биз бу борада одамларнинг камчиликларини қидиришдан йироқмиз. Балки бу кечада янада улуғроқ савобларни қўлга киритишлари ва Аллоҳнинг ҳузуридаги мартабалари янада юқори бўлишига кўмак бермоқчимиз, холос. Шунинг учун қуйидаги масалаларга эътибор қаратишга жазм қилдик:

Биринчидан, “Қадр” кечасидан унумли фойдаланиш мақсадида бу кечага тайёргарлик кўриш лозим. Яъни, кундузи танага яхши дам бериш, камроқ тоам тановул қилиш, издиҳомдан йироқроқ бўлиш, фарз ва бошқа намозларни масжидда ўқиш, уйдаги ишларимиз ва вақтимизни тартибга солиш, масжиддан ташқарига чиқишимизга сабаб бўладиган ишларни олдиндан ҳал қилиб олиш, масалан, ҳайит учун харид қилмоқчи бўлган нарсаларимизни Рамазондан олдин ёки охирги ўн кунлигидан аввал сотиб олиш зарур. Зеро, бу вақтларда бозорларда одам кам ва нархлар арзон бўлади. Шунингдек, вақтни ғанимат билиш ва ундан унумли фойдаланиш, вақтни кўча ва бозорларда исроф қилмаслик лозим.

Иккинчидан, гуноҳи кабиралардан тавбаи насуҳ қилиб, нафс ва қалбни маъсият кирларидан тозалаш ва поклаш лозим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Ким Рамазонни имон билан ва савоб умнднда қоим қилса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади. Ким “Кадр” кечасини имон билан ва савоб умидида қоим қилса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади” (Аҳмад ривояти, 9459-хадис. Исноди Бухорий ва Муслим шартига кура). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна шундай деганлар: “Беш вақт намоз, жумадан жумагача ва Рамазондан Рамазонгача (бўлган вақт) улар орасидаги (кичик гуноҳларга) каффоратдир, модомики (банда) кабира гуноҳлардан сақланар экан” (Муслим ривояти, 233-ҳадис). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадисда гуноҳларнинг кечирилиши ва хатоларнинг афв этилишини катта гуноҳларни тарк қилишга боғламокдалар.

Учинчидан, қалбни Аллоҳнинг муҳаббати, Уни улуғлаш, ҳар лаҳзада кўзга ташланадиган неъмат ва мўьжизаларини мушоҳада қилиш, бизга берган улкан ва беҳисоб неъматлари ҳақида тафаккур қилиш, Унинг фазли ва эҳсони ҳамда азобининг қаттиқлигини доим ёдда сақлаш, Ундан қочиш имкони йўқлигини тушуниб етиш каби хислатлар билан тўлдириш лозим. Чунки банда Аллоҳнинг олдидахор ва арзимас эканини қалбан англаб етса, тавба ва амаллар қабул бўлиши ҳамда савобининг кўпайишига имконият туғилади. Зоҳиран амал қилиб, ботинан маъсият қиладиганлардан бўлиб қолишдан сақланинг! Чунки сиз назарга илмаган ва менсимаган нарсада Аллоҳнинг розилиги бўлиши ва у нажотнинг асосий сабаби бўлиши мумкин. Аллохдан ёрдам ва тавфиқ сўраймиз!

Тўртинчидан, бу улуғ кечада бандани Аллоҳга зоҳиран ва ботинан боғлайдиган савобли амалларни танлаб, амалга тадбиқ қилиш даркор. Зеро, тоат-ибодатларнинг ҳам мартабалари бор.

Чунки хузуъ, хушуь, камтарлик, хокисорлик ва Аллоҳга муҳтожликни изҳор қилиш каби амаллар сабабли бир бандада ҳосил бўлган даража бошқа бандаларда топилмаслиги мумкин. Аллоҳ ҳаммамизга динни яхши тушуниш, комил ихлос қилиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мукаммал эргашишни насиб этсин!

Бешинчидан, “Қадр” кечасининг вақти, унинг белгилари каби масалаларда бировлар билан тортишиб вақтни бекор ўтказмаслик лозим. Чунки бу кеча муайян бир вақтга яширинган бўлиб, уни Аллоҳдан ўзга ҳеч кимса билмайди. Шу боис вақтни турли тортишув ва мужодалаларга сарфламасдан тақво, хузуъ, қалбни поклаш ва шу каби бошқа савобли амаллар билан банд бўлиш лозим. Лекин билмаганларга ўргатиш мақсадида “Қадр” кечасининг вақти ва аломатлари ҳақида хабар беришнинг зарари йўқ. Ҳатто бу тарзда таълим бериш жуда савобли амаллардан саналади. Кераксиз нарсалар билан машғул бўлиб, муҳим нарсаларни унутадиганлардан бўлиб қолманг!

Олтинчидан, Рамазоннинг қолган кунларини ҳам бедор ва ибодат билан ўтказишга қаттиқ ҳаракат қилмоқ ва бу борада сусткашликка йўл қўймаслик лозим. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Рамазонни имон билан ва савоб умидида қоим қилса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади” (Бухорий ривояти, 37-хадис), деганлар.

Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойида турлича амал қилганлар.

Масалан, Оиша розияллоҳу анҳо шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ Рамазоннинг охирги ўн кунлигида бошқа кунларида қилмаган ижтиҳод (ибодатга қаттиқ бершшш)ни қилар эдилар” (Муслим ривояти, 2845-ҳадис). Ҳаттоки, охирги ўн кунликда ҳам турлича амал қилганлар. Бунга Абу Зарр розняллоҳу анҳунинг қуйидаги ҳадиси далил бўлади: “Биз Расулуллоҳ билан бирга рўза тутдик. У зот Рамазон етти куни қолгунича биз билан бирга намоз ўқимадилар. Сўнг ўша (еттинчи куни) биз билан туннинг учдан бири ўтгунча намоз ўқидилар. Сўнг олтинчи куни биз билан намоз ўқимадилар. Бешинчи куни туннинг ярмигача биз билан намоз ўқидилар. Биз: “Ё Расулаллоҳ, шу туннинг қолган қисмида ҳам биз билан бирга нафл намоз ўқисангиз!”, дедик. Шунда Расулуллоҳ: “Ким Имом (намозни тугатиб) бурилиб кетгунича у билан бирга намоз ўқиса, унга бутун тунни намоз билан ўтказганлик савоби ёзилади”, дедилар. Сўнг Расулуллоҳ Рамазон ойидан уч кун қолгунича биз билан намоз ўқимадилар. Учинчи куни биз билан намоз ўқидилар ва оиласини ҳамда аёлларини чақирдилар-да, биз билан бирга намоз ўқидилар. Ҳатто фалоҳдан қўрқдик”. Мен: “Фалоҳ нима?”, деб сўрадим. У: “Саҳар”, деди” (Термизий ривояти, 806-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ривояти, 1377-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис).

Лекин бу ерда гап амалнинг тафовутида эмас, балки ҳаром ишларни қилиш, фарз амалларни зое қилиш, жамоатни тарк этиш, бекорчи нарсалар билан машғул бўлиш, суннатларга риоя қилмаслик, Қуръон тиловатини тарк қилиш, қалбни поклашга ҳаракат қилмаслик, зикр, дуо ва бошқа яхши амалларни кам қилишдадир. Ҳатто шундай инсонлар борки, уларнинг рўзаси билан рўзасиз кунларини фақат очлик ва ташналик ажратиб туради, холос!

Аллоҳга қасамки, бу нафсни зое қилиш, фурсатларни қўлдан бой бериш, вақтдан унумли фойдаланмаслик, улуғ аждодларнинг одатига хилоф иш тутишдир. Улуғ аждодлар бу улуғ фурсатлардан унумли фойдаланиб, Аллоҳга янада яқин бўлиш, намоз, зикр, садақа ва бошқа яхши амалларни қилиш орқали даражаларини янада кўтариш нияти билан амал қилар эдилар.

Энг хатарлиси шундаки, туғён ва гуноҳга шўнғиб кетган баъзи кимсалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисида назарда тутилганлар сирасига кириб қолишлари мумкин: “Расулуллоҳ минбарнинг биринчи поғонасига кўтарилиб: “Амин!”, деднлар. Иккннчи поғонасига кўтарилганларида: “Амин!”,дедилар. Учинчи поғонасига кўтарилганларида яна: “Амин!”, дедилар. У зот минбардан тушгач, саҳобалар: “Ё Расулаллоҳ! Сиздан бугун олдин эшитмаган бир нарсани эшитдик”, деб савол маъноснда сўраднлар. Шунда Расулуллоҳ: “Жаброил алайҳиссалом ҳузуримга келиб: “Рамазонни топиб, гуноҳлари мағфират қилинмаган кимса Аллоҳнинг раҳматидан узоқлашсин!”, деди. Мен: “Амин!”, дедим. Иккинчи поғонага кўтарилганимда, Жаброил алайҳиссалом: “Сиз зикр қилинганингизда Сизга саловот айтмаган Аллоҳнинг раҳматидан узоқлашсин!”, деди. Мен: “Амин!”, дедим. Учинчи поғонага кўтарилганимда, Жаброил алайҳиссалом: “Ким ота-онасини қариган чоғда топса-ю лекин (уларнинг дуоси) уни жаннатга киритмаса, Аллоҳнинг раҳматидан узокдашсин”, деди. Мен: “Амин!”, дедим” (Ҳокимнинг “Мустадрак” асари, 7256-ҳадис).

Лекин баъзи мусулмонлар бу билан чекланмасдан, “Қадр” кечасини фақат йигирма еттинчи кечада бўлади, деб эътиқод қилишади ва бошқа кунларда бу кеча бўлишини хаёлларига келтиришмайди. Баъзилар эса, “Қадр” кечасини умра қилиш билан ўтказади. Аслида бу шаръий амал эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматини бу улуғ кунда умра қилишга тарғиб қилмаганлар. Балки Рамазон ойида бошидами, ўртасидами ёки охирида умра қилишга чақирганлар. Фақат Рамазон ойида ёки “Қадр” кечасида умра қилишга қодир кимсалар учун бунинг зарари йўқ. Лекин бу улуғ кечада умра қилиш керак экан, деган ақидада бўлиш ношаръий иш саналади. Шунинг учун ҳам саҳоба розияллоҳу анҳулар бу кечада умра қилишга катта эътибор беришмаган. Балки “Қадр” кечасида шаръий амаллар ва Расулуллоҳ суннатларини бажариш, яъни тунни қоим қилиш билан машғул бўлишган. Бу гапимиз Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги умра ва бошқа амалларнинг савоби бошқа кунлардагига нисбатан улуғ ва кўп бўлишини инкор қилмайди. Айниқса, улуғ замонга улуғ макон қўшилганда! Лекин амал бошқа, эътиқод бошқа нарсадир! Шу боис амал қилишдан аввал ақидани тўғрилаб олиш даркор. Аллоҳ билгувчирокдир!

Яна баъзи одамлар Рамазоннинг охирги ўн кунидаги жуфт кунларни уйқу, ўйин-кулги ёки ибодатсиз ўтказишади. Чунки улар “Қадр” кечаси тоқ кунлардагина бўлади, деган ақидани маҳкам ушлаб олганлар. Тўғри, “Қадр” кечаси тоқ кунларда бўлиши ҳадисларда ворид бўлган. Лекин “Қадр” кечаси охирги ўн кунлиқца кўчиб юриши ҳақида ҳам ҳадислар мавжуд. Зеро, “Қадр” кечаси ўткан кунлар ҳисобига тоқ кунларда бўлиши, келаётган кунлар ҳисобига эса жуфт кунларда бўлиши мумкин. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тўққиз кун қолди, етти кун қолди, беш кун қолди, уч кун қолди” (Абу Довуд ривояти, 138-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис), деганлар. Яъни, ой ўттиз кун бўлгандаги тоқ кунлар, ой йигирма тўққиз кун бўлганда жуфт кунларга айланиш эҳтимоли бор. Шунинг учун охирги ўн кунликнинг ҳаммасини бедорлик ва тоат-ибодат билан ўтказиш мақсадга мувофикдир. “Қадр” кечасининг йигирма еттинчи ёки бошқа тоқ кунларда бўлиши ҳақида кучли далиллар бўлса-да, қолган кунларни ҳам қоим қилиш фойдадан холи эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни охирги ўн кунликдан қидиринглар” (Бухорий ривояти, 2020-ҳадис), деганлар.

Улуғ саҳоба, мураббий имом Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шогирдлари “Қадр” кечасининг аниқ вақти ҳақида сўраб келишганида, унинг вақти қачонлигини ортиқча аниқлик билан тушунтирмасдан: “Ким бир йил тунни қоим қилса, “Қадр” кечасини топади” (Термизий ривояти, 3351 -ҳадис. Бу саҳиҳ ривоят), дер эди. Чунки Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шогирдларининг ҳолати ва имкониятларини яхши билар эди. Уларнинг ибодатга бепарво бўлиб, дангасалик қилишларидан қўрқиб, аниқ жавоб бермас эди.

Умматнинг онги ва илмини юксалтириш ва ҳамда Аллоҳга бўлган итоатини яна-да орттириш илм аҳли ва олимларнинг вазифасидир. Айниқса, улуғ Рамазон ойида бу масъулият яна-да жиддийлашади. Зеро, бу ойда шайтонлар кишанланади, нафслар ваъз-насиҳат олишга тайёр ҳолга келиб қолади, бандада тавбаи насуҳ қилиш ва Аллоҳга юзланиш каби хислатларга хоҳиш пайдо бўлади.

Ғайратли ислоҳотчилар ҳамда уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам орасида яхшилик ва саодат тарқалишини истаганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюк сийратлари ва улуғ суннатлари ҳамда саҳобаларнинг амаллари асосида “Қадр” кечасини қоим қилиш ва унинг баракотларидан баҳраманд бўлишга бел боғлашлари лозим бўлади. Зеро, лаҳза ва онлар ғанимат, ҳаёт қисқа, фурсатлар зоил бўлгувчи, умр тугаб боргувчи ва Охиратдаги ҳисоб-китоб шиддат билан келаётган бир вақтда бандада Аллоҳга талпинишдан бошқа чора қолмайди.

Файсал ибн Али Баъдонийнинг

"Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда" китобидан