loader
Foto

Ёзда янги даҳшатли карантин тўлқини бошланадими?

Бундан ташқари, дунёда "саломатлик марказлари" қурилиши авж олган кўринади ва фақат Англиянинг  ўзида 250 та шундай марказни ишга тушириш режалаштиришмоқда. Албатта, бошқа мамлакатлар ҳам беш йиллик режага амал қилмоқда.

Бошқа томондан, хабарларнинг синхронлигини ҳисобга олган ҳолда, биз бу одамларни қўрқитиш учун қандайдир ҳаракатлар деб ўйлашимиз мумкин - яъни, авиакомпаниялар логистикаси ишлаши давом этмоқда ва ҳали ҳеч қандай ковидга қарши лагерлар йўқ. Бироқ, Ҳиндистонда ҳозир нима бўлаётганини ҳисобга олсак, биз Ухандаги сценарийни такрорланишини, фақат катта миқёсда кўряпмиз. Шунга кўра, карантинларнинг иккинчи цикли ҳам бўлиши мумкин, шунинг учун биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

Россия Федерациясида ўлим даражаси янги рекордлар қўймоқда: 2021 мартига келиб, бир йил олдингидан 26% кўпроқ одам вафот этди, аҳоли пасайиши эса икки баробар ошди.

"Росстат" нинг сўнгги маълумотларидан ҳам келиб чиқадики, 2020 йилнинг апрелидан 2021 йилнинг мартигача мамлакатда коронавирус оқибатлари оқибатида 249702 киши ҳаётдан кўз юмган, 166858 ҳолатларда эса бу касаллик ўлимнинг асосий сабабчисига айланган.

2021 март ойида Россияда ўлим даражаси ўтган йилга нисбатан ошди - 2020 йилнинг шу ойига нисбатан мамлакатда 25.7% кўпроқ одам вафот этди.

"Росстат" нинг чоп етилган маълумотларидан келиб чиққан ҳолда "ўлим даражаси 2020 йилнинг март ойига нисбатан 25,7% га ва 2021 йилнинг февралига нисбатан 10,8% га ошди". Айни пайтда 2021 йилнинг январ - март ойларида Россияда 583,8 минг, 2020-йилнинг биринчи чорагида эса 460 минг киши вафот этган.

2021 йил март ойида аҳолининг табиий камайиб кетиши (туғилганлар сонидан ўлганлар сонининг ортиқлиги) 2020 йил март ойига нисбатан 1,5 баробар ошиб, 63 минг 103 кишини (бир йил олдин 41 минг 719 киши) ташкил этди. 2021 йил бошидан бошлаб эса Россия Федерацияси аҳолисининг табиий камайиши 2020 йил январ-март ойларида 246,8 минг кишига қарши 121,7 минг кишини ташкил этди (2 баробар ўсиш).

Бунда туғилган болалар сони деярли ўзгармади: 2021 йил I чорагида - 336,9 мингта, ўтган йилнинг I чорагида - 338,3 мингта.

Шундай қилиб, Россияда кенг кўламли демографик инқироз яққол кўзга ташланяпти.

2020 йилда Россияда аҳоли камайиши ҳам икки баробар ўсди, яъни 2019 йил 316,2 минг кишидан  688,7 минг кишига етди, бу 15 йил ичида энг юқори кўрсаткич бўлди (2005 йилда аҳоли камайиши 846,6 минг кишини ташкил этган). Жами, Росстат дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилда Россия аҳолиси ярим миллиондан ортиқ кишига камайди (тахминан 180 минг миграция томонидан қопланади) ва 146,24 млн кишини ташкил этди.

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Россия аҳолиси сони 2014 йилдан бери энг минимал бўлди – ўшанда у 143,7 млн кишини ташкил қилган, лекин 2015 йил бошида Қрим қўшиб олинганидан кейин 146,3 миллион кишига етди (Қримсиз аҳоли сони 2001 йил ҳам шундай бўлган бўларди, мутлақ минимум эса 2009 йил бошида қаййд этилган - 142,7 млн киши).

"Росстат" нинг сўнгги маълумотларидан шу ҳам келиб чиқадики, 2020 йилнинг апрелидан 2021 йилнинг мартигача мамлакатда коронавирус оқибатида 249702 киши ҳаётдан кўз юмган, 166858 ҳолатларда эса бу ўлимнинг асосий сабабчисига айланган. COVID-19 билан касалланган яна 82844 бемор, ҳужжатларда кўрсатилган ўлим сабабларига қараганда, бошқа касалликлар натижасида вафот этган.

Бу рақамлардан келиб чиқиб ТАСС хулоса қиладики, Россияда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 8%ни ташкил қилади, агар у ўлимнинг асосий сабаби бўлган ва ўлимнинг қўшимча сабаби бўлган барча ҳолатларни ҳисобга оладиган бўлсак.

Тезкор штаб маълумотларига кўра, март ойида ўлим кўрсаткичи 4,3% ни ташкил этган (феврал ойида 3,3% га нисбатан). Бу тафовут штаб фақат айнан COVID ўлимнинг асосий сабаби бўлган ва бу тасдиқланиши мумкин бўлган ҳолатларни ҳисобга олиши билан боғлиқ.

Жорий йилнинг феврал ойида Россия Бош вазири муовини Татьяна Голикова 2020 йилда мамлакат ўлим даражаси 17,9% га ошгани ва кўпайишнинг аксариятига коронавирус туфайли ўлимлар сабаб бўлганини маълум қилган эди.

Абу Муслим таржимаси