loader
Foto

Башар Асад «сайлов» арафасида «амнистия» эълон қилди

"Умумий амнистия" 26 май куни бўлиб ўтадиган "президент сайлови" дан бир неча ҳафта олдин рўй беради ва бу мамлакатнинг ўн йиллик фуқаролик уруши бошланганидан бери иккинчи марта шундай томоша бўлади.

Сайловлар эркин бўлмаслигига ҳам, Асад тўртинчи муддатга «сайланиши»га ҳам ҳеч ким шубҳа билдирмайди.

Асад режими тарафдори бўлган SANA ахборот агентлиги ушбу фармонни эълон қилди, лекин неча киши озодликка чиқиши ҳақида хабар бермади.

Аввалроқ инсон ҳуқуқлари гуруҳлари 2011 йилда Сурияда можаро бошланганидан бери Асад режими томонидан 100 мингга яқин одам ҳибсга олингани ёки "мажбуран ўғирлаб кетилгани" ни, кўплаб ҳибсга олинганлар режим қамоқхоналарида қийнаб ўлдирилганини тахмин қилган.

Режимнинг амнистияси 2021-йил 2-майгача содир этилган жиноятларда айбланган маҳкумларга, шу жумладан, кичик жиноятларда айбланган маҳкумларга, шунингдек, муайян айбловларга дуч келган вояга етмаганларга берилишини назарда тутади.

Фармонда 2012 йилги террорчилик ҳаракати билан боғлиқ жиноятлар, жумладан, "террорчилик" қилмиши учун "фитна" жиноятлари кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамизки, «терроризм» атамаси Дамашқда исёнилар ва режимга қарши чиққан фаоллар ҳаракатларини белгилаш учун фойдаланилади.

Бироқ, SANA эълон қиган фармон матнига кўра, одамлар ўлимига олиб келган «террористик» ҳаракатлар учун камалганлар амнистияга тушмайди.

Гиёҳванд моддалар савдогарлари, контрабандачилар ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга ҳукм қилинган шахслар амнистиядан маълум шароитларда, яъни, агар улар жарима тўлашга рози бўлсалар, фармон матнига кўра, амниятидан фойдаланишлари мумкин.

Шунингдек, армиядан қочган дезертирлар, агар мамлакат ҳудудида бўлган тақдирда уч ой ичида таслим бўлса ёки чет элда бўлган тақдирда олти ой ичида таслим бўлса, амниятига тушиши мумкин.

70 ёшдан ошган ва бадво касалга чалинган маҳбуслар ҳамда гаровга олинганларни 10 кун ичида озод қилишга рози бўлган одам ўғрилари ҳам амнистиядан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунга ўхшаш амнистиялар 2018 ва 2019 да эълон қилинган ва бу эълон яқинларининг озод этилишини кутаётган ҳибсга олинганларнинг оилаларига умид бағишлаши қийин.

2014 йилда фақат режим назоратидаги ҳудудларда ўтказилган ўша театрлаштирилган сайловларда янги муддатга сайланган Асад худди шундай амнистия эълон қилганди.