“Саудия фалсафий тадқиқотлар журнали” (The Saudi Journal of Philosophical Studies – SJPS) араб, инглиз ва француз тилларида оригинал фалсафий мақолалар, шунингдек, китобларга тақризлар босиб чиқариладиган академик нашр ҳисобланади. У бундан 2 йил аввал ташкил қилинган Mana платформаси томонидан чиқарилган.
Журнал бош муҳаррири фалсафа фанлари доктори, Қирол Сауд университети ўқитувчиси Сара ар-Раджи Arab News га айтишича: «Фалсафа ҳар қандай маданиятда билимга бўлган муносабатнинг белгисидир. Саудия Арабистони ҳозирда академик журналнинг нашр этилиши билан якун топиши лозим бўлган моддий фалсафий уйғониш бошдан кечираётгани ҳеч кимга сир эмас»
ар-Раджи сўзларига кўра, SJPS маслаҳат кенгаши таркибига араб дунёси ва Ғарбнинг 12 мамлакати – Саудия Арабистони, АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Сенегал, Миср, Тунис, Ливия ва Жазоирдан 12 нафар етакчи мутафаккир ва файласуф киради. Бу сон асослидир, чунки ҳар бир аъзо ўз таълимот мактабини ифодалайди. SJPS биринчи сонида араб файласуфларидан ташқари АҚШ ва Герания тадқиқотчиларининг асарлари ҳам чоп этиган.
Журнал чиқарилиши бир қатор ташкилотлар ва маданият арбоблари, жумладан, Саудия Арабистони маданият вазири, шаҳзода Бадр Абдуллоҳ ибн Фархан томонидан ижобий тақризлар билан қарши олинди.
Ар-Раджи айтишича, журнал Саудия Арабистони фалсафий ҳаракатини мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин, фалсафа соҳасидаги академик нашрларни рағбатлантириш эса, бу ҳаракатнинг чўққиси ҳисобланади. «Боз устига, биз SJPS халқаро характери саудиялик тадқиқотчиларга бутун дунё бўйлаб ўз ҳамкасбларининг тадқиқот натижалари ҳақида билиб олишга имкон беарди», – деди у.
Бош муҳаррир, шунингдек, «Саудия фалсафий тадқиқотлар журнали» бошқа араб ва халқаро журналларидан фарқ қилишига изоҳ берди. Илмий ишлардан ташқари, унда хилма-хил материаллар, «жумладан, фалсафа мавзусига кириш эссеси, фалсафа ҳақида кириш эссеси, тадқиқотчилик лойиҳасига кириш, инглиз тилидаги икки матннинг арабчага таржимаси ва ниҳоят, 2020 йилнинг 2-ярмидаги муҳим халқаро нашрлар статистика таҳлили келтирилган».
Сара ар-Раджи айтишича, Саудия Арабистонида ҳеч ким эътиборсиз қолдириши мумкин бўлмаган сезиларли фалсафий фаолият мавжуд ва у мамлакат умуммаданий тараққиётининг бир қисми саналади. Шунингдек унинг сўзларига кўра, агар «расмий институтлар бу фаолиятни қўллаб-қувватламаганида у бунчалик намоён бўлаган бўларди». Сара ар-Раджининг айтишича, Саудия фалсафий ҳамжамиятининг кейинги мақсади мамлакат университетларида фалсафани мустақил академик интизом сифатида ўқитишдан иборат бўлиши керак. "Биз фалсафа ва академия ўртасида ўзига хос бир кесишув яратишга ҳаракат қилдик ва умид қиламизки, бу Саудия университетларида биринчи фалсафа кафедралари яратиш учун йўл очиб берадиган қадам бўлади", дейди журнал бош муҳаррири.