loader
Foto

Парда ортидаги тубанлик ёхуд зўрланган Европа!

Барча учун ҳам тушунарли бўлмаган педофилия сўзи юнончадан олинган бўлиб, πаƖδόϛ – бола, φιλίа – севги деган маънони англатади. Тиббиёда бу касаллик психологик касаллик деб юритилиб, уни келиб чиқишига доир бир қанча илмий изланишлар олиб борилган. Унга кўра бу дард аввалам бор умумий жинсий ҳаёт тарзини бузилиши натижасида кучли психологик стресс орқали келиб чиқиши баён қилинади. Маълумки, католик черкови руҳонийларининг оила қуришига, бирон бир аёл ёки эркак билан жинсий муносабатга киришишларига йўл қўйилмайди. Яъни христианликда руҳоний бўлиш учун албатта ўзининг табиий жинсий ҳолатига қарши бориши, Аллоҳ яратган ҳолатига исён қилишига тўғри келади. Бу ва бу каби қонунлар черков ҳодимларида неча асрлардан буён амал қилиб келаётган бузуқликдир. Ушбу қонуният оқибатида бугунги кунда черков руҳонийлари томонидан амалга оширилиб келаётган қабиҳ ишлар ошкор бўлиб бормоқда. XXI асрда черков руҳонийларининг бер неча юзтаси вояга етмаган 11-14  ва 18-21 ёшгача бўлган ҳали жинсий муносабат тайёр бўлмаган болаларни зўрлашда айбландилар. Хатто буни аввалига тан олмаган собиқ Рим папаси Бенедикт XVI, 2011-2012 йилларда 400та роҳибларни педофилияда айблаб ишдан озод қилгани ҳақида Ватикан маъалумот берган эди. Бу каби бузуқликлар бошланганига неча асрлар бўлган. (ОАВларининг ривожланиб бориши билан уларнинг жирканч жиноятлари оммага ошкор бўлмоқда, ҳолбуки, ўрта асрларда бундай қабиҳ ишлар черков деворлари ортида яширинган эди – Абу Муслим).

Роҳиб авваламбор инсон эканлигидан қочиб қутутлолмайди. У ҳам барча каби жинсий эҳтиёжга эгадир. Замонавий психология ривожланар экан табиий ҳолатнинг бузилиши психологик касалликларга олиб келиши маълум бўлди. Бу каби разолатлик эса асрлар мобайнида Черковнинг парда ортидаги сири бўлиб келган эди. Балки яқин ва узоқ тарихда христиан черковларининг сиёсий мавқеи баландлиги сабабли уларнинг мушугини биров пишт дейишга журъат қила олмас эди. Лекин бугунги кун одамлари бу каби ҳолатларга кўз юма олмади.

Черков ходимларини вояга етмаган болалар ёхуд катта ёшдаги ўспиринларни зўрлаб, уларнинг ҳоҳишига қарши бориб, алдов йўллари билан ўзларининг жинсий ҳолатларини нотабиий усуллар билан қондиришлари ҳеч қайси маданият, қонуният ва талабларга тўғри келмайдиган даражадаги тубанликдир. Черков ходимлари ичида кенг тарқаган бу ҳолатга аслида бугун пайдо бўлгани йўқ бу каби қабиҳ ишларни қанчадан қанчасини тарих ўз ўрасига кўмиб юборган экан, қанчадан қанча одамларнинг оҳу фарёдлари тингланмай поймол бўлиб келинган экан. Энг муҳими бу каби ишларга айнан Ватиканинг ўзи ҳайриҳоҳ бўлган. Керак бўлса уларнинг бу қилмишларини яшириб, қўллаб келган, Берлин Canisuis-коллеж ректори Клаус Мертесга 1970-80 йиллардаги черков роҳибларининг ишлари маълум бўлганлиги ҳақидаги ёзишмалар Германиянинг Моргенпост газетасида ёритиб берилди.  Бу каби ҳолатлар бўйича жабрланувчилардан тушган аризалар сони биргина  АҚШнинг ўзида 10 000дан ортиб, етказилган маънавий зарар учун 2 миллиард АҚШ доллар миқдоридаги ундурув пуллар белгиланди. Бундан ташқари АҚШ криминалогия ташкилоти томонидан 1950-2002 йилларгача бўлган давр мобайнида 10 667та болаларни зўрлаш ҳолатидан 4 392та ҳолатда роҳиблар томонидан амалга оширилганлиги маълум қилинган. Ирландияда 8 ёшлик, роҳиблар томнидан доимий тарзда зўрланган қизалоққа 2000 йили черков маъмурияти 12 минг фунт тўлов билан бу ҳақда оммага ошкор қилмаслиги таъкидланган эди. Орадан 10 йил ўтгач бу оммага эълон қилинди. Албатта ойни этак билан ёпиб бўлмасди. Ҳолат бўйича суриштирувлар Европа етиб келди. Бу ўринда Германия Бавария Католиклар монастрда ўқувчиларни зўрлаш 100 нафар ўқитувчи томонидан амалга ошириб келинган, муҳим жиҳатлардан яна бири шуки таълим муассасаси қошидаги “Регенсбург Домшпатцен” хор гуруҳи бошлиғи Георг Ратцингер ўша пайтдаги Рим папаси Бенедикт XVI нинг туғишган укасидир. Берлин Иузеитлар коллежи (Canisius-Kollej)да 12 нафар ўқитувчилар томонидан 115та ўқувчи зўрланган, бунинг оқибатида зўрланган ўқувчиларнинг баъзилар ўз жони қасд қилган.

Ҳолатлар натижасида бир роҳиб томонидан амалга оширилган бу каби хунрезлик 20 нафардан 100 нафардан ортиқ эканлиги аниқланди. Жабрланувчиларнинг 75-80 % аёлларни ташкил қилса 20-25 % эркак жинсидагилар бўлганлар. Лекин баъзи мамлакатларда зўрланганларнинг катта қисмини эркаклар ташкил қилган. 2012 йили эса 87 нафар қизни зўрлаганлиги учун ирландия роҳиба (аёл) суд қилинди. Ё Аллоҳ, бу қандай залолат-а! Бу ўрнинда Европада католик черковлари бир жинслилар никоҳига қарши чиқисаю амалда ўзи шу ишларни ривожлантиришга хисса қўшса.

Зўрлашлар учун турли ҳилдаги усуллар қўлланилган: беҳаё филмлар қўйиб бериш, уларни яланғоч ҳолатда расм ва филмга тушириши, қучоқлаб ўпиш, шунингдек очиқдан очиқ ташланиш ва бошқа хунук ҳолатларда амалга оширилган. 10дан 16 ёшгача бўлган болалар энг катта қисмини ташкил қилиб, болалар орасида 2, 3 ёшликларнинг ҳам учраб туриши кузатилган. Бу уларнинг тубанлик гирдобига тушиб қолганликларини яна бир карра исботлайди.

Бу ҳолатларнинг қизиқ томони шундаки черков томонидан болаларни ҳимоя қилиш бўйича ўрта асрлардаёқ бир қанча ички қонун қоидалар қабул қилинган эди. Энди ўйлаб кўрайлик, одамларга рост гапириш ҳақида, одоб ахлоқ, яхшилик қилиш кераклиги, болаларни асраш ҳақида маърузалар қилаётган руҳоний ўзининг амал қилиши шарт бўлган қонун қоидаларга риоя қилмаса у қандай қилиб ташқи қонун қоидаларга амал қилади, ўзи ахлоқсиз бўла туриб қандай қилиб бошқаларга ахлоқ ҳақида гапиради, ўзи қонунбузар бўла туриб қандай қилиб қонунга амал қилиш ҳақида сўзлайди. Бу очиқдан очиқ халқ ва давлат устидан кулиш эмасми.

Ҳозирда барча руҳонийларнинг исм шарифлари ва черков манзиллари аниқ қилиб белгилаб қўйилган. Ҳолат юзасидан ёши катта бўлган 30-80 ёшгача бўлган одамлардан ҳам аризалар тушган бўлиб, улар ёшлик даврларида черков ходимлари томонидан зўрланганликларини баён қиладилар. Бу бўйича айбдорларнинг бир қисми ўз ажали билан вафот этиб кетганлар лекин Ватикан маъмурияти томонидан айбдорларнинг 9,2 фоизи ишга қайтарилди, 37,2 фоизи вақтинча таътил берилди, 4,7 фоизи ўз даражаси сақлаб қолди ва баъзиларининг даражалари яна оширилди. Бу иш орқали католиклар маъмурияти оммага нима демоқчи бўлаётир, дунё ҳамжамияти қабул қилган қонунлар бир томон Ватикан қабул қилган қонунлар бир томон бўлиб қолди.

Католиклардан ташқари бошқа христиан йўналишларида ҳам педофелия юзасидан кўплаб ҳолатлар кузатилган. Хаттоки буддистлар монархиясида ҳам бир қанча вазиятлар аниқланган.

Аслида юз берган ҳолатлар бўйича ким айбдор. Бемъани - инсоннинг табиий ҳалатини бузишга, уни ўзлигидан чиқаришга ва охир оқибат тубанликка ундовчи қонунларни қабул қилган маъмуриятими ёхуд ўзини тия олмаган роҳибларми. Бу саволга жавоб беришни Сиз Азиз ўқувчиларга топширамиз. Зеро хулоса бериш барчанинг ўз шахсий қарашларидан келиб чиқадиган нарсадир.

Абдусамад Марғилонлик