loader
Foto

Раддия: Саудия Арабистонида Рамаяна ўрганилмайди

18 апрель куни Ҳиндистоннинг нуфузли газетаси East Coast Daily дастлаб Саудия Арабистони «Vision-2030» янги режасига кўра, ҳиндларнинг Рамаяна ва Маҳобхорот афсоналари матни талабалар учун қиролликнинг янги ўқув дастурларига киритилганини маълум қилган эди.

Ахборот агентиги Саудия Арабистони фуқароси Нуф Алмарваийнинг «твит»идан иқтибос келтирган бўлиб, у ўғлининг онлан-имтиҳонидан экран тасвирлари билан ўртоқлашди ва деди-ки: «Саудия Арабистонининг янги #Vision2030 дастури ва ўқув дастури биргаликда, бағрикенг ва мўътадил яшайдиган авлод яратишга хизмат қилади. Ўғлимнинг жамиятшунослик бўйича бугунги мактаб имтиҳонидан ҳиндуизм, буддизм, Рамаяна, Карма, Маҳобхорот ва Дхарма концепциялари ва тарихини ўз ичига олади. Унга ёрдам бериш менга ёқди».

Твит бундан жуда хурсанд бўлган ҳинд диаспораси томонидан қайноқ кутиб олинди.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу баёнотни сезиб қолдилар ва Саудия Арабистони ўз миллий мактаб ўқув дастурларига Ҳинд диний матнларини киритган, деб эълон қилди. Хабарда Саудия Арабистони таълим вазирлиги ёки Саудия Арабистони оммавий ахборот воситаларининг расмий манбалари тилга олинмаган.

Кейинроқ саудияликлар ҳинд маданиятини ҳурмат қилиши, лекин ҳозирча бундай қарор қабул қилинмагани ҳақида маълум қилди.

Саудия Арабистони таниқли шарҳловчиси, Иброҳим Ал-Сулаймон, Твиттерда ёзадики: «Профессор Науф, мен сизнинг ҳамжамият аъзолари ёки уларга мансуб бўлганлар билан чекланадиган халқаро хусусий мактаблар ва ҳамжамиятлар учун таълим эркинлиги борасидаги фикрингизга қўшиламан, бу масала янги эмас, чунки у яратилганидан буён муайян рамкалар ва ички ўқув дастурларида қўлланилган ва у хусусий ва маҳаллий халқ таълими учун Саудия ўқув дастурлари билан аралашмаслиги керак».

Бошқаларнинг таъкидлашича, Саудия мактабларида инглиз тили фанини истисно қилганда, дарслар инглиз тилида умуман ўтилмайди, шу сабабли Алмарваи скриншотлари тажжуб уйғотди. Унга ўғли Саудия Арабистонидаги халқаро ҳинд мактабида оилавий сабабларга кўра ўқиши, бундай мактаблар дастурига эса ҳинд афсоналари илгари ҳам кирганлиги ва бу Vision-2030 дастур янгилиги эмаслиги тушунтирилди.

Оқибатда Нуф Алмарваининг ўзи ҳам твиттерда раддия ёзди ва Саудия Арабистонининг барча мактабларида ҳиндуизм ўқитилишини назарда тутмаганлигини, Саудия Арабистони таълим вазирлиги ушбу дастурни хусусий ҳинд мактаби учунгина тасдиқлаганини кўрсатди.

Натижа: Саудия Арабистонидаги ҳинд муҳожирларининг фарзандлари учун хусусий мактабларда ҳақиқатда ҳинд афсоналари ўрганилади. Бу ҳақиқатни қатор оммавий ахборот воситалари Рама ва Кришна ҳақидаги бу ҳикояларнинг барчаси қиролликнинг барча мактабларида ўрганилади деб қабул қилишди. Биз ҳам бунга қўшилиб қолганимиз учун (афсус, ахборот жамиятининг муқаррар камчилиги), ўзимизни тузатишга ва нотўғри талқин қилганимиз учун узр сўрашга шошилмоқдамиз.