Протестант черковлари бу ҳолатдан энг кўп хавотирда, чунки протестант жамоалар сони бўйича мамлакат диний ташкилотлари орасида биринчи ўринда туради. Воизлар диндорларни ибодатхоналарга жалб қилиш учун ҳар қандай имкониятдан, жумладан, телевидение ва ижтимоий ахборот воситаларидан фойдаланадилар.
Gallup институти социологлари қайд этишича: "Ибодатхонаг ташриф буюрувчилар сонининг пасайишини авлодлар алмашинуви билан изоҳлаш мумкин. Агар X авлод дин жиҳатидан бэби-бумерлардан 8 пункт ортда қоладиган бўлса, миллениаллар ва Z авлод 30 пункт ортда қоляпти.Бу ҳақиқат Қўшма Штатларда минглаб черковларнинг ёпилишига асосий сабаб бўлиб, коронавирус пандемияси бу жараённи тезлаштирди. Европада диндорларнинг черковлардан чиқиши анча олдин бошланган. Сабаби АҚШдаги билан бир хил. Ёш авлоднинг диндорлик даражаси пастроқ бўлиб, якшанба хизматларига қатнашишга одатланмаган. Шунинг учун Европа мамлакатларида бўш черковлар умумий кўринишга айланган.
Европада христиан мазҳабларининг ўсиши секинлашган бир пайтда мусулмонлар сонининг тез ўсиши кузатилмоқда, бугунги кунда уларнинг сони турли ҳисоб-китобларга кўра, 15 дан 30 миллионгачани ташкил қилади. Шу билан бирга аксарият мусулмонлар, ярми ибодатхоналарга бормайдиган насронийлардан фарқли равишда, масжидларга мунтазам бориб турадилар.
ВЦИОМ маълумотларига кўра, Россияда аҳолининг учдан икки қисми ўзини православ христиан деб ҳисоблайди, бу ўтган йилга нисбатан 9% камдир. Мусулмонларнинг улуши 14%, атеистлар ҳам шунчав. Бунда атиги 13% православлар пасха байрами олдидан тутиладиган етти хафталик рўзага амал қилади. ИИВ статистикасига кўра, Рождество ва Пасхаа байрамларига диний маросимлар қатновчи диндорлар сони тобора камайиб бормоқда.