Ахборотни вилоят кенгаши раисининг муовини Муҳаммад Сардор Бахтиёрий ҳам тасдиқлади: Жалрез тумани қўлган олинди, 40 дан ортиқ хавфсизлик ходимлари толибларга таслим бўлди. Камида етти нафар хавфсизлик ходимлари ҳалок бўлди, айримлар бедарак йўқолди. «Толибон» ҳарбий техника, қурол-яроғ ва ўқ-дориларни қўлга киритди.
Вилоят кенгаши депутати Махди Расихнинг сўзларига кўра, «марказий ҳукумат туманга ёрдам бериш бўйича ҳеч қандай ҳаракат амалга оширмади».
«Толибон» эса ғалабани нишонламоқда – улар Қобулдан 62 км жануби-шарқда жойлашган туман тўлиқ уларнинг назорати остига ўтганлигини эълон қилишди.
Афғонистон мудофаа вазирлиги Жалрез туманинг берилган авиазарба оқибатида камида 10 та «Толибон» вакили ўлдирилгани, афғон хавфсизлик кучларининг операцияси эса давом этаётганини маълум қилди.
Таъкидлаш жоизки, бу Афғонистоннинг икки ҳафта ичида «Толибон» назоратига ўтган иккинчи туманидир. Яқинда Лағман вилоятиаги Давлатшоҳ тумани босиб олинганди, лекин Афғонистон Мудофаа вазирлиги бу тактик чекиниш экани, «Толибон» эса оғир йўқотишларга учраганини маълум қилди.