loader
Foto

Россия ташқи ишлар вазирлиги Фаластин халқига ёрдам ҳақида гаприиб берди

Дипломатик ваколатхонанинг эслатишича, 2014 йилдан бери Москва ҳар йили Фаластиннинг озиқ-овқат эҳтиёжларини қондириш учун Жаҳон озиқ-овқат дастури жамғармасига икки-уч млн. АҚШ доллари ажратиб келади.

«Жами бу давр мобайнида (жумладан, 2020−2021 илларда 5 млн $) биз томонимиздан 18 млн $ ажратилди. Биз шунингдек, Яқин Шарқ агентлигига фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишларни ташкил қилишга ҳам кўмак беряпмиз. Олинган мажбуриятлар доирасида март ойида Агентлик бюджетига 2 млн $ миқдорида навбатдаги ҳар йиллик тўловни ўтказдик», - дейишда ТИВда.

Бунда ТИВ таъкидлашича, Россия фаластинликларга босиб олинган ҳудудларда ҳам, қўшни араб мамлакатларида ҳам ёрдам кўрсатаётган ташкилот ролини ҳисобга олган ҳолда маблағлар ажратиш амалиётини сақлаб қолиш ниятида.

Москва шунингдек, Россия олий таълим муассасаларида фаластинлик кадрлар тайёрлашни ҳам – белгиланган квотага мувофиқ амалга оширяпти. Россия Меҳнат вазирлиги Фаластиннинг Бирзейт шаҳрида кўп функционалли марказ лойиҳасии амалга оширмоқда, деб қўшимча қилди РВ ТИВ.

«Кескинлик жиддий авж олишига қарамай, Фаластин халқига ҳар томонлама гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш ниятидамиз. Бугунги кунда асосий вазифа зўравонликнинг қайта тикланишига йўл қўймасликдир. Фаластин-Исроил тартибга солиш жараёнини қайта бошлаш учун шароит яратиш учун юзлаб одамларнинг, жумладан, аёллар ва болаларнинг ўлими ва жароҳатланишига олиб келган янги хавфли қарама-қаршиликларнинг олдини олиши керак. Россия дипломатиясининг саъй-ҳаракатлари шунга қаратилган», - дейишди дипломатик ваколатхонада.