loader
Foto

Haber7 (Туркия): Исроилнинг босқинчилик сиёсатига қарши йирик «кўзир» Туркиянинг қўлида! У кўр қилади...

Маълум бўлишича, Исроилнинг босқинчилик сиёсатига жавобан Туркия энг йирик «кўзир»ларан бирини сақлаб турибди – бу Курежик базасидир.

Исроилнинг Фаластиндаги қирғинларига қарши қўилиши мумкин бўлган қадамлардан бири – Курежик базасидир. Туркия лойиҳани маъқуллаш босқичида ундан фақат Шимолий Атлантика иттифоқи томонидан фойдаланиш шартини қўйган бўлишига қарамасдан, бу ерда олинган маълумотлар Исроилга тақдим этиляпти. Ҳозирги пайтда Курежик – Исроилни баллистик ракеталар қўллаган ҳолдаги ҳужумлардан ҳимоя қиладиган энг муҳим база қизғин муҳокама қилиняпти.

Исроилнинг Фаластинга қарши зўравонликларига халқаро босим етарлича бўлмаган шаротиларда Курежик базаси яна Туркиянинг Исроилга қарши муҳим «кўзир»и сифатида кун тартибидан ўрин олди. Ушбу база ташкил қилиниш пайтида Туркия томонидан қўилган шартга қарамй, Исроил ҳимоясини таъминлаш учун фойдаланиляпти.

Курежик радиолокация станцияси 2010 йил Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтган НАТО саммитида ташкилотни баллистика ракеталардан ҳимоя қилиш доирасида қабул қилинган қарорга мувофиқ ўрнатилган.

Бошқа радарлардан кучли фарқ қилади

База қурилиши америкалик персонал томонидан 2012 йил февралда якунланган. Босқичма-босқич адаптив ёндашув доирасида радиолокация станциясини бошқариш Германиянинг Рамштайн шаҳридаги авиабазада НАТО ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги томонидан амалга оширилади. Курежик базасида ўрнатилган THAAD тизими AN / TPY2 деб аталадиган баллистик ракеталарни аниқлаш радарларидан иборат бўлиб, бошқа радарлардан жуда катта баландликларни, шунингдек, ракета тизимларини назорат қилиши билан ажралиб туради. НАТО ҳудудида ушбу ташкилотни Россия ва Эроннинг баллистика ракеталаридан ҳимоя қилиши кўзда тутилган THAAD тизимидаги радарлар АҚШ ва Туркияда, Курежикда жойлашган. Бунда Исроил, БАА ва Саудия Арабистони каби НАТОга кирмайдиган мамлакатлар ҳам тизимга киритилган. Бундан ташқари, Қатарда эрта огоҳлантириш РЛС ҳам бор.

Россия ва Эронни кузатади

Курежикдаги радар 120 даража бурчакда минг илометр ҳудудни кузатиб бориши мумкин. Ушбу функция туфайли у 1,3 минг км масофада баллистик ракеталардан самарали ҳимояни таъминлайди. Мобиллиги туфайли минтақани самарали назорат қилишга қодир. НАТО учун эҳтимолий таҳдидларни йўқ қилиши кўзда тутилган тизим ракеталари эса Польша ва Руминияда жойлаштирилган. АҚШ нинг атишича, ракеталар йўқ жойларда «Иджис» (Aegis) тизимли кемалар ҳимояни таъминлайди. Шу туфайли «Иджис» тизимли кемалар мобил вайрон қилувчи кучни ифодалайди.

Эрта огохлантириш тизимининг ажралмас қисми

Тизимнинг фаолияти ва қоплаш ҳудудини ҳисобга олиб, Курежик ва Қатар олдиндан қисқа вақт ичида минтақада учирилган баллистик ракетани, унинг учирилган жойидан қатъи назар, кузатиб боришга қодир. Шу сабабли Курежикдаги станция минтақада баллистик ракеталар таҳдидига қарши курашда муҳим аҳамият касб этади.

Туркиянинг шарти

Туркия лойиҳани маъқуллаш босқичида шарт қўйганди – станция фақат НАТО учун қўлланиши мумкин. Шу муносабат билан Курежикдаги станцияда олинган разведка маълумотлари НАТО ва АҚШ га юборилади. Бироқ бу маълумотлар баллистик ракеталардан ҳимоя қилиш бўйича АҚШ билан махсус битимга мувофиқ Форс кўрфази мамлакатлари ва Исроилга тақдим этилиши ўз-ўзидан тушунарли ҳисобланади.