loader
Foto

NASA қуёшда нима содир бўлаётганини билмайди, лекин энг ёмон нарсага тайёрланишни тавсия қилмоқда

Бу сафар зарба кучли бўлмади – бу воқеа рўй берганни кўпчилик сезмаган ҳам бўлса керак – лекин у Қуёш узоқ йиллик уйқудан уйғонгани ҳақида эслатма сифатида хизмат қилади.

Қуёш бўронлари томонидан хосил бўладиган геомагнит тўлқинлар ер юзасида ҳеч кимга кўринмас ва зарарсиз бўлса-да, улар электр тармоқларини ишдан чиқариши, радиоалоқани ўчириб қўйиши, авиакомпания экипажларини радиациянинг хавфли даражаларига тушириши ва жуда муҳим йўлдошларни ишдан чиқариши мумкин.

Ўтган йили қуёш янги 11 йиллик циклни бошлаган эди ва 2025 йилда ўз чўққисига яқинлашиши билан, одамлар учун хаос юзага келтирадиган кучли космик об-ҳаво шарпаси, бунан 17 йил олдин рўй берган охирги кучли бўрон вақтидан бери технологиялардан анча мустақил бўлиб олди.

«Космик об-ҳавони Голливуд ўйлаб топган уйдирма деб ҳисоблайдиган одамлар ва компаниялар сони ҳамон кўп эканлиги мен учун ғалати», – дейди Президент Жо Байденнинг махсус ёрдамчиси ва Миллий хавфсизлик Кенгашида чидамлилик ва жавоб бериш бўйича катта директор, Кейтлин Дуркович, ўтган ой қуёш об-ҳаво конференциясида нутқ сўзлаганида.

Хавф фаразий (гипотетик) эмас. 2015 йил қуёш бўронлари АҚШ шимоли-шарқида глобал жойлаштириш тизимларини ишдан чиқариши алоҳида ташвиш уйғотди, чунки ҳайдовчисиз автомобил ва учувчисиз самолетлар реал воқеликка айланиб бормоқда. Авиакомпаниялар экипажлари учун қуёш бўронлари пайтида катаракт ривожланаётган катта хавфи бор. Аёл экипажларда бола тушиш даражаси юқори экани қайд қилинади.

Hydro-Quebec сайтига кўра, 1989 йил мартида Квебек узра рўй берган қуёш бўрони бутун вилоят бўйлаб электр энергияси учиб қолишига олиб келди ва бу 9 соат давом этди. 2017 йил Америка геофизика иттифоқи журналида чоп этилган мақолада оғир космик об-ҳаво оқибатида электр узилишлари АҚШ аҳолисининг 66% гача таъсир қилиши, иқтисодий йўқотишлар эса кунига 41,5 миллиард долларни ташкил этиши мумкинлиги башорат қилинган эди.

Бундай фалокатнинг олдини олиш учун президент Барак Обама маъмурияти катта қуёш бўронлари хавфидан хабардорликни ошириш ва улар туғдираётган хавфларни баҳолаш стратегиясини ишлаб чиқди. Ўтган йили президент Трамп космосдаги об-ҳаво ҳодисаларини башорат қилиш ва ўлчашни яхшилаш учун технологияларни яратишни мақсад қилган ProSwift Қонунини имзолади.

Олимлар орасида сайёрамиз инфратузилмасининг заиф қисмларини қуёш бўронлари таъсиридан ҳимоя қилиш учун нима қилиш мумкинлиги ҳақида баҳс-мунозаралар оли бориляпти. Трансформаторларда магнит бўлмаган пўлатдан фойдаланиш ва тармоқда ортиқча кучланишдан ҳимоя қурилмаларини кўпроқ ўрнатиш каби қадамлар қаршиликни ошириш мумкин, лекин охир-оқибат, офатларга қарши энг яхши ҳимоя – уларни олдиндан айтиб бериш бўлади.

Бу кўп жиҳатдан коммунал корхоналарга узилишларга тайёр бўлишга ёрдам беради электр энергияси йўқотилган ҳолларда уларнинг тизимлари захира қилиш йўлларини таъминлашга имкон беради. Бир неча ҳафта ичида Мичиган университети томонидан ишлаб чиқилган янги модель прогнозлашни яхшилашга ёрдам беради.

Буюк Британияда National Grid захира трансформаторлари етказиб беришни оширмоқда ва космик об-ҳавонинг йирик инқирозини ҳал қилиш учун мунтазам ўқув машғулотлари ўтказмоқда, – дейди Вазирлик департаментининг бизнес, энергетика ва саноат стратегияси департаменти директори ўринбосари Марк Проуз.

Ўтган 15 йил давомида, АҚШ ва Буюк Британия авиакомпаниялар учун Қуёшдан келиши мумкин нарсалар электр тармоқлари, сунъий йўлдош эгалари, ва қуёш чақнаши таҳдид солиши мумкин булган ҳар кимга нималар билан таҳдид солиши ҳақида кундалик прогнозларини таъминлаш космик об-ҳаво башорат марказлари қурди. Ер устидаги кузатувчилар қуёшда портловчи бўронлар отилаётганини кўрсалар а, портлашнинг сайёрадан 1 миллион чақирим йўлдошлар гуруҳига етиб келгунига қадар таҳдиднинг ҳақиқий табиатини – айнан қанчалик кучли эканлигини аниқлай олмайдилар. Бу нуқтада унинг ерга тушишига 60-90 дақиқа қолган бўлади.

"Қуёш циклини тушуниш ва башорат қилиш қобилиятимиз ҳали жуда чекланган", - дейди АҚШ космик об-ҳаво башорати маркази директори Уилям Муртаг.

АҚШ га ҳисобот берадиган нотижорат ташкилоти саналган North America Electric Reliability Corp. Ишончлиликни баҳолаш бўйича менежери Марк Олсоннинг сўзларига кўра, худди коммунал корхоналар таъмирлаш ходимларини яқинроқда жойлаштириб бўронга тайёрлангани каби, Канада ҳукумати томонидан ҳам қуёш бўрони олдидан айнан шундай эҳтиёт чоралари кўрилиши мумкин. «Жуда катта майдонларда кучланиш беқарорлиги бўлиши эҳтимоли мавжуд», – дейди Олсон. «Вазият хабардорлик бу ерда асосий ҳисобланади, худди ер усти об-ҳаво воқеаларида бўлгани каби».

Қуёш бўронлари илдизлари Қуёш магнит майдонининг қутбланишини ўзгартирувчи 11 йиллик циклга бориб тақалади. Қуёшга таъсир қилувчи магнит кучлар бу жараён давомида тутилиб қолади ва қуёш плазмасини космосга юбориб, Ер юзида бўронларни келтириб чиқариши мумкин бўлади.

Қачонлардир қайд этилган энг кучли геомагнит бўрон 1859 йил, Шимолий Америка ва Европада офисларни боғлайдиган телеграф линиялари йўқ қилинган Кэррингтон воқеасига олиб келганди. Агар бу даражадаги бўрон бугун чиқиб кетадиган бўлса, у миллиардлаб одамларда электр энергиясини ўчириб қўйган бўларди.

"Мен биринчи космик об-ҳаво ҳақида хабардор қилинганимда, ҳайратдан қошларим кўтарилганди, - дейди Проуз (Вазирлик департаментининг бизнес, энергетика ва саноат стратегияси департаменти директори ўринбосари), - лекин бугун мен космик об-ҳаво мейнстрим эканлигини тушунаман. Энди, биз хавфларни баҳолаётган пайтда, бу кулгили эмас".



Одатда, расмйилар қуёш ҳақида бирон нарса ёзганида, у ерда фойдали ахборот нолга тенг бўлади ва асосан умумий нарсалар ҳақида гап олиб қочишади. Бироқ, ушбу ҳолатда расмийларда нимадир бор кўринади. У сатрлар орасига яширинган, лекин ўқувчиларга қулай бўлиши учун ажратиб кўрсатилган. Матннинг моҳияти шунга бориб тақаладики:

а) расмийлар нима бўлаётганини ўзлари тушунмайдилар, елкаларини қисиб, биз ҳеч нарсани билмаслигимизни биламиз, дейишади.

б) албатта, расмийлар ниманидир билади, чунки АҚШ, Канада ва Буюк Британия зудлик билан трансформаторлар сотиб олмоқда, таъмирлаш гуруҳлари ташкил қилмокда, бир неча ҳафта ичида кучга кирадиган баъзи бошқа чора-тадбирлар қабул қилмоқда. Бундан НАСАда ер атмосферасини супириб ташламаса ҳам, ерликларни электрсиз қолдирадиган қандайдир кучли бўронлар кутилмоқда, деб ўйлашингиз мумкин.

Буларнинг ҳаммаси қандайдир ғалати тарзда Учинчи жаҳон уруши қандайдир паст технологияли бўлади деган башоратларга тўғри келади. Яъни, баъзи реактивлар, албатта, учади, лекин уларнинг ичи 1950 йил даражасида тўлдирилган бўлади – нима бўлганда ҳам, бошқа ҳамма нарса, худди қариялар нейтрон бомбаларини ишлатиш билан боғлагани каби, ишдан чикади. Бунинг сабаби қуёшда бўлиши мумкин.

Албатта, ҳар бир киши учун ҳаяжонли бўлган яна бир жиҳат, Қуёшнинг ўзида нималар содир бўляпти? Нима учун бу жуда асабий? Бу саволга жавоб ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида нибирологларни масхара қилиб, устдиан кулиб келган расмий нашрлардаги мақолаларга ишора қилади. Эндиликда ёруғлик мухлислари Нибиру чиқариб ташланмайди ва қора туйнук бўлиб кўринади, деб ёзишяпти...