Охирги магнит бўрони 7 кун давом этди: 2022 йил 1 февралдан 7 февралгача. Аммо, 2022 йил 8 февралда об-ҳавога боғлиқ одамлар ниҳоят 1-2 балл даражасида минимал тебранишлар билан Ернинг геомагнит майдонининг мутлақо сокин ҳолати кўринишида узоқ кутилган танаффусга эга бўлишди.
Бугунги кунда геомагнит вазиятнинг ёмонлашуви эҳтимоли бор-йўғи 1% ни ташкил этади, бироқ, 2022 йил 9 февралда магнитосфера тебранишларининг интенсивлиги ошади, тебранишлар 3 балл даражасида бўлади ва вазиятнинг ёмонлашиши эҳтимоли 20%, кучли магнит бўрони эҳтимоли 5% бўлади.
10, 11, 13 ва 14 феврал кунлари анча кучли ва шиддатли геомагнит зарбалар кутилмоқда. Шу кунларда геозарбалар интенсивлиги 5 баллга баҳоланмоқда. 12 феврал куни тушдан кейин геомагнит майдон ҳолати 3 балл тебраниш даражасида баҳоланади.
Дастлабки прогнозларга кўра, бу 4 кунлик жуда кучли геомагнит таъсирлар феврал ойида охиргиси бўлади. Аммо яна 2 кун геомагнит тебранишлар билан 4 балл қувватга эга бўлиши мумкин. Бу 18 ва 25 феврал кунлари бщлиш э=тимоли бор.
Жорий йилнинг январ ва феврал ойларида жуда кўп кучли геомагнит бўронлар олиб келди, бу об-ҳавога боғлиқ бўлган одамлар учун соғлиғининг ёмонлашиши кўринишида ўта салбий оқибатларга олиб келди. Булар бош оғриғи, қон босимининг кучли пасайиши, бўғимлардаги оғриқлар, умумий заифлик ва чарчоқ ҳолатидир. Бундай узоқ давом этадиган ҳолатлар аллақачон заифлашиб қолган асаб тизимини янада зўриқтиради.
Вазиятингизни оғирлаштирмаслик учун камроқ асабийлашишга, кўпроқ юришга ва ўртача фаолликни сақлашга ҳаракат қилинг. Тўғри овқатланиш ва кундалик режимга риоя қилиш ҳам асаб тизимининг Ер магнит майдонидаги ўзгаришларга нисбатан адекват реакциясига ёрдам беради. Доимий равишда ўсимлик асосидаги препаратлар ёки ўтли чойларини олиш фойдалидир. Қаҳва ва бошқа тоник ва энергетик ичимликлардан бутунлай воз кечинг. Кўпроқ тоза сув ичинг, етарлича ухланг.