Бу ҳақда Америка космик маълумотлар маркази сайтида маълум қилинди, деб ёзади “Lenta.ru”.
Олимларнинг таъкидлашича, қуёш чақнаши М1 синфига тегишли, яъни у Ернинг қутб минтақаларида радиоалоқада қисқа муддатли носозликлар, шунингдек, сунъий йўлдошлар фаолиятининг бузилишига олиб келиши мумкин. Чақнаш Ерга секундига 662 километр тезликда ҳаракатланаётган ассиметрик тож массаси билан боғлиқ. 2 февраль куни паст кенгликларда қутб ёғдуси билан бирга бўладиган мўътадил геомагнит бўронни (G2 даражаси) келтириб чиқариши кутилмоқда. 3 февраль куни геомагнит бўроннинг кучи заиф даражага (G1) тушади.
Маълумки, қуёш фаоллигидан келиб чиқадиган ва электрон қурилмаларга зарар етказиши мумкин бўлган хавфли геомагнит бўронлар ҳар 25 йилда содир бўлади. Кучи камроқ, аммо хавфли бўронлар ҳар уч йилда бир марта содир бўлади. Жами бешта хавф даражаси мавжуд, бунда G5 энг экстремал ва электр таъминоти тизимларини бузишга қодир ҳисобланади.