loader
Foto

Ҳиндистонда «Маъбуда Корона Деви»га ибодатхона очилди

48 кун мобайнида махсус дуолар ўқилиб, ибодат қилинади. Шунингдек, Маха Ягам ўтказилади, унинг давомида ибодатхонага фақат бош коҳинлар ибодат қилиш учун киришига рухсат этилади. Махсус маросим сешанба куни бўлиб ўтди, пуджа эса, чоршанбадан бошланди.

Адхинам учун масъул бўлган Шивалингешварар Ҳиндистонда доимо одамларни бало-қазолар ва касалликлардан ҳимоя қилиш учун маъбудлар яратиш амалиёти бўлиб келганини маълум қилди. Тамил Надуда бир нечта шундай маъбудлар бор, масалан, Коимбаторда Чума Мариамман ибодатхонаси. Одамлар у ўтмишда ўлат ва вабо тарқаганда одамларни ҳимоя қилганига ишонади.

Аслида, янги маъбудага исмни ҳиндлар ҳали ўйлаб топишмади ва етакчи илоҳиёт мутахассислари (Интер-Гурукула университети кошидаги Ҳиндистон академия маркази директори доктор Нагарадж Патури ва доктор Шри Хари Киран Вадламани) қандай номлаш тўғрироқ бўлиши ҳақида мураккаб теологик баҳслар олиб бормоқда: Ковидамма,  Коронаталли ёки шундайлигича қолаверсинми? Шу аснода докторлар марсоим пайти одамларга чапаланадиган сеҳрли балчиқ таркиби, ибодатлар ва маросимларни ҳам муҳокама қиляпти

Шундай қилиб, Ҳиндистон «тож»га қарши курашда ўз ҳиссасини қўшди, ва энди, эҳтимол, «Корона Деви» ибодатхоналари худди қўзиқорин каби бутун дунёда кўпая бошлайди ва ҳаттоки бошқа бутлар билан ҳам рақобат қилади.