loader
Foto

Қатар амири Санкт-Петербург форумига келмади, чунки Путин у билан шахсан учрашишдан қўрққан

Нашрнинг суҳбатдошлари фикрига кўра, Қатар амири Санкт-Петербургга фақат бир шарт билан келишга рози бўлди - агар Россия президенти у билан шахсий учрашув ўтказса. Бироқ, манбаларда қайд этилишича, Путин «сўнгги пайтда рад этган», шунинг учун Хамад ал-Таний «уйда қолган, Қатар делегациясининг ярми ҳам у билан қолди»

Қатар делегациясига яқин бўлган The Bell яна бир манбаси изоҳ беришича, Қатар делегатлари катта қисмининг Петербургга бормаслигига коронавирус билан боғлиқ вазят таъсир этган. «Сизда вазият анча ёмонлашди, делегация таркиби ҳақида қарор эса охирги паллада қабул қилинади», - дейди у. Нашрнинг яна бир суҳбатдоши Петербургага борадиган делегацияни 500 кишидан 200 кишигача қисқартиришни «сиёсий» қарор деб атади.

Форум ташкилотчилари 2020 йилдаёқ Қатарнинг ушбу тадбирда меҳмон-мамлакат бўлишини маълум қилганди. «Қатар амирининг иштироки бу режаларга қўшимча мадад беради. У вазирлар ва йирик ишбилармонлардан иборат бўлган катта делегация бошчилигида ташриф буюради», - деганди апрелда мамлакатнинг Россиядаги элчиси Фахад Муҳаммад ал-Аттий («Коммерсант» иқтибоси). Агентлик маълумотларига кўра, Россия ҳукумати Қатар амирининг шахсий ташрифини «деярли охиригача кутишган».

Форум бошланишидан ҳам олдин Bloomberg манбалари Путин саҳнада ягона президент бўлиши, қолган дунё етакчилари эса унга видеоалоқа бўйича қўшилишини айтганди. 4 июнь куни Россия президенти иқтисодий форумда сўзга чиқиб, Россия панедмияга қарши курашда етакчи ўринни эгаллаб тургани ва иқтисодий инқирозни муваффақият билан енга олгани ҳақида лағмон осди. Қатар амири видеоалоқа билан чиқиш қилиб, бунда хусусан, Қатар инвесторлари Россия иқтисодиётига қизиқиши ва унга ишончи комил эканлигини айтди.