loader
Foto

Мусулмон мамлакатлар Пекиннинг талабига биноан уйғурларни Хитойга жўнатмоқда

Аҳмад хотинини дўстларининг уйига олиб борди ва полиция бўлимига бориб, тезда қайтишга ваъда берди, лекин қайтиб келмади. Аманниса туни билан йиғлаб чиқди, дуолар қилди ва эрини кутди, лекин соатлар кетидан соатлар ўтсада, у қўнғироқларга жавоб бермасди. Эрталаб эса 29 яшар ҳомиладор аёл 5 ёшли ўғли билан полиция бўлимига бориб, вазиятни офицерларга тушунтирди. У ерда бола отасини кўриб қолди – отаси панжара ортида ўтирганди.

Аманниса 13 кун полиция бўлимига қатнаб, эрини қўйиб юборишларини сўради. Ташрифлардан бирида Аҳмад Амирликларда уйғурлар учун хавфсиз эмаслигини ва Хитой хавфсизлик кучлари ҳатто мусулмон мамлакатда ҳам уларни тинч қўймаслигини айтди.

«Ўғлимизни олгинда, Туркия боринглар. Агар қиз туғилса, исмини Амина қўй, ўғил туғилса – Абдуллоҳ» - деди у хотинига. Бир неча ҳафтадан сўнг у Хитойга экстрадиция қилинди, бир ойдан кейин эса Туркияда Амина дунёга келди. Қизча ҳали отасини кўргани йўқ.

CNN қўлига ўндан ортиқ шундай воқеалар ҳақида хабарлар келиб тушди – уйғур мусулмонлар Мисрдан, БААдан, Саудия Арабистонидан – ҳеч қандай қонуний асосларсиз экстрадиция ва депортация қилинди, дея хабар беради IslamNews. Мисрда Хитойга қайтарилган кўпчилик ал-Азхар ислом университети талабалари эди.