loader
Foto

Истеҳзо – дискурслар заҳри ва малҳами

Юмор бугунги кунда инсон мавжудлиги ва жамият ҳаётининг барча даражаларида ажралмас қисм ҳисобланади. Эҳтимол, ҳозирги кунда органик равишда ахборот кун тартибига мос келадиган ва менимча, ўртача одам учун психологик ёрдамнинг асосий усулларидан бирига, зерикарли ва «совуқ» кундалик ҳаётдан чалғиш, эндорфин дозасини олиш усулига айланган ҳақиқий юмор эпидемияси ҳақида гапириш вақти келди. Аммо уни дискурслар соҳасида амалда қўллаш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш биз учун қизиқарли бўлади.

Ирония – шубҳасиз жуда қадимий мунозарали усулдир. Дастлаб у ҳозирги пайтда тез-тез кўзатиладиганидай, қўпол, ярамас аломатларга эга бўлмаган. Файласуфларнинг истеҳзоси мавжуд бўлган, уни Суқрот ўз мухолифлари билан мулоқот қилиш усулида кўрсатган. Бу баҳс-мунозараларни ортиқ даражада манманлик ва кибр-ҳаводан тозалашга, одамлар онгидаги одатий дунё тасаввурини бузадиган усулдир. Ислом тарихи ҳам истеҳзо мавзусини яхши билади ва шуни айтиш керакки, бизда у Ғарбдан ҳам кўра бойроқ намоён бўлади. Ўрта асрларда яшаб ўтган, диндор бўлиб, тариқатларга аъзо, лекин шу билан бирга танқид қиличини диндорлар ва ҳукмдорлар томон қаратган эркин фикрловчи шоирлари гуруҳининг ўзи ҳақида анча гапириш мумкин.

Ғарбда тахминан 18-асрдан бошлаб, черков диктатураси қулагандан сўнг истеҳзо яна идеализм қуролига, умумэътироф этилган қарашларга путур етказиш воситасига айланди. У вақт ўтиши билан вужудга келган долзарб ижтимоий ва маданий-ахлоқий ҳолат деб тушунилган воқеликни танқидий идрок этади. Яъни, ғоялар даражасида маълум бир инқилобий қарашлар мавжуд бўлиб, улар ўша даврда интелектуал соҳада ҳукм сураётган қарашларнинг олдиндан қайта тузилишидан сўнг, жумладан, истеҳзо усулидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши керак эди. Аммо келинг, тарихий фактлардан узоқлашиб, тўғридан-тўғри истеҳзо феноменига мурожаат қиламиз.

Демак, истеҳзонинг туб моҳияти ҳақида сўз юритар эканмиз, у доимо деконструкция (қайта тузилиш) ва барча асосларга путур етказувчи восита бўлиб келган, деган хулоса чиқариш мумкин. Лекин яширинча, гўёки ишора билан ва унинг тутуриқсизлиги ва ҳақиқий эмаслигини кўзда тутган ҳолда. Бу борада эса истеҳзонинг универсаллиги ва унинг янглиш фикрлар ва сохта мулоҳазаларга қарши восита сифатида қадрланиши ҳақида гапиришимиз мумкин. Қизиғи шундаки, нигилизм каби, истеҳзо ҳам инсоният жамияти ичида ўзининг ривожланиш мантиғига эга. Агар истеҳзо мавзусини бироз батафсилроқ очиб беришга ҳаракат қилсак, уни шартли равишда 3 турга бўлишимиз мумкин.

Биринчидан, бу бирон-бир объект ёки ҳодисага нисбатан эмоционал рефлексияга эга бўлган юмордир.

Иккинчидан, ақл-идрок воситалари орқали зиддиятларни аниқлашга уриниш сифатида таърифлаш мумкин бўлган гапга усталикдир.

Учинчидан, ва энг муҳими, нигилизм, беадаблик, умумий қабул қилинган қоидаларга ҳурматсизлик ва менинг фикримча, фожиали умидсизлик ичида чуқур яширинган қора юмор.

Қора юмор ўзининг энг юксак ривожланишида бизнинг постмодерн давримизда инқилобий-анти-ижтимоий маънога эга бўлган майнабозчилик ва тутуриқсизлик шаклига эга. Бу бизнинг давримизда жуда долзарбдир, чунки соғлом фикрлаш, меъёрлар, ижтимоий андозалар ва ҳ.к. ҳақида тасаввур каби тушунчалар бузилиши айнан ошириб юборилган майнабозчилик ва тутуриқсизлик орқали рўй беради. Бундай ёндашув билан истеҳзо парадокс, қўпол ҳазил, пародия шаклини олади. Ва шу нуқтаи назардан, истеҳзо эквилибристика, постмодерник тил ўйинининг бир қисмига айланади. Постмодернизм сўз бойлигида дарҳақиқат «истеҳзо» махсус атамаси мавжуд. Бир қарашда зарарсиз сўз, юқорида айтганимиздек, ҳар қандай баёнот, қонун, ақида, назарияга нисбатан жуда аччиқ табиатга ва худди шундай таъсирга эга бўлади.

Албатта, қайсидир маънода биз бундай ёндашувни тушунишимиз мумкин. Худосиз, динсиз жамиятда юмор - кескинликдан чиқиб олишнинг кўп сонли йўлларидан бири, маъно ва ўлим ҳақида гапиришга ҳаётий эҳтиёж ҳисобланади. Ҳар доим гапни ҳазилга олиш, бирон-бир бахтли якун билан кулгили «скетч» соҳасига ўтказиш мумкин. Биз ҳаммамиз динсиз одамлар учун қандайдир Элвис Пресли ёки ҳамширалари каби қизиқарли одамлар билан жаҳаннамда уларга қизиқарли бўлиши ҳақида бу одатий ҳазилларни биламиз. Жуда содда қараш. Ва бу биринчи жиҳат.

Иккинчи жиҳат, у куфрологияни ўрганиш нуқтаи назаридан қизиқарлироқ – истеҳзо шуни назарда тутадики, киноя ёки истеҳзо қилувчи киши ўзини истеҳзо предметидан устун деб ҳисоблайди. Истеҳзо қилувчи кишининг истеҳзо объектига айланадиган бирон нарсадан устунлик қилиш усули сифатида нотўғри қабул қилинади. Яъни бу феноменларни объектив фикрлашнинг метадаражасига чиқиш, албатта, фақат устунлик иллюзияси ҳисобланади, холос. Эҳтимол, айнан шу сабабли исломда дин ва муқаддас матнлар устидан ҳар қандай ҳазил автоматик равишда бу калтафаҳм ҳазилкашни диндан чиқаради. Худо, пайғамбарлар ёки Муқаддас матнлар ҳақида ҳазиллашиб, бундай одам ўзини муқаддас ўриндан ажратиб, ҳукм қилувчининг ўрнига қўяди, бу албатта мухолифликни англатади.

Ахир, аслида, бизнинг давримизда, истеҳзо қилувчининг мақсади ва вазифаси ҳамма нарсани унинг тсаввурида долзарб воқелик сифатида гавдаланган фойдасизлик ва беҳудаликка олиб бориб тақашдан иборат. Яъни беъманилик чинакам маънодаги ягона нарса мақомида мутлақо хотиржам қабул қилинади. Постмодернда истеҳзо кўпинча истеҳзо учун мавжуд бўлади, яъни ўз қобиғига ўралиб қолиб, ўзини мақсадсиз қилиб қўяди. Дарвоқе, жуда симпотматик ҳодиса. Асосан реал воқеликка эстетик муносабат билан тавсифланадиган ҳозирги кунда бу турдаги истеҳзо, шубҳасиз, соф ҳиссиётга оид ва моддий нарсалардан кўра олий тартибдаги нарсаларни бироз сустроқ идрок қилиши оқибатида ўринга эга бўлади. Яъни ўзига хос идеализм инқирози мавжуд бўлади. Дарҳақиқат, постмодернистик истеҳзо барча олий нарсаларга нисбатан яширин шубҳага эга бўлади. Ўзининг ва атрофдагиларнинг устдан кулиш ўринга эга бўлади, чунки постмодернистик парадигмада субъектнинг ўзи йўқ, ўзини аниқ идентификация қилишга имкон бермайдиган, абадий тиржайиб юрадиган мақсадсиз бир адашган «ўзга»гина мавжуд. Бундан ташқари, истеҳзонинг кўплиги эркаклик инфляцияси билан боғлиқ ва бундай вазиятда қадриятлар ва идеаллар ҳақида гапириш жуда қийин. Эго маълум бир идеалга мос кела олмаслигини тушунганида, биз айтиб ўтган ўша қўпол истеҳзо ўринга эга бўлади. Шунинг учун, истеҳзонинг биронта жиддий мақсади ҳақида гапиришга тўғри кемайди, у постмодернизмда фақат ўйин элементи. Шунинг учун қора юмор – кучсизликдандир. Истеҳзо қадимги мутафаккирлар орасида усул сифатида мавжуд бўлганини айтиб ўтган бўлсак-да, бироқ истеҳзоли дунёқарашга эга бўлиш мутлақо мумкин эмас ва кераксиздир. Кулги, кинояли истеҳзо, «мем»лар - бу белгиларни текислаш учун биринчи қадамдир. Бу ҳодисани жиддийлик соҳасидан енгилтаклик соҳасига кўчиришдир. Ҳа, бизнинг давримизда истеҳзо, асосан, барча жўшқинликлар, маънолар, лойиҳаларни «сеҳру жодудан халос килиш»га хизмат қилади. Бироқ, баъзи одамларнинг «юзида жуда теран ва жиддий ифода» бўлиб кўринган нарса устидан истаганча кулиш мумкин, лекин деразадан ташқарида тарих содир бўляпти, у бировнинг қарорлари билан, бировнинг қўллари билан, бошқа бировнинг томонидан қилинган ва амалга оширилмоқда. Бу ўзига нисбатан қатиққўл ва бекорчи сафсатага рухсат этмайдиган жиддий одамлар томонидан амалга оширилади.

Лекин истеҳзо ўз-ўзидан ёмон деб айтиш жоизмикан? Ёки ундан биз учун ҳеч қандай фойда йўқ деб? Йўқ, албатта. Кўриниб турибдики, кенг маънода истеҳзо бу – улардан фойдаланиш унинг ўз позициясини билвосита ифода этиш воситаси ва оқибати бўлиб, маълум бир ички кўрсатмалардан келиб чиқиб талаб қилинадиган усуллардан биридир. Албатта, агар биз замонавий оддий одамлар ҳақида гапирадиган бўлсак, унда психологик нуқтаи назардан, истеҳзо уларга психологик зўриқишдан чиқишга, уларнинг олдига экзистенциал саволларни қўйиш ва уларни ҳал қилишга имкон беради.

Гап шундаки, истеҳзонинг олийжаноб бир вазифаси бўлиб, у фақатгина биз олдимизга ундан замонавий глобал жамият ва социум белгилаб берган сохта идеаллар ва матрицалардан озодлик сифатида такдим этилган мутлақ ва чин озодлик йўлидан фойдаланишни мақсад қилиб оладиган бўлсак, очиб берилиши мумкин. Истеҳзони постмодернистик ва оддий одамлар тушуниши ўртасида фарқ мана шунда. Агар тўғри истеҳзонинг ортида баъзида таърифлаб ва тажриба билан ҳам билиб бўлмайдиган юқори идеал турган, масҳара қилиш ва таҳқирлаш ортида эса ҳеч қандай қадриятлар ҳақида гапирмайдиган ва масаланинг жиддий қўйилишидан ўзини четга олишни кўзлайдиган сурбетлик туради. Шуни тушунишимиз керакки, бизга кўпинча зукколик ва долзарблик сифатида тақдим этиладиган истеҳзо – Суқротнинг ўз жаллодлари устидан ажойиб истеҳзоси эмас. Йўқ. Бу ҳамма нарсага ишончини йўқотган замонавий одамнинг ифлос, ожиз сафатасидир. Яъни, биз учун истеҳзо дунёни шартлиликлардан озод қилиш воситаси бўлиб, улар учун мавзудан четлашиш, бўйин товлаш, уни ихчам қилиб қўйишдир.

Исломда юмор, албатта, ҳақорат, ёлғон ёки муқаддас рамзларга ҳужумлар бўлмаса, ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди. Лекин менга баъзан саҳобалар ва таниқли мусулмонлар биринчи уч авлоди риторикасида ўтиб кетадиган истеҳзонинг жуда чуқур ва нозик бир тури қизиқарли кўринади. Умуман, шуни айтиш керакки, мўминнинг истеҳзога ўз ёндашуви бор - унинг истеҳзоси ўзагида экзистенциал мазмун бор, унинг истеҳзоси бу дунёга нисбатан совуқ шубҳага тўла. Бир вақтнинг ўзида ҳар қандай неъматнинг номукаммаллиги ва тугаб битишини ғалати тарзда уйғунлаштирадиган ва шу билан бир пайтда, кўп нарса ваъда қиладиган ва бизнинг дунёмиз аслида абадий ҳузур-ҳаловатдан пуч умидларни акс эттиради. Лекин ушбу ҳолатда гап нигилизм ҳақида эмас, яъни диндор фақат вайрон қилиш мақсадларини кўзламайди, йўқ, бу айнан табиий инсон координаталар тизимида деярли кўринмайдиган маълум бир императивга эга бўлган ҳақиқий шубҳа-гумондир.

Уларнинг истеҳзоси, аслида, борлиқ фақат алдов, яъни ўзини аслида бўлмаган нарса қилиб кўрсатадиган ва одамлар қалбида Охирзамон ҳақиқатини «қоплаш»га интиладиган ёлғон эканлиги ҳақида постулатга риоя қиладиган фундаментал диний ақиданинг натижаси ҳисобланади. Уларнинг истеҳзоси англовчи ва фикрловчиларни алдаш учун беҳуда ҳаракатларга қаратилган. Дунё (яқин дунё) ҳақида Парвардигор бунга йўл қўйиши мумкин бўлган, аммо ҳаттоки ўз номувофиқлигини яшира олмайдиган зерикарли тушунмовчилик каби тасаввур мавжуд. Биз эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг бу дунё ҳақидаги ўта аниқ ва фасоҳатли кўп сўзларини биламиз. Баъзида улар дунёга нисбатан айнан шу каби ўзига хос истеҳзони ўз ичига олади, аммо бу умидсизликни ёки ғамхона ҳақида шикоятни эслатмайди, балки қадр-қиммат туйғуси ва тамагирликка ҳаддан ташқари нафратни бирлаштиради. Шубҳасизки, бу ният барча саҳобаларга ва уларга эргашган авлодларга хос эди...



Бироқ, шуниси қизиқарлики, ҳозирги воқеликнинг бу танқидий нуқтаи назари, натижасизлик барча метафизикаларда ички изчил, уйғун ва ўзининг гомогенлиги ва абадийлигида мукаммал деб талқин қилинадиган шахссиз Абсолют тимсолида юқорироқ инстанцияда шахснинг тан олиниши ва қоришиб кетиши билангина енгилади деган хулоса чиқаришга мажбур қилмайди. Барча қарама-қаршиликлар тенглаштирилган илоҳий бўшлиқда (Брахма, Дао, Единое) қоришиб кетиш тушунчалари Ислом томонидан маъқулланмайди. Теологик усулнинг бир қисми бўлган объектив ҳақиқатга танқидий ёндашув, аксинча, Ҳайдар Жамол ишонганидек, тақводорлар воқелиги улардан ажралган воқелик эмас, уларнинг онги ҳосиласини ифодалайдиган воқеликнинг бошқа шаклига (Жаннат) ишора қилиб, ботилликни энгиб ўтишга жасоратли умид деб аташ мумкин бўлган нарсаларни постулат қилади.

Шунинг учун, бизнинг ҳолатимизда, истеҳзо маънодан мавҳумликка хизмат қилиши ёки ҳатто "маъно" тоифасини ҳозирги кунда қабул қилинганидек нисбий ва тортишувли даражага туширишига хизмат қилмаслиги, аксинча борлиқнинг ўзини ўзи қондириши ва ички қийматини масхара қилиши, шу тариқа мавжудлигининг ўзи бу дунёнинг қадриятларини асоссиз қилиб кўрсатадиган ва бартараф қиладиган тушунарсиз махфий Инстанцияга мурожаат килиш керак. Якуний истеҳзоли шубҳа воқелик фожиасини чархлайди, уни юзага келтиради ва шу тариқа бизни кенг кўламли саволлар олдига қўйиб, ҳаётга кескин лаҳзалар олиб келади. Бу бизни жавоб беришга мажбур қиладиган қийинчилик, лекин одам ёлғиз ҳолда унга жавоб бера олмайди. У ушбу вазиятни фақатгина унга нисбатан бутун борлиқ ўзининг бор чексизлигида якуний мақсади фақат Аллоҳга маълум бўлган маълум бир лойиҳани амалга ошириш учун майдонча бўлган ўша ҳақиқий Субъектнинг (Парвардигорнинг) вакили (ёки ноиби) вазифасини ўз зиммасига олган тақдирдагина ҳал қила олади. Бу эса маъно мавжудлигини назарда тутади, бу диний ёндашув. Конструктив ва тегишли истеҳзо шундайки, тўғри шубҳа каби, у сохта маъноларни олиб ташлайди ва ўрнига янада мукаммал, чинакам маъноларни таклиф этади.

Постмодернистик деструкция эвазига умуман ҳеч нарса таклиф қилмайди. Бу ҳолатда, юқорида айтиб ўтганимиздек, маст қилишга қодир бўлган ва «чалғиш» имконини берадиган бемаънилик чексиз тубсизлигига тушишдан маълум бир завқ бор. Бу одамлар қандайдир қора тубсизликка маъносиз оқадиган, ўз қиёфасига эга бўлмаган борлиқ оқими, энтропиянинг юзларидан фақат биттаси. Ўзларининг қора юмори билан таниқли бўлган сариқ пресса вакили «Шарли Эбдо» буни тасдиқлайди. Унинг шафқатсизлиги ҳатто энг умидсиз кишиларнинг ҳам онгига етказиш ва ўзига келтиришга қодир бўлган ўлим ҳақиқати ҳеч қаерга йўқ бўлиб кетмаслиги эса бошқа нарса.

«Одамлар орасида илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни эрмак қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Уларга – ана ўшаларга хорловчи азоб бор» (Луқмон, 6)

АЛИ ГАРИБОВ