loader
Foto

Хитойда ўзининг кичкина Чернобил АЭС пайдо бўлди

Framatome – Франциянинг EDF энергетика гигантининг шўъба компанияси – станцияда «унумдорлик муаммоси ҳал қилинишини қўллаб-қувватлаши»ни билдирди. «Мавжуд маълумотларга кўра, АЭС хавфсизлик параметрлар доирасида ишлаяпти», – дейишди компанияда.

Кейинроқ EDF хабар қилдики, «Тайшанда 2-сон реакторнинг биринчи корпусида айрим асл газлар концентрацияси ортиши» рўй берган, бу реакторни совутиш тизимида муаммолар мавжудлигидан далолат беради.

Асл газлар – аргон, гелий ва неон каби кимёвий фаоллиги паст элементлардир. Уларнинг тизимда мавжудлиги «реакторни эксплуатация қилиш жараёнларида кўзда тутилган ва ўрганилган маълум ҳолат ҳисобланади», – дейилади EDF баёнотида.

Фирма «раҳбарият барча зарур маълумотларни ва зарур ечимларни тақдим этиши» учун электр станциясининг директорлар Кенгаши навбатдан ташқари йиғилиши чақирилиши талаб қилинганини қўшимча қилди.

Framatome нинг АҚШ энергетика вазирлигига ёзган мактубга таяниб, CNN огоҳлантиришда Хитой хавфсизлик органлари объектнинг ёпилишига йўл қўймаслик учун ундан ташқарида йўл қўйиш мумкин бўлган нурланиш чегараларини оширгани ҳақида айблов борлигини маълум қилди. Бироқ АҚШ расмий вакили телекомпанияга айтишича, «Байден маъмурияти бу объект ҳали «инқирозли даража»да эмас, деб ҳисоблайди».

Электростанция оператори, China General Nuclear Power Group давлат компанияси, якшанба куни окшомда маълум қилдики, «Тайшан АЭС ва унинг атрофидаги экология кўрсаткичлари меъёр даражасида».

Унда электростанцияда рўй берган воқеа ҳақида айтилмаган бўлиб, China General Nuclear Power Group сўзларига кўра, у «электростанция техник ихтисослари ва ядровий хавфсизлик қоидалари талабларига жавоб беради».

AFP Хитой ташқи ишлар вазирлигидан ҳам, Хитой атом энергетикаси гуруҳидан ҳам юборилган сўровга зудлик билан изоҳ олмади.

Тайшандаги 2018 йил ишга туширилган завод, қатор йиллар давомида Буюк Британия, Франция ва Финляндия каби мамлакатларда шунга ўхшаш Европа лойиҳаларида тўхталиб турган, босим остидаги сув билан ишлайдиган янги авлод EPR реактори ўрнатилган дунёдаги биринчи объект бўлди.

Айни пайтда Хитойнинг энг гавжум вилояти – Гуандун вилоятининг жанубий қисми қирғоқ яқинида жойлашган Тайшан шаҳридаги атом электр станциясида иккита EPR қурилмаси ўрнатилган.

EPR реакторлари оддий реакторлар билан таққослаганда камроқ чиқитлар билан самарадорлик ва хавфсизлик бўйича катта ютуқлар ваъда қиладиган реакторлар сифатида реклама қилинади.

Франция бош вазири Жан-Марк Эро Тайшан АЭСга 2013 йил ташриф буюриб, ўз мамлакатининг ядровий тажрибасини улкан Хитой бозорида намойиш этган эди.

Миллий энергетика бошқаруви маълумотларига кўра, атом электр станциялари 2019 йилда Хитойнинг йиллик электрга талабини беш фоиздан кам қондирган, лекин Пекин 2060 йилга келиб, углероддан холи бўлишга ҳаракат қилиши сабабли бу улушнинг ўсиши кутилмоқда.

Хитой 47 миллион киловатт умумий ишлаб чиқариш қувватига эга 48 та атом электр станциясига эга - АҚШ ва Франциядан кейин дунёда учинчи ўринда - бўлиб, атом электр секторини ривожлантиришга миллиардлаб доллар сармоя киритган.

Декабрда эса давлат ОАВ Хитойнинг иссиқ плазма синтез қилиш учун кучли магнит майдонидан фойдаланадиган ва цельсий бўйича 150 миллион даражадан ортиқ ҳароратга етиши мумкин бўлган «сунъий қуёш» - HL-2M Tokamak термоядровий ректорини ишга туширган ҳақида хабар берган эди.

Бу Хитойда энг йирик ва энг мукаммал экспериментал ядровий синтез тадқиқот қурилмаси бўлиб, олимлар у потенциал тоза энергия кучли манбаига йўл очиши мумкин деб умид қилади.

***

Хитойнинг охирги йиллардаги мисли кўрилмаган технологик ва иқтисодий ривожланиши глобалистларнинг қандайдир бир режасининг қисми ҳисобланади. Масалан, ҳозирги кунда бутун дунёга машҳур бўлган Ухандаги лабораторияни французлар қурган, маълум бўлишича, реактор ҳам французлар томонидан қурилган экан. Tokamak ва космос – СССР технологиялари, йўлларни немислар куради, электроникани эса, америкаликлар ишга туширган. Ҳатто Исроил ҳам, Хитойга бугунги кунда ягона арзигулик қирувчи самолетни сотган ҳолда иштирок этган.

Ўтган асрда унинг диққатга сазовор жойлари ҳаттоки мақол ва маталлардан ҳам ўрин олган Париж бугунги кунда Саудия Арабистони ва БАА шаҳарлари олдида ўрта асрларнинг ахлат ўраси бўлиб кўринади, лекин Франциянинг ўзида футурологик шаҳарлар қуриш ўрнига французлар Хитойга маблағлар киритмоқда.  Шунга ўхшаш вазият бошқа инвесторларда ҳам кузатилади. Бунинг сабаби кузатувчилар учун сир бўлиб қолмоқда. Эҳтимол, барча глобалистлар – яширин мазохистлар ва улар ўртоқ Си Европага чарм трико, билакка солинадиган кишан ва ўрма қамчил билан келишини кутмоқда, бундан бошқача изоҳ бериш қийин.

Ҳаммаси жойида бўлиши мумкин бўлган АЭСдаги вазиятни изоҳлаш қийин ва CNN даги ҳақиқатсеварлар шунчаки эътиборни бошқа нарсадан чалғитмоқчи, холос.

Бошқа томондан, биз маҳаллий йигитлар Хитой билан дўстликнинг олд қаторларида бўлган Гонконг газетасидан иқтибос келтирдик. Мисол учун, Ухан ҳақида улар 2019 йил декабрида хабар қилган эди, лекин ҳеч ким ўшанда уларга қулоқ солмаган.

Бу тарихий нуқтаи назар асосида, ХХРда коммунист диктаторлар ҳаммаси жойида деб айтган ва болаларни 1 май парадига ҳайдаган Чернобил-2 шарпаси кўзга ташлана бошлайди. Хитойда вазият шундай ёки бошқача эканлигини айтиш жуда эрта, шунинг учун биз воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.