loader
Foto

Толибон Афғонистонда Балх устидан назоратини қўлга олди

Балх вилояти маҳаллий кенгаши раҳбари Муҳаммад Афзал Ҳадидга кўра, толиблар душанба куни эрталаб Балх туманига ҳужум қилган.

Натижада Толибон ҳудуд устидан назорат ўрнатишга муваффақ бўлди.

Ҳадидга кўра, жангарилар Мозори-Шарифга яқинлашиб қолган, қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.

Толибон, ўз навбатида, яқин орада бутун Мозори-Шарифни қўлга олиш ниятини эълон қилди.

Эрталаб толиблар Балх вилоятининг Давлатобод, Шолғара ва Кишиндиҳ туманлари ҳамда Бағлон вилоятининг Жилға туманини ўз назоратига олди.

Бир кун олдин Толибон Балх ва Саманган вилоятларидаги икки туманни ўз назоратига олди.

Афғонистонга тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга қарамай, мамлакатда зўравонликлар тўхтагани йўқ.

Афғон расмийларининг фикрича, мамлакатдан чет эл қўшинларини олиб чиқиш жараёни бошланганидан бери зўравонлик ва беқарорлик кучайди.

2 ой ичида жами 30 туман Толибон назорати остига ўтди.

БМТ маълумотларига кўра, «Толибон» Афғонистон ҳудудининг 50-70 фоизини назорат қилади.

Маҳаллий манбаларнинг «Анадолу» агентлигига хабар қилишича, «Толибон» Афғонистондаги 407 таманнинг 130 тасида назорат ўрнатган. Бунда ушбу туманларнинг 60 тасида айрим аҳоли пунктлари ҳамон Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан назорат қилиниб турибди.

64 та вилоят маркази тўлиқ давлта назорати остида. 250 та туманда қуроллик тўқнашувлар деавом этяпти.