Жумладан, Қорачой-Черкессиянинг миллий сиёсати бўйича вазир муовини, этник нўғой Адлер Туркменов ўз қаҳр-ғазабини билдирди.
Туркменовнинг сўзларига кўра, у плакатнинг фотосуратларини ижтимоий тармоқларда кўриб қолган. "Мен Черкесскда, Қорачой-Черкессияда, нўғой халқи субъект ташкил этувчи шахслар бўлган саналган жойда бундай фикрга келган кишиларга мурожаат қиламан. Бу худди Қорачой халқини депортация қилган Сталиннинг ҳайкали ёки Чеченистон чечен халқининг қотили бўлган Ермоловга ҳайкал қўйгандек гап", - дейди Турменов. Унинг қўшимча қилишича, "Суворов нўғой халқини деярли йўқ қилган одам."
Кейинроқ Туркменов ўзининг инстаграм-аккаунтида плакат олиб ташланаётгани видеосини жойлади, лекин айни пайтда видео ўчириб ташланган.
"Черкесскда ўрнатилан ва таажжубда қолдирдиган плакат олиб ташланди", - деб ёзди депутат.
Эслатиб ўтамизки, бу Россия халқларининг тарихий хотираси билан боғлиқ сўнгги воқеалардан атиги биттаси, холос. Хусусан, май ойида Дагестанские Огни шаҳрида Иосиф Сталин бюсти ўрнатилганди. Тўғри, шу куннинг ўзидаёқ, одамлар норозилик билдира бошлаши билан Кавказдаги кўплаб халқларнинг қотили саналган Сталиннинг бюсти олиб ташланди.
Январда эса «Жамият. Келажак» ҳаракати фаоллари Адлер шаҳрида 1837 йил Кавказни мустамлака қилишни давом эттириш учун шу ерда форпостга асос солган рус солдатларининг олиб ташланган ҳайкали ўрнида мемориал тикладилар – бу бир нечта плакат, гуллар ва шамлардан иборат эди.